| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

By htadmin
12.04.2025
958
0
Share:

Эй мусулмонлар, Ғазо аҳли сизнинг ёрдамингизга муҳтож!

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, бизларни Рамазон ойига етказиб, унинг рўзасини, таровеҳ намозларини, қадр кечаси ва эътикоф ибодатларни адо этиш, закот, эҳсон ва фитр садақаларини муҳтожларга етказишга муваффақ қилди. Бу ойда иймон ва савоб умидида адо қилган барча амалларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилган бўлсин ва кейинги Рамазонларга барчамизни соғ-омон етказсин. Рамазон ойида имкони бўлган битта йўл, яъни вақф ва хайрия ташкилотлари орқали бўлса ҳам, фаластинлик мазлум биродарларимизга тоза ичимлик суви, озиқ-овқат ва пул маблағларини қодир бўлганича етказган ихлосли кишиларни Аллоҳ таоло бу эҳсонлари сабабли дунё ва Охиратда буюк ажрлар билан мукофотласин. Бу йил ҳам миллий ва ватаний чегаралар ортида бўлса-да, Аллоҳнинг амрига ижобат қилиб Рамазон ҳайит байрамини якка-якка ҳолда нишонладик. Байрам шукуҳини пайдо қилишга бўлган интилишимиз ва севинчимизни Ғазодан келган мудҳиш хабарлар бузмасдан қолмади. Мусулмонлар, балки бутун инсоният душмани бўлган босқинчи яҳудлар байрамона безанган болаларни ва бегуноҳ инсонларни Ҳайит куни ракета ва учоқлар билан бомбалади. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, яҳуд вужуди томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳайит куни 53 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 189 киши жароҳатланган. Байрамнинг иккинчи куни 41 та, учинчи куни 46 та бегуноҳ мусулмон ҳаётдан кўз юмган. Жиноятчи вужуд уюштираётган бундай геноцид ҳаракатлар ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Рамазон ойида ва ҳозирда минглаб мусулмонлар уйларидан эвакуация қилиниб, шимолга сургун қилинаётган бўлса, бу мусибатларга қаҳатчилик муаммоси ҳам қўшилди. ҲАМАСнинг Ислом аҳлига йўллаган мурожаатида, жумладан, шундай дейилади: “Бугун Ғазодаги захираларда сақланган унларнинг ҳаммаси тугади ва нонвойхоналар бутунлай ёпилди. Ғазо замонавий дунё тарихининг энг ёмон фалокатларидан бири бўлган очарчилик ҳолатига кирди. Араб ва Ислом Умматини ғазоликларни очликдан ва қирғин қилинишдан қутқариш учун тезкор чоралар кўришларини сўраймиз”. Умматнинг хазиналардаги ҳисобсиз бойликларига ва замонавий армияларга эга мусулмонлар юртларидаги режимлар Фаластинни жиноятчи яҳуд вужуди босқинидан озод қилиш учун бирор амалий қадам ташламаяпти. Бу режимлар яҳудга қарши жазо чораларини қўллаш ёки ҳарбий аралашувни амалга оширишга халқаро келишувларга имзо қўйганлари тўсиқ бўлаётганини айтишади. Дарҳақиқат, улар – Қуръон ҳофизи ёки бирор Исломий ҳаракат лидери бўладиларми – хуллас иқтидорга келгач, ҳокимият ва ҳукмронликдан ўзга нарсани кўролмайдиган майда ижрочиларга айланиб қолишмоқда. Боиси, улар демократик тузумни татбиқ қилиш ва бугунги бузуқ халқаро қонунларни тан олиш мажбуриятини зиммасига олишлари билан ўзлари ва умматнинг қўлига кишан уришмоқда.

Ғазо аҳлидан норасида гўдаклар, болалар ва аёллардан иборат бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилаётгани, майиб-мажруҳ қилинаётганини кўриб диллар вайрон бўлмоқда. Нима бўлса ҳам, шу қирғин тугаса эди, деймиз. Айримлар яҳуд вужуди билан муроса қилинса бўлмайдими деган фикрга ҳам бормоқда. Унутмаслик керак, сургун қилинаётган бу халқ бизнинг ака-укаларимиз, улар ташлаб кетмаслик учун қаршилик кўрсатаётган жой эса Исломдаги биринчи қибламиз ва мусулмонлар зиёрат қилиш учун қасд қилиб боришлари керак бўлган Учта Масжиддан бири бўлган Масжид ал-Ақсо жойлашган Муқаддас Заминдир. Бу замин Самарқанд, Қрим ва Истанбулдек буюк шаҳарлардан аввал Халифа Умар розияллоҳу анҳу даврида фатҳ қилиниб, мусулмонлар юртига – Исломий диёрга айланган юртдир. Ҳатто эътиқодий омиллар эътибори билан ҳам бу юрт Ислом диёрининг гавҳари ҳисобланади.

Шунинг учун биз ҳар намозга турганимизда бу ибодатнинг фарз қилинишида муҳим ўрин тутган Ақсо масжиди кўз ўнгимизда гавдаланиши зарур. Унинг қадрини теран англаган Ғазо аҳли динлари, шарафлари борасида паст кетмай, хорликни қабул қилмай, сабру матонат кўрсатар эканлар, уларга дастак бериш барча мусулмонларга ҳам фарз, ҳам қарздир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

– “Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожибдир”. (Анфол:72)

Шунингдек, қалбида мазлум мусулмонлар дардини ҳис қилиш туйғуси заифлашган кишилар иймонларини янгилашлари зарур. Чунки Расулуллоҳ ﷺ: “Кимки, мусулмонлар ишлари ғами билан тонг оттирмас экан, демак, у улардан эмас”, – деганлар.

Шу сабабдан мусулмонлар мустамлакачи давлатлар тузган халқаро келишув ва мажбуриятларни қабул қилмасдан, фақат Аллоҳга берган ваъдасига риоя қилувчи Рошид Халифалик давлатини тикласаларгина Фаластин озод бўлишини англашлари зарур. Бу ҳақиқатни таъкидлаб Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. Динимиз ҳукмларини тўлиқ ижро қилувчи ва ер юзидаги барча мусулмонларнинг жони, моли ва шаънини ҳимоя қилувчи бу давлатни тиклаш вазифаси фарзларнинг тожи эканлиги амалда ҳам ўз тасдиғини топди. Мусулмонлар бугун Рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилишлари баробарида, ўзларининг бор имкониятларини ишга солиб, Ғазо аҳлига ёрдам қўлини чўзишлари ҳам зарур. Бугунги кунда халқимиз Ўзбекистондан ташқари Евроосиё, Африка, Австралия ва дунёнинг барча қитъаларида меҳнат фаолияти билан шуғулланишмоқда. Ҳозирги шароитлардан келиб чиқилса, ҳар куни дунёнинг исталган нуқтаси билан мулоқот қилиш ва пул жўнатмаларини амалга ошириш имкони мавжуд. Шундай экан, биз рўзғор камларидан ошиниб Ғазо аҳлига ҳам ёрдам беришимиз лозим. Пайғамбаримиз ﷺ марҳамат қилиб айтганлар: “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди:

1. Умрини нима билан ўтказгани.

2. Ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани.

3. Мол-дунёни қай йўсинда (ҳалол йўл биланми, ҳаром йўл биланми) топгани ва нималарга сарфлагани.

4. Ўрганган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади”. (Баззор ва Табароний ривояти).

Юқоридагилардан хулоса шуки, ёшу қари, эркагу аёл, олиму оми – улар ким бўлишларидан қатъий назар – Ислом ва мусулмонлар ғами билан кун кечириши ва Ғазо аҳли муаммоларини ечиш йўлида бор имконини сарфлашидан масъулдир. Унутманг, эй мусулмонлар! Ғазо ҳақида қиёматда, албатта, сўраласиз! Ўша кунда юзингиз ёруғ бўлиши учун Аллоҳ сизга берган имконларни ҳозироқ ишга солинг, мол-мулкингизни сарфланг! Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ ۚ أُولَٰئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا ۚ وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

– “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилмайсизлар?! Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмайдир. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир”. (Ҳадид:10)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

12.04.2025й

TagsЭй мусулмонларҒазо аҳли
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Адаштирувчи тушунча: “муаммо шахсда, тузумда эмас”

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий бошқарувми ёки…?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/