Америка Сурияда макр қилиш ва ғафлатда қолдириш сиёсатини давом эттирмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка Сурияда макр қилиш ва ғафлатда қолдириш сиёсатини давом эттирмоқда
«Baladi-news.com»да (ҳижрий 1441 йил 9 зулҳижжа, милодий 2020 йил 30 июл пайшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«АҚШ Давлат департаменти Сурия режимига келаси ҳафталар орасида «Қайсар(Цезар)» қонуни асосида қатор санкциялар жорий қилмоқчилиги билан таҳдид қилди. Бу таҳдид кеча чоршанба куни режим билан алоқадор бўлган бир неча шахс ва фигураларга қарши янги санкциялар жорий қилиш ортидан янгради.
АҚШ Давлат департаментининг регионал масалалар бўйича матбуот котибаси Жеральдин Гриффитс Суриянинг маҳаллий «Инаб баладий» веб-сайти билан суҳбати чоғида, Қўшма Штатларнинг Башар Асадга ёрдам бераётган ва курашнинг тинч йўл билан ҳал этиш ташаббусига тўсқинлик қилаётган шахслар ва компанияларга келаси ой ва ҳафталарда қўшимча санкциялар жорий қилмоқчилигини айтди.
Гриффитс хоним ушбу санкциялар лойиҳасига киритиладиган қатор қўшимчалар ҳам тайёр эканини таъкидлади.
Сурия президенти Башар Асад ўзининг мутлақо мазмунсиз даҳшатли урушига якун ясаши вақти келди, деди матбуот воизаси.
Сўнг «Асад режими олдида оддий танлов турибди. Бу ё Сурия халқининг ҳақ-ҳуқуқлари ва истакларини ҳурмат қилиш билан Сурия курашига чек қўйиш учун сиёсий ечим сари қатъий қадамлар ташлаш, ёки бир қатор кучли санкцияларга дучор бўлиш танловидир», деди».
Роя газетаси шарҳи:
Америка Сурияда макр қилиш ва ғафлатда қолдириш сиёсатини давом эттирмоқда. Зотан, ўтган тўққиз йиллик қўзғолон давомида бу Шом тоғутини қўллаб-қувватлаб, уни жонлантириб келган мана шу Америка бўлади. Шом аҳлини ўзининг сиёсий ечимига рози қилиш учун иттифоқчилари ва малайлари қўли билан уларга зулму зўравонлик қилган ҳам, шу орқали қонхўр режимни мустаҳкамлашга ва унга қарши қўзғолон қилганларни жазолашга уринган ҳам мана шу Америкадир. Айнан мана шу мустамлакачи давлат яқинда берган баёнотида Россияни Суриядан чиқармоқчи эмаслигини, Башар Асад режимини сақлаб қолмоқчилигини, фақат унинг ахлоқини тузатиб қўймоқчи эканини таъкидлади. Шундай экан, эй Шом аҳли АҚШга ҳам, мустамлакачи кофир Ғарбга ҳам суянманг, уларнинг сиёсатларию лойиҳаларига ишонманг, акс ҳолда, қўзғолонингизни бутунлай барбод этасиз. Билингки, қутулиш фақат ўзингизнинг қўлингизда, душманингиз қўлида эмас. Бунинг учун тоғут ва золимларни ер билан яксон қилувчи Роббингиз арқонини маҳкам ушламоғингиз даркор.
Роя газетасининг 2020 йил 5 август чоршанба кунги 298-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми