Уч раёсат ўртасидаги кураш халқаро кучларнинг Тунисни яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш жиноятига тортишлари учун қулай имконият яратиб беради

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Уч раёсат ўртасидаги кураш халқаро кучларнинг Тунисни яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш жиноятига тортишлари учун қулай имконият яратиб беради
«Садо нет» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 22 жумодуссоний, милодий 2021 йил 4 феврал пайшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Ҳизб ут-Таҳрир «Тунисдаги мавжуд уч раёсат (парламент, ҳукумат, президентлик маъмурияти) ўртасида сиёсий кураш кетаётган бир пайтда, Ғарб давлатларининг мустамлакачилик режалари»га илиниб қолишдан огоҳлантирди. Ҳизбнинг таъкидлашича, Тунисга тузоқ қўйган халқаро молиявий ва сиёсий кучлар ҳокимият устида бўлаётган қизғин низодан фойдаланиб, юртнинг иқтисодий ва ижтимоий барқарорлиги учун муқаррар танлов сифатида, Тунисни ҳам сионист вужуд билан муносабатларни нормаллаштириш тўлқинига тортишмоқчи.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий бўлими раиси Абдурауф Омирий пайшанба куни Ҳизбнинг Арьяна шаҳридаги офисида матбуот форуми ўтказиб, унда Тунисдаги сиёсий вазиятнинг издан чиқиши сабабини қуйидагича изоҳлади: «Бунинг сабаби, учала ҳокимиятнинг халқ манфаатлари ва орзу-умидлари ҳисобига ўзаро бемаза тортишув ва курашлар билан шуғулланаётганидир. Чунки улар қасддан халқнинг реал масалаларини йўқ қилишга қаратилган рольни ўйнаш билан бандлар. Бу роль капиталистик тузум ва мустамлакачи давлатлар режаларига мувофиқ, халқнинг бўйнидан боғлаб олиб, унинг заминига мутлақ эга чиқишдир».
Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ