| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

By htadmin
22.10.2020
842
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

Муҳандис Муждий Али

2020 йил 16 сентябр куни «Ҳурра» телеканали бундай хабар тарқатди: «Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатидан иборат «шиа иккилиги» Франция президенти Эммануэл Макроннинг Байрут портлашлари ортидан олиб келган асосий сиёсий ташаббусини четга суришга уринаётгани ғайритабиий эмас».

Бу масалани, яъни, Франция ташаббусини бузишга уриниш масаласини тушуниш учун аввало минтақа ва Ливандаги айрим масалаларни ўрганишимиз лозим:

– Ливанда Америка ва Европа тобелари кезиб, изғиб юришади. Америка тобелари Мишел Аун, Набий Бари каби тўғридан-тўғри ёки Эроннинг Ливандаги Ҳизби сингари билвосита тобеларидир. Булар моддий жиҳатдан кучли томонлар ҳисобланади. Европа, айниқса, Британия ва Франция тобелари эса, булар заиф томонлар бўлиб, улар Самир Жаъжа, Валид Жонпўлатлардан иборат. Булар кескин қарор қила олмайдиган, балки иккинчи томоннинг ишларига халақит берадиган ишлар билан шуғулланадиган тобелардир.

– Эрон ва унинг минтақадаги қанотларининг роли Американинг пухта ишлаб чиқилган сиёсатини бажаришдан иборат. Бу роль Америка сиёсати талабларига мувофиқ ва вазиятга қараб кенгайиб-торайиб турибди.

– Европа Эрон билан бўлган савдо йўлларини очиш ва Эроннинг АҚШдаги савдо муносабатларини озайтиришда ядровий битимдан фойдаланмоқда.

– Америка Эрон билан бир томонлама бўлган ва Европа фойдалана олмайдиган битимни имзолашга қаттиқ уринмоқда. Бунга энг кучли далил, АҚШ-Эрон ўртасида стол остидан музокаралар кетмоқда ва буни Трампнинг ҳозирги сайловолди кампаниясида қилган баёнотлари тасдиқлаб турибди. Масалан, 2020 йил 13 августда «Спутник» веб-сайти Трампнинг «агар сайловда ютиб чиқсам, Эрон билан 30 кун ичидаёқ битим имзолайман», деган баёнотини нашр қилди. Кейин 22 августда «Мудун» электрон сайт ҳам унинг «Улар битим имзолашмоқчи, айтиб қўяй, улар бир ойда имзолашга уринаётган бўлсалар, мен бир ҳафтада имзолайман ва албатта бу ишни пухта бажараман», деган баёнотини нашр қилди.

– Америка Эронга бўлган душманлигини бошқа давлатларга, айниқса, Саудияга бўрттириб кўрсатмоқда. Бундан мақсад, Эронга бўлган душманлик яҳудий вужудига бўлган душманлик ўрнини эгаллашидир.

Ана энди, Ливаннинг ўзида бўлаётган воқеа-ҳодисалар воқелигини тушуна оламиз:

– Франция ўзининг айрим йўқотган ёки заифлашган ролларини қайта тиклаб олиш мақсадида Ливан кризисига аралашишга уриняпти ва бунда глобал характерга эга бўлган даҳшатли Байрут портлашларидан фойдаланмоқчи.

– Франциянинг бу уринишларига унинг Эрон билан бўлган алоқаси ёрдам берди. 2020 йил 6 августда Макрон Ливанга қилган ўзининг биринчи сафаридан кейиноқ Руҳоний билан учрашди. Макроннинг изоҳлашича, у Руҳонийга Франция Эронни қўллаб-қувватлайди ва Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларни узайтиришига қарши Эронга ёрдам беради, деган ҳамда Эрондан ўзининг Ҳизбига кўрсатма беришини талаб қилган. Бу Макроннинг Ливандаги миссиясига ҳамда Франциянинг ташаббусига ёрдам бериш кўрсатмасидир.

– Мана шундай бир манзарада Франциянинг Эрон Ҳизби тўғрисида барчанинг диққатини жалб қилувчи баёноти янгради. «Ал-Жазира» канали веб-сайтининг 2020 йил 1 сентябрдаги хабарига кўра, Макрон вайрон бўлган портни зиёрат қилиши чоғида «Эрон Ҳизби Ливан сиёсий режимининг бир бўлагидир ва сайланган партиясидир», деди. Бундай кутилмаган баёнот айрим оммавий ахборот воситалари ва қолган-қутган норозилик ҳаракатларини Франция ташаббусига бўлган ишончларини пучга чиқарди, буни улар режим томонига ўтиш, деб аташди. Табиийки, Макроннинг 2020 йил 6 августдаги биринчи сафарида диққатни жалб қиладиган нарса, Эрон Ҳизбининг Ливан парламентидаги аъзоси ва унинг парламентдаги вакиллиги раиси Муҳаммад Раъд билан икки марта учрашгани бўлди. Зотан, Эрон Ҳизби билан французлар учрашувлари тўхтовсиз давом этяпти. Масалан, яқинда Франциянинг Ливандаги элчиси Бруно Фуше Эрон Ҳизбининг ташқи алоқалар бўйича расмийси Аммор Мусавий билан учрашди. Учрашув Франциянинг кутилаётган ҳукумат тузиш ишларини ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида бўлди. Шунингдек, учрашувга Эрон Ҳизби билан «Амал» ҳаракатининг Молия вазирлигига чирмашаётгани ҳам сабаб бўлди!

– Шундай воқеалар давом этар экан, Франция билан Европа БМТнинг Эронга қарши санкцияларини янгилашига тўсқинлик қилишда давом этмоқда. Ўз навбатида, айни санкцияларни Хавфсизлик Кенгашидан талаб қилаётган АҚШ ҳам 2020 йил 20 сентябрда БМТнинг Эронга қарши барча санкцияларини қайта тиклашни бир томонлама равишда эълон қилди. Ўша куни АҚШ давлат котиби бундай баёнот берди: «Биз БМТга аъзо барча давлатлардан Эронга қарши санкцияларнинг татбиқ этилишига бўлган ўз ваъдаларига вафо қиладилар, деган умиддамиз». Трамп ҳатто «Агар бу давлатлардан бирортаси Эронга қарши БМТ санкцияларини жорий қилмаса, оқибати яхши бўлмайди», дея таҳдид қилиш даражасига етди. Бир вақтда, Франция баёнотлари бунинг зиддига бўлди. Масалан, Франциянинг БМТдаги вакили 2020 йил 20 сентябрда бундай баёнотлар берди: «Эрондан БМТ санкцияларини олиб ташлаш ҳаракати давом этади, Теҳрон ўз мажбуриятларини бажармагунча жавобгар бўлиб қолаверади», «Франция, Германия ва Британия Эрон билан бўлган ядровий келишувни тўлиқ амалга оширишда содиқ қоладилар», «Ядровий келишув Эроннинг ядровий дастурини назоратда ушлаб туришнинг ягона йўлидир».

Биз Американинг Ливандаги баёнотлари ва ишларининг Франция ташаббусини барбод қилиш сари кетаётганига гувоҳ бўляпмиз:

– Кутилмаганда Ливан саҳнида Мустафо Адиб, деган янги исм пайдо бўлди. Уни янги ҳукумат тузадиган шахс сифатида тилга олиняпти. Афтидан, бу кимса парламент спикери Набиҳ Биррийнинг қаноти остида ҳамда собиқ бош вазир Нажиб Миқотийнинг ҳимоясида келганга ўхшайди. Чунки Адиб Германияда элчи бўлиб ишлаган пайтда Баррий билан яқин алоқада бўлган шахс сифатида ҳамда Нажиб Миқотийнинг маслаҳатчиси ва вакили сифатида танилган. Баррий билан Миқотий эса, Америкага содиқ кимсалардир.

– Америкалик сиёсатчилар Эрон Ҳизбига қарши оташин баёнотлар бермоқда. Бу баёнотлар Американинг Эрон ва унинг қанотларини қирқишга қаратилган саъй-ҳаракати доирасида бўляпти. АҚШ Давлат департаменти матбуот воизи Морган Ортагус хоним 2020 йил 2 сентябрда бундай деди: «Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ террористик ташкилотдир, у ҳамон Қўшма Штатлар ва унинг халқаро ҳамкорлари учун катта таҳдид туғдирмоқда». Бундан ташқари, Помпео ва Шенкер каби бошқа сиёсатчилар ҳам шу мазмунда баёнот беришди.

– Эрон Ҳизбини қўллаб-қувватлайди, дейилган шахслар ва ташкилотларга ҳам Америка томонидан санкциялар жорий қилиш тезлашиб кетди. Буни гарчи ҳозирда Эронга босим қилиб, унинг ролини қайта ишлаб чиқишга ҳаракат қилиш, дея кўрилса-да, бироқ Американинг Ливандаги одамлари Эрондан ҳукумат тузиш ўйинида фойдаланишмоқда. Масалан Баррий билан Эрон Ҳизби тузилажак ҳукуматдан ўз ҳиссаларига эга бўлишга қаттиқ чиранишяпти. Маълумки, бундай ҳол ҳукумат тузилишини барбод қилади ҳамда бош вазир вазифасини бажараётган Мустафо Адибни истеъфо беришга мажбур қиладиган ҳолдир. Бироқ айтишларича, Франция аралашуви Адибдан истеъфо ишини пайсалга солишини талаб қилмоқда. Шу нарса эътиборлики, «MTV» телеканали сайтларида 2020 йил 19 сентябрда қуйидагича хабар тарқатди: «Франция Эрондан «шиа иккилигини» (Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатини) молиявий портфелдан воз кечишга кўндиришни талаб қилди, агар ундан воз кечса, бунинг муқобилида Франция душанба куни АҚШнинг Хавфсизлик Кенгашида Теҳронга санкциялар жорий қилиш таклифига овоз бермайди, деди. Бироқ Эрон Европанинг бошқа давлатларининг позициясини кутмоқда».

Ушбу Франция-АҚШ воқелиги бизни қуйидагиларни таъкидлашга ундамоқда: Бутун Европа, хусусан Франция билан АҚШ ўртасидаги ушбу мураккаб вазият Ливанни икки олов ўртасига тушириб қўйди. Аммо бу нарса Америка билан Франциянинг Эрон Ҳизбига нисбатан туб ихтилофли қарашларини англатмайди. Йўқ, балки бу Эрон ядровий келишувининг АҚШ томонидан бекор қилиниши сабабли Европанинг иқтисодий зиёнлари билан боғлиқ ихтилофдир. Бутун Европа, хусусан Франция ушбу зиённи қайта тиклашга уринди. Франция-АҚШ келишмовчилигида ўз ифодасини топувчи саҳнлардан бири эса, Ливан саҳнидир. Шунинг учун айтишимиз мумкинки, «шиа иккилиги»нинг Франция ташаббусини бекор қилишга бўлган уринишлари Американинг бевосита Набиҳ Баррий орқали ҳамда билвосита Эрон Ҳизби орқали уринишларига бориб тақалади. Бунинг билвоситалиги Эроннинг ўз Ҳизбига буюришида кўринади.

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsЛиван икки ўт орасидаФранцияЭрон Ҳизби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё яна “катта ўйин” қуршовида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди Ўлик денгизни қуритиш сиёсатини бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёлғиз Халифаликкина долларнинг халқаро муомаладаги ҳукмронлигига чек қўя олади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/