| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасидаги рақобат

Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасидаги рақобат

By htadmin
08.12.2025
306
0
Share:

Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасидаги рақобат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда сунъий интеллект (СИ) нафақат технологик ютуқ, балки янги иқтисодий ўсиш драйвери (асосий ҳаракатлантирувчи кучи) ва ҳарбий-сиёсий қудрат кафолатига айланди. СИ иқтисодиётнинг турли тармоқларига миллиардлаб қўшимча қиймат келтиришга қодир бўлгани учун унга эгалик қилиш ва унинг стандартларини жорий этиш давлатларнинг келгуси ўн йилликлардаги глобал таъсир доирасини белгилайди. Ким СИ алгоритмларини назорат қилса, ўша давлат келажакдаги ишлаб чиқариш, маълумотлар оқими ва сиёсий қарорлар қабул қилиш механизмларини назорат қилади. Шу сабабли, СИ соҳасидаги етакчилик – бу оддий иқтисодий рақобат эмас, балки геосиёсий устунлик учун курашдир. Бунинг аҳамиятини давлат арбоблари ва экспертлар қуйидагича таъкидлашган:

Жэньсюнь Хуан (Nvidia компаниясининг бош директори): “Сунъий интеллект 21-асрнинг энг катта ўзгартирувчи технологияси бўлади. У ҳар бир соҳага ва ҳаётимизнинг ҳар бир жиҳатига таъсир қилади”.

Антониу Гутерриш (БМТ Бош котиби): “СИ қобилиятларининг ошиб бориши геосиёсий тафовутларни чуқурлаштириш хавфини туғдиради. Биз СИ бўйича “эга бўлганлар” ва “эга бўлмаганлар” дунёсини олдини олишимиз керак”.

Владимир Путин (Россия президенти, аввалги баёнотларидан): “Сунъий интеллектда етакчи бўлган шахс дунё ҳокими бўлади”.

Мана шундай рақобат муҳитида Ўзбекистоннинг БАА ва Американинг Nvidia каби гигантлари билан ҳамкорликда 5 миллион СИ мутахассисини тайёрлашга қаратилган улкан “Five Million Uzbek AI Prompters” дастури ишга туширилаётгани ҳақида хабар қилинди. Шунингдек, АҚШнинг “Nvidia” компанияси билан ҳамкорликда супер компьютер кластерини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилаётгани маълум қилинди. Бу лойиҳалар шубҳасиз Марказий Осиёдаги технологик ва маданий таъсир учун бўлаётган глобал рақобатнинг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Айни пайтда, СИ соҳасидаги асосий қарама-қаршилик АҚШ ва Хитой ўртасида кечмоқда. АҚШ Nvidia каби компаниялар орқали СИ учун асосий ҳисоблаш қурилмалари (чиплар ва GPU) ва дастурий таъминотларнинг асосий қисмини назорат қилади. Хитой эса, ўз навбатида, улкан маълумотлар базаси, давлатнинг кенг кўламли инвестициялари ва СИ технологияларини тезкор жорий этиш тезлиги билан жавоб бермоқда. Бу кураш нафақат техник ечимлар устида, балки қайси давлатнинг технологик стандартлари ва платформалари дунёнинг бошқа минтақаларида кенг тарқалишини аниқлаш устида бормоқда.

АҚШнинг бу лойиҳада Американинг йирик технологик гиганти ҳисобланган Nvidia орқали суперкомпьютер инфратузилмасини яратишга ёрдам бериши ва Кремний водийсида офис очиши бежиз эмас. Бу иштирок ортида қуйидаги геосиёсий мақсадлар ётиши мумкин:

биринчидан, Марказий Осиёда Хитойнинг иқтисодий ва технологик таъсири кучайиб бораётган бир пайтда, АҚШ ўз технологиялари ва стандартларини (айниқса СИ каби стратегик соҳада) жорий этиш орқали минтақада мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқда;

иккинчидан, 5 миллион ёш кадрни Америка технологиялари асосида ўқитиш орқали АҚШ, минтақада ўз технологик тизимига мос ва унга қарам бўлган мутахассислар армиясини яратади. Бунда Америкача ҳаёт тарзи, тадбиркорлик маданияти ва ғарбча қадриятларга мойил бўлган кадрларни шакллантириш асосий маданий юмшоқ куч стратегияси ҳисобланади. Кремний водийсига бўлган мунтазам таъсир орқали уларнинг дунёқараши ва қарор қабул қилиш принципларига таъсир ўтказилиб, Американинг юмшоқ технологик кучи оширилади;

ва ниҳоят, АҚШ компаниялари учун Марказий Осиё бозорига кириш ва узоқ муддатли даромад манбаини таъминлаш имконияти яратилади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистондаги СИ бўйича лойиҳалар ички иқтисодий эҳтиёждан ташқари, Марказий Осиёнинг глобал технологик кураш объектига айланганини кўрсатади. Минтақадаги ҳар бир йирик технологик қарор, бугунги кунда АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик стандартлар, таъсир доиралари ва келажакдаги иқтисодий ҳамкорлик учун бўлаётган курашнинг бир қисмига айланмоқда. Ўзбекистон эса ўз ёшларини жаҳон бозорига тайёрлаш билан бир вақтда, ўзини бу икки қудратли марказнинг технологик геосиёсий ўйинлари чорраҳасида топмоқда.

Аслини олганда, СИ илм-фаннинг технологиядаги улкан ютуғи бўлиб, саноатни ривожлантиришда, давлатлар иқтисодиётларини ривожлантиришда ва фаровонликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Бироқ дунёда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум ўзининг моддий ва худбин табиатига кўра ушбу технологик ютуқдан Ўзбекистон каби учунчи олам давлатларининг бойликларини капиталистик давлатлардаги бойлар манфаати йўлида талон-торож қилишга, халқларни қашшоқлаштиришга ва айниқса, мусулмон юртларини доимий қарам қилиб туришга хизмат қиладиган механизм сифатида фойдаланмоқда. Бу ҳолат капитализм мабда(мафкура)сининг бузуқлигини ва инсон ҳаёти учун мутлақо яроқсизлигини кўрсатади. Негаки, мабда инсонларга ғамхўрлик қилиши, зулматдан нурга олиб чиқиши лозим, зулмни қонунийлаштириш, очкўзлик, худбинлик ва индивидуализмни тузум сифатида жорий этиш учун эмас. Шу сабаб, СИ каби илм-фан ютуғи инсониятга адолат, хотиржамлик ва тараққиётни таъминлашда хизмат қилиши учун капитализмдан бошқа тузумга қаттиқ муҳтожлигини кўрсатади. Бундай сифатлар эса, фақат улуғ Ислом мабдасида мавжуд бўлиб, у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг барпо этилиши ила татбиқ қилинади, иншаАллоҳ.

 

Салоҳиддин

08.12.2025й

TagsМарказий ОсиёдарақобатСунъий интеллект
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон-Саудия яқинлашуви Нетаньяху учун «STOP» белгисидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Туркияга Яманда Ихвон жамоаси орқали роль берганми?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Яҳудлар – Аллоҳнинг душманлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/