Уйғониш сари қадам

Уйғониш сари қадам
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Сўнгги вақтларда уйғонишга бўлган даъватлар кучайиб боргани сари бу мавзуни ёритиш ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. Албатта уйғониш зарурий ишдир, чунки инсониятнинг юксалиши, тараққиёти фикрий уйғонишсиз амалга ошмайди. Уйғонишга даъват қилиш яхши, бироқ шу билан биргаликда уйғонишнинг, бинобарин тўғри уйғонишнинг қандай бўлишини билмай фақат қуруқ уйғониш ҳақида гапираверишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Шунинг учун сиз азиз ўқувчига уйғонишнинг воқелигини соддароқ қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бир сўз билан айтганда, уйғониш фикрий юксалиш бўлиб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш, яъни тубан турмуш тарзидан юксак турмуш тарзига ўтиш демакдир.
Уйғониш сўзини ҳар бир миллат ўз тилида ўзгача ифода этади. Ўзбек адабиётида баҳор уйғониш фасли, баҳор келиб табиат уйғонади каби жумлаларда келади. Ушбу жумлалар тўғрисида фикрлаш билан ҳам уйғонишнинг воқесини тасаввур қилиш мумкин. Масалан, қишнинг қировли, қорли совуқ кунларида чўп ҳолатига келиб қолган дарахт ва яйловлар баҳор келиши, танасига иссиқ тегиши билан куртак ёзиб гуллайди. Далалар яшил майсазорларга, қизил лолақизғалдоқлар билан безатилган яшил гиламга айланади, яъни кўзлар қувонадиган иккинчи бир ҳолатга ўтади. Ушбу ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, хунук ҳолатдаги табиат баҳор келиши яшнаб, кўзни қувонтирадиган ҳолатга ўтяпти. Бир сўз билан айтганда табиат уйғоняпти.
Бу ўринда муҳим бир омил борки, уни кўздан қочирмаслик лозим. Табиатнинг уйғониши учун қандайдир туртки керак бўлдими ёки у ўз-ўзидан уйғондими? Йўқ албатта, у қуёш нурининг таъсири билан уйғоняпти. Шундай экан, биз айтаётган инсоннинг уйғониши учун ҳам бир асос керак бўлади, бусиз иложи йўқ. Яъни инсоннинг уйғонишида ақида асос вазифасини ўтайди. Ҳаёт ҳақидаги саволлар, яъни мен кимман, қаердан келдим, қаерга бораман, бу ҳаётга келишимдан мақсад нима каби саволлардан иборат бўлса, ушбу саволларга берилган жавоблар АҚИДАнинг мазмунидир.
Бугунги кунда уйғонишга олиб борадиган, ҳаёт ҳақида фикр берадиган учта ақида мавжуддир. Булар капитализм, социализм ва Ислом. Уларнинг ҳар бири инсонларни уйғоқлик сари етаклай олса-да, бироқ улардан иккитаси, яъни капитализм ва социализм нотўғри уйғонишга олиб боради. Тўғри уйғонишнинг ўз ўлчови бўлиб, агар ушбу ақиданинг дунё ҳаёти тўғрисида берган ечими инсоннинг фитратига мос келадиган, ақлини қаноатлантирадиган ва қалбини хотиржам қиладиган тўғри ечим бўлсагина тўғри уйғонишга олиб боради. Шунга кўра, капиталистик ва социалистик ақидалар ушбу талабларга жавоб бермаслиги билан инсонни адаштиради, тўғри уйғонишга олиб бормайди.
Тўғри уйғонишга олиб борадиган ягона ечим Ислом ақидасидир. Қачонки инсон бу ечимга келиб олса, бу дунё ҳаёти ҳақидаги фикрга ва у ҳақидаги самарали, энг тўғри тушунчаларни вужудга келтиришга ўтиши мумкин. Айнан мана шу ечим уйғониш йўли учун танланган мабданинг, бу мабда дунёқарашининг, мабдадан балқиб чиқадиган тузумнинг, шу мабда асосида қуриладиган давлатнинг асоси-пойдевори бўлиб қолади.
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي أَنزَلَ مِنْ قَبْلُ وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا
– “Эй мўминлар! Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил қилган Китобига имон келтиринглар. Кимки Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди”. (Нисо:136)
Хулоса ўрнида айтамизки, Исломни ҳаётимизнинг барча соҳалари учун ечим берадиган мафкура сифатида тушунишимиз, унга амал қилишимиз бизни ҳақиқий уйғониш сари етаклайди. Шундагина Ислом Уммат ўз аждодлари каби дунё саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган, бошқа умматларни ортидан етаклай оладиган азиз уммат даражасига чиқа олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
21.10.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб