| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ислом Ҳамкорлик ташкилоти конференцияси гуноҳ ва душманлик йўлидаги ҳамкорликдир

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти конференцияси гуноҳ ва душманлик йўлидаги ҳамкорликдир

By htadmin
22.11.2016
1889
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти конференцияси гуноҳ ва душманлик йўлидаги ҳамкорликдир

                                                                                                     Абдуллоҳ Маҳмуд

2016 йил 15 апрел жума куни Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Адолат ва тинчлик учун бирлик ва ҳамжиҳатлик» номли 13-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилотга аъзо ҳукумат ва давлатлардан уларнинг вакиллари ва раҳбарлари қатнашди. Саммитда 218 банддан иборат якуний баёнот чиқарилди. Якуний йиғинда Эрон президенти кўринмади. Айтилишича, у якуний баёнотдаги баъзи бандларга, яъни Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизби билан боғлиқ бандга эътироз билдирган!

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти ўз исмига мутлақо мос эмас. Чунки бу ташкилот гуноҳ ва душманлик йўлидагина ҳамкорлик қилади. У Исломни бир четга суриш мақсадида тузилди. Шунинг учун ҳам у Исломдан бутунлай йироқ бўлган ташкилотдир. Дарҳақиқат, у 1969 йил 25 сентябрда Марокаш пойтахти Работ шаҳрида тузилди. Яъни 1969 йил 21 августда Ақсо масжиди ёқилганидан кейин исломий олам раҳбарлари илк конференция ўтказишлари ортидан тузилди. 1970 йил март ойида Саудиянинг Жидда шаҳрида исломий олам давлатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи конференцияси бўлиб ўтди. Бунинг натижаси ўлароқ, Ислом Ҳамкорлик ташкилотига бош котиб тайинланди, келажакда яҳудийлар босқинчилиги завол топиб, Қуддуси шариф ташкилотнинг доимий қароргоҳига айлангунга қадар Жидда унинг вақтинчалик қароргоҳи қилиб белгиланди! Ақсо масжиди ёқилишини муҳокама қилиш учун чақирилган йиғин Ақсони, балки бутун Фаластинни озод қилиш ўрнига ушбу ташкилотни тузишга олиб келгани унинг нақадар ёмон эканига далолат қилади. Демак, бу ташкилот бошидаёқ мусулмонларнинг ғазабини, ҳақиқий рағбатини ўчириш, тўғри йўлдан буриш мақсадида ташкил қилинди… Мусулмонларга яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилишга бўлган раббоний буйруқ уларни бўлинган вужудчаларни ва зараркунанда ҳукмдорларни йўқ қилишга туртки бўлиши керак эди. Бироқ бу ҳамкорлик бўлинган вужудчаларни ва зараркунанда ҳукмдорларни сақлаб қолиш устидаги ҳамкорликка айланди. Мусулмонлар бирлиги битта давлат, битта байроқ ва Китобу суннат асосида етакчилик қилувчи битта имом-халифа бўлиши керак эди. Бироқ бу бирлик мана шу вужудчаларнинг Исломга қарши курашиш мақсадидаги йиғинларига айланди. Мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида қайта битта Умматга айланишига қарши курашиш мақсад қилинган саммитга айланди.

Бу ташкилотнинг «ютуқ»ларига, тарихига назар ташламоқчи бўлсак, биринчи 1991 йилги Дакар конференциянинг қора саҳифаларига кўзимиз тушади. Чунки ўша йиғинда жиҳод бекор қилинди. Конференциянинг якуний баёнотида бундай дейилган: «Ушбу конференция Ўрта Шарқ минтақасида адолатли ва кенгқамровли тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади. Қўллаб-қувватлаш йўлида Мадридда тинчлик конференциясини ўтказди ва манфаатдор томонлар ўртасида халқаро қонунлар асосида музокараларни бошлади. Хавфсизлик Кенгашининг 242 ва 338 рақамли қарорлари ва тинчлик эвазига ер принципи шулар жумласидандир. Ушбу принцип Исроилнинг 1967 йилда босиб олинган Фаластин ва араб ерларининг барчасидан, жумладан, Қуддуси Шарифдан, Сурия Жўлонидан чиқиб кетишини таъминлайди. Шунингдек, Фаластин халқига миллий ҳуқуқларидан фойдаланиш, ўз ватанларига, пойтахт Қуддуси Шарифга қайтиш, ўз тақдирларини ўзлари белгилаш ва мустақил давлат қуриш имкониятини беради». (1991 йилги Дакар конференцияси якуний баёнотидан). Маълумки, мусулмонлар ҳукмдорлари конференциялари кун тартибида жиҳод ҳақида банд аввалдан бўлмаган. Жиҳод фақат маҳаллий истеъмолдагина қўлланган. Бироқ ҳукмдорлар Дакар саммитидан сўнг жиҳод фарзини соқит қилиш билан ўзларининг қатор жиноятларига яна бир ёмон гуноҳни орттиришди…

Истанбул саммитида иддио қилинган ҳамжиҳатликка келсак, аслида бу ҳукмдорлардан мусулмонларнинг муаммо ва мусибатларида ўзаро ҳамжиҳат бўлишлари кутилган эди. Бироқ ташкилотнинг мусулмонлар муаммоларига нисбатан реакцияси ва муносабатини кузатган киши уларнинг ҳамжиҳатлиги фақат гапларидагина мавжудлигига, фақат гапдагина хавотир билдиришаётганига гувоҳ бўлади. Мисол учун, Арабийя 2016 йил 5 июлда бундай хабар тарқатди: «Эҳсонўғли Мьянмадаги Роҳинга мусулмонлари ҳақ-ҳуқуқларига қарши тўхтовсиз равишда содир этилаётган зўравонликлар олдида, жумладан, Мьянма ичкариси ва ташқарисида минглаб озчилик фарзандларнинг ўлдирилиши, жароҳатланиши ва қочқинга айланиши олдида чуқур ташвиш билдирди. У Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг Роҳинга мусулмонлари масаласини доимий кузатиб боришдаги мустаҳкам позициясини таъкидлади». Бугунги конференциянинг якуний баёнотида ҳам бундай дейилган: «Конференция Тайланд жанубидаги вазият олдида ўз хавотирини қайта изҳор этди, Тайланд ҳукуматидан 2007 йил айни ташкилот ва Тайланд томонидан чиқарилган ва 2012 йил қайта таъкидланган муштарак баёнотдаги мавжуд мажбуриятларга амал қилади, дея умид билдирди». (Конференциянинг якуний баёноти 2016 йил 15 апрел). Шунингдек саммит қарорлари мусулмонларнинг бошқа муаммоларига нисбатан ҳам фақат сўзда қоралаш, ташвиш изҳор этиш, таъкидлаш, тарғиб этиш, чақириш… дан нарига ўтмади, ҳамжиҳатлик билдиришдаги иборалар шундай диққат билан танлаб ишлатилганки, токи ҳеч ким унинг ҳақиқий позиция эканига гумон қилмасин, аниқ ишонсин.

Истанбул саммитидаги Эрон эътироз билдирган 31-банд: «Конференция Саудия Арабистонининг Тэҳрон ва Машҳад шаҳарларидаги консуллигига қилинган ҳужумларни қоралайди. Чунки бу дипломатик миссия дахлсизлигини ҳимоя қилувчи халқаро қонунлар ва консулликлар алоқаларига оид Вена шартномасини очиқдан-очиқ бузишдир». 32-банд: «Конференция Эрон баёнотларига қўшилмайди, чунки у Саудия Арабистонида террористик амалиёт содир этган бир неча кимсаларга қарши чиқарилган ҳукмларнинг ижро этилиши тўғрисида ғаламис баёнотдир». 33-банд: «Конференция Эроннинг минтақа давлатларининг шу жумладан, Баҳрайн, Яман, Сурия, Сомали каби бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашувларини ҳамда терроризмни доимий қўллаб-қувватлашини қоралайди». 105-банд: «Конференция Ҳизбуллоҳни Сурия, Баҳрайн, Кувайт, ва Ямандаги амалиётлари учун ҳамда ташкилотимизга аъзо давлатлар хавфсизлиги ва барқарорлигини издан чиқишига олиб келган террористик ҳаракату жамоаларни қўллаб-қувватлагани учун қоралайди». Кўриниб турибдики, айни бандлар Саудия истагига биноан қайд этилди. Чунки ташкилотнинг молиявий ҳомийси Саудиядир. Шунингдек, бундан саудиялик ҳукмдорларнинг юрт ичкарисидаги сиёсий позицияларини қўллаб-қувватлаш ҳам мақсад қилинган. Масалан, Туркия саммитга раислик қилди, айни бандлар ҳам Туркия раислиги остида тузилди, Эрон уларга норозилик билдирди, Руҳоний норозилик сифатида саммитнинг якуний йиғилишида қатнашмади… Бироқ шунга қарамай, Руҳоний Эрдоган раислик қилган айни якуний йиғинни эртасига у билан Анқарада учрашишни кўзлаб тарк этди. Бу икки давлат раҳбари иштирокида ўтказилган матбуот конференциясида бундай дейилди: (Турк президенти Анқарада Руҳоний билан биргаликда ўтказган матбуот конференциясида – икки давлат манфаатларидан бири, ўрталаридаги фикрий келишмовчиликларни мумкин қадар камайтиришдир, деди. Кейин у «Биз минтақамиз тинчлигини бузаётган курашлар билан боғлиқ гуманитар инқирозларни ҳамда терроризм ва тоифачилик муаммоларини бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилмоғимиз лозим», дея қўшимча қилди. Иккала давлат ҳам алоқаларни мустаҳкамлаш ва уни қўшничилик муносабатларидан ҳам баландроқ савияга кўтаришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади). Ўз навбатида, Руҳоний ҳам (Туркиянинг Ислом Ҳамкорлик ташкилотига раислиги мобайнида бу икки давлатнинг Ислом буюрган ҳамкорлик мақсадларига етажагига умид қилаётганини» билдирди. У Туркия билан бўлган сўзлашувлар ортидан ҳамда бугун стратегик ҳамкорликнинг олий қўмитаси таъсис этилгандан сўнг Эроннинг икки давлат ўртасидаги алоқалар савиясини барча соҳаларда кўтаришга қарор қилганини айтиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий интеграцияга ишора қилиб ўтди). (Ал-Жазира 2016 йил 16 апрел). Туркия саммит пайтида ҳам, саммит ортидан Руҳоний билан учрашганда ҳам иккиюзламачиликни намоён этди ва бу унинг юзидан ҳам кўриниб турибдики, Эрон-Туркия ўртасидаги «келишмовчиликлар» мувозанатини идора қилишни Туркия зиммасига Америка юклаган.

Мусулмонлар аҳволи шу даражага етди. Уларнинг ҳукмдорлари мусулмонларга фақат зарар етказиш мақсадида йиғиладиган бўлиб қолди. Бу ҳукмдорлар фақатгина ўз динларига қарши кураш йўлида ҳамкорлик қилиб, иттифоқ тузишмоқда. Улар мусулмонларнинг ўз улуғликлари ва қадр-қимматларини қайтаришларига ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишларига тўсиқ қўйишдан бошқа нарсада бирлашишмаяпти. Мусулмонлар ҳукмдорлари, айниқса, Американинг Эрдоган, Руҳоний ва Салмон каби малайлари Истанбулни яна аввалгидек, Ислом давлатининг пойтахтига айлантириш ўрнига, уни – ўз хўжайинларини рози қилиш учун – Исломга қарши кураш пойтахтига айлантиришди. Улар тақдир чархпалаги ўзларига қарши айланиб, Аллоҳнинг изни ила, жуда яқин вақтдан сўнг Уммат яна ўз улуғлик ва қудратига қайтишини билмайдилар ҳамда Истанбул илгаргидек яна мусулмонларни ўз бағрига олувчи давлатга айланиб, ҳукмдорларни тил бириктирувлари билан қўшиб шарманда қилишини англамайдилар.

Роя газетасининг 2016 йил 20 апрел чоршанба кунги 74-сонидан

Tagsгуноҳ ва душманликИслом Ҳамкорлик ташкилоти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Босқинчи яҳуд вужудини тийиб қўйиш йўли қандай?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 30.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/