Дунё Халифаликсиз 100 йил яшади! Бас, бунга нуқта қўйинг!

“Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” кампанияси доирасида
Дунё Халифаликсиз 100 йил яшади! Бас, бунга нуқта қўйинг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Милодий ҳисоб билан бундан 97 йил олдин, яъни 1924 йил 3 март санаси Ислом тарихидаги энг қора кун бўлди. Ислом Уммати Халифалик ва халифасидан жудо бўлиб, худди ота-онасини йўқотган етиб болага ўхшаб қолди. Ушбу кундан эътиборан Ислом тузум сифатида ҳаётда татбиқ бўлишдан бутунлай тўхтаб қолди. Чунки Ислом тузумини татбиқ қиладиган Халифалик давлати Ислом душманлари ва Мустафо Камол (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) бошчилигидаги малай хоинлар томонидан қулатилди. Биз мусулмонлар ушбу санани қанчалик ёдимиздан чиқарган бўлсак, Ислом душманлари бўлган кофирлар ҳозиргача уни ўзларининг тарихдаги энг буюк ғалабаси сифатида ёдда сақлаб келишмоқда. Ҳақиқатдан ҳам Ислом ва мусулмонлар устидан эришилган ғалаба улар учун тарихдаги энг буюк ғалаба эди. Чунки кофир миллатларнинг ер юзида бемалол изғиб, фасод тарқатишлари, халқларни қул қилиб, бойликларини талон-тарож қилишларига ҳақ ва адолатга асосланган Халифалик катта тўсиқ бўлиб келарди. Кофир мустамлакачиларни ер юзида халифанинг мавжуд бўлиб туришининг ўзиёқ даҳшатга солар, уни йўқ қилишни куну тун орзу қилишарди. Бир неча аср мобайнида ушбу буюк орзуларини рўёбга чиқаришга уриниб келишди. Бу йўлда жуда кўп қон тўкишди. Афсуски, бу орзуларини ХХ аср бошларига келиб амалга оширишди.
Давлатимиз қулатилгандан сўнг мусулмонлар бошига аввалда ҳеч қайси бир халқнинг бошига келмаган хорлик, азоб-уқубатлар ёғилиб кетди. Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу башоратлари амалга ошди:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يوشك الأمم أن تداعى عليكم كما تداعى الأكلة إلى قصعتها فقال قائل ومن قلة نحن يومئذ قال بل أنتم يومئذ كثير ولكنكم غثاء كغثاء السيل ولينزعن الله من صدور عدوكم المهابة منكم وليقذفن الله في قلوبكم الوهن فقال قائل يا رسول الله وما الوهن قال حب الدنيا وكراهية الموت
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Устиларингизга бир қавмлар бўри тўдаси ўз ўлжасига ташланганидек ташланади”. Саҳобалардан бири сўради: “У кунда биз озчилик бўлганимиз учун шундай бўладими?” Росулуллоҳ ﷺ жавоб бердилар: “Йўқ, у кунда сизлар кўпчилик бўласизлар, лекин худди денгизнинг устидаги кўпик каби бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқишни олиб қўяди, сизларнинг қалбингизга эса ваҳн солиб қўяди”. Сўрадилар: “Ваҳн нима у, эй Росулаллоҳ?”. Жавоб бердилар: “Дунёни севиш ва ўлимдан қўрқиш”. Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.
Бугунга келиб эса, Ислом душманлари мусулмонларнинг ибодатлари-ю юриш-туришигача аралашиб, уларга қандай яшаш кераклигини уқтирадиган бўлиб қолишди. Улар шу даражада қутуриб кетишдики, Ислом муқадассотлари бўлмиш Қуръонни ёқиш, Росулуллоҳ ﷺни ҳажв қилиб таҳқирлашдек жирканч ва ғайриинсоний ишларга қўл уришди. Бу ишларнинг барчаси мусулмонларнинг сотқин ва малай ҳукмдорлари кўз ўнгида юз берди. Улар ҳеч бўлмаганда инсонийликдан келиб чиқиб мусулмонлар устида бўлаётган шафқатсизликлар ва таҳқирлашларга қарши бирор сўз дейишга ҳам ярамай қолишди.
Ҳозир ҳар бир кўзи очиқ бўлган мусулмон одамга юқоридаги ҳақиқатларни ортиқча изоҳлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Шуларни тушунган мусулмон одам яна бир ҳақиқатни англаб етмоғи лозимки, азизлик, буюклик, куч-қудрат, ҳақ ва адолат Исломда, бинобарин Халифалик давлатида гавдаланади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
– “Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар”. (Мунофиқун:8)
Халифаликсиз ҳаёт мусулмон учун захардан бошқа нарса эмас. Унинг ҳимоячиси ва ғамхўри республика ёки қироллик эмас, балки айнан Халифаликдир. Биз мусулмонлар хорлик ва азоб-уқубатга тўла бўлган 100 йилга ваниҳоят нуқта қўйишга яқин турибмиз. Шу йўлда ҳаракат қилиб қолишга шошилинг. Бу йўлнинг натижаси ё ғалаба ё шаҳодатдир – бизга уларнинг қайси бири етса ҳам улар нақадар гўзал оқибатдир!
تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
– “Биз ўша охират диёрини ер юзида баланд кетиш ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир”. (Қасос:83)
#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلافة / #YenidenHilafet
#TurudisheniKhilafah / #خلافت_کو_قائم_کرو
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими. Фаррух
03.03.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ