Исломий армиялар ҳаракатга келмас экан мусулмонлар қони тўкилаверади

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Исломий армиялар ҳаракатга келмас экан мусулмонлар қони тўкилаверади
Ҳижрий 1439 йил 10 шаъбон, милодий 2018 йил 26 апрел пайшанба куни «Ал-Жазира нет» сайтида чоп этилган хабарда бундай дейилади:
«Малайзияда суиқасд қурбони бўлган фаластинлик олим шаҳид Фодий Батишнинг жасади ўтган пайшанба куни Ғазо секторига олиб келинди. Шаҳид – расмийлар ва халқ томонидан кутиб олиниб, тупроққа қўйилган бир пайтда, «Ҳамас» исломий ҳаракати бунинг учун албатта ўч олишга ваъда берди.
Энергетика соҳаси бўйича муҳандис 35 ёшли Батиш ўтган шанба куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бомдод намозига масжидга чиқиб кетаётган пайтда йўлда пойлаб турган икки номаълум шахс томонидан отиб кетилган. Шаҳиднинг оиласи ва Фаластин гуруҳлари суиқасдда Моссадни айблашди.
Батишни сўнгги манзилга кузатиш чоғида Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси Исмоил Ҳания суиқасд қилган қўлларни қаерда бўлмасин албатта кесиб ташлашга ваъда берди».
Халил Ҳайя «Рафоҳ» йўлагида шаҳид жасадини кутиб олиш чоғида «Биз душманга ва шаҳид Фодийнинг икки қотилига жазодан ҳаргиз қочиб қутула олмаслигини айтиб қўяйлик», деди. У яна бундай қўшимча қилди: «Босқинчиларга бундай деймиз: ҳисоб тўловлари кўпайиб кетди, бунинг учун жазо олишадиган кунга жуда оз қолди».
Роя газетаси шарҳи:
Аввало шаҳид (уни шаҳид, деб ҳисоблаймиз ва ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок деб даъво қилмаймиз) Батиш оиласига холисона таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ Таолодан бундай синовда уларга сабри жамил, куч-қувват ва сабот ато этишини сўраймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло имомнинг ҳаёти давомида қилган барча амалларини солиҳ амаллар қаторида қабул қилиб, охиратда савоб-ҳасанотлари тарозисига қўшсин.
Модомики, ушбу энг ёмон жиноят ортида Моссад турибди экан, Фаластин масаласини ўз ўрнига қўймоғимиз даркор бўлади. Зеро, Фаластин заминида Британия томонидан пайдо қилинган мана шу босқинчи яҳуд вужуди бўлгани учун Моссад ҳам у ерда мавжуд бўлиб турибди. Бугун бу босқинчилар АҚШ бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар ва уларнинг БМТ сингари ташкилотлари томонидан қаттиқ ҳимоя остига олинган. Мана шу нарса Фаластин муаммосининг асли асосидир. Яъни Фаластин исломий замин бўлиб, яҳудийлар ўзларининг бадбашара вужудларини қуриш ниятида бу муборак заминни куч билан эгаллаб олишгани муаммонинг бош сабабчисидир. Шу боис уларни илдизи билан қўпориб ташланмас экан, Моссад ҳам доимий мавжуд бўлиб тураверади, у босқинчи вужуднинг мусулмонларга, айниқса, Фаластин аҳлига қарши жиноятларини содир этишда давом этаверади. Шунинг учун мусулмонлар армияларини Аллоҳ йўлидаги жиҳодга сафарбар қилиш орқали Фаластинни озод этиш лозим. Яҳуд вужудини фақат шу йўл билан йўқ қилинади, фақат шу йўл билан бу заминни уларнинг ифлослигидан тозаланади. Бусиз шаҳидлар учун қасос олиш ҳақида айтилган ҳар қандай гаплар сувга айтилган туш билан баробардир. Исломий армиялар ёрдамида Фаластинни озод этиш ечимидан ўзга ҳар қандай ечим сохта ёки шубҳали ечимдирки, ундан албатта эҳтиёт бўлмоқ лозим.
Роя газетасининг 2018 йил 2 май чоршанба кунги 180-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ