| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Чўкиб бораётган бир давлатда ботиб қолган кема тортиб чиқарилди!

Чўкиб бораётган бир давлатда ботиб қолган кема тортиб чиқарилди!

By htadmin
23.04.2021
748
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Чўкиб бораётган бир давлатда ботиб қолган кема тортиб чиқарилди!

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср

вилояти матбуот бўлими аъзоси

Бир неча кун аввал Сувайш каналида контейнер кемасининг тўлиқ олти кун сувга ботиб ва йўлни тўсиб қўйиши капитализмни титратди, глобал иқтисодни ларзага солди.

Сувайш каналида бир кеманинг тўхтаб қолиши Миср аҳлига ҳеч қандай таъсир қилгани йўқ. Чунки каналдан тушувчи даромадлар бошидан талон-торож қилиниб келинади ва халққа бу даромадлардан кўзга кўринарли бирор бир фойда келмайди. Чунки зиён фойда кўрувчига етади. Сувайш каналидан Ғарбдан бошқаси фойда кўрмайди. Йирик ҳажми билан канални торайтираётган ҳам, хавф солаётган ҳам шу Ғарбнинг кемалари. Унинг кемалари транзитидан тушадиган даромадларни чўнтакларига ураётганлар ҳам шу Ғарбнинг мисрлик малай ҳукмдорларидир. Миср аҳлига келсак, уларнинг эскирган инфратузилмалари, чириб қолган поездлари, тор уйлари бор. Яъни, эскилигидан қулаб тушиб, ичкаридаги аҳолисини вайроналар остида қолдираётган… натижада улардан ўнлаби, баъзан юзлаби нобуд бўлаётган уйлари бор. Дарвоқе, олти кунлик мана шу кема тўсиб қолиши воқеаси мобайнида биз Миср поезди ҳалокатига, унда ўнлаб инсон ҳалок бўлиб, юзлаби жароҳатланганига гувоҳ бўлдик. Поезд ғилдираклари остида одамлар бир неча кун қолиб кетиб, қонларга беланиб ётганини, ҳукмдорлар шунча вақт уларга ёрдам бермаганини, аммо тўсиб қолган кемани қутқаргани эса, яъни, Ғарб капитализмини қутқаргани биз зумда чопиб боришганини кўрдик. Аслини олганда, инсонлар жони бу ҳукмдорларни умуман ташвишлантирмайди. Жасадлар очиқда қолиб кетмаслиги учун одамларни махсус хизматлардан ёрдам сўрашга мажбур қилган нарса ҳам мана шу бўлса керак.

Ҳа, мазлум халқларнинг ўғирланган бойликлари юкланган капиталистик Ғарбнинг ушбу йирик контейнер кемаси бир неча кундан сўнг ботган еридан чиқарилиб, яна йўлга тушди ва юртларимиз ресурсларини Ғарб юртларига олиб кетди… У Миср каналида ботиб қолиб, сўнг қайта йўлига равона бўлган эса-да, бироқ Мисрнинг ўзи ботган ботқоғидан чиқолмай қалқиб ётибди. Ўз фуқаросини бошқаришга эътибор бермаслик, ҳуқуқларини поймол этиш, бойликларини мустамлакачилар томонидан ташиб кетилишига ёрдам бериш ботқоғида қалқмоқда… Яна шу аҳволдаги режим янги сохта қаҳрамонликлар ҳақида оғиз кўпиртириб гапириш, машаққатларни мардонавор енгиб ўтганини иддао қилиш, Мисрга душманлик қилаётганлар ва сув ҳуқуқларидан маҳрум этишга ҳаракат қилаётганлар таҳдидини гўё йўқ қилганлиги тўғрисида чўпчак айтишдан чарчамаяпти. Ваҳоланки, Эфиопия тўғон тўлдирилишининг иккинчи босқичини бошлаб юборган. Албатта, Миср режими, раҳбари ва армияси бунга жавоб қайтаради. Аммо Синайни бомбардимон қилиш билан ёки одамларни уй-жойсиз қолдириб, истаганча улардан қирғин қилиш билан ёки Оқ уйга малайлик қилиш бўйича ҳамкасби Ҳафтарга ёрдам сифатида Ливияни бомбардимон қилиш билан жавоб қайтаради. Ёхуд Мисрдаги бирор фожиани ёритишга ҳаракат қилган ёки инсонларнинг бахтсиз ҳаёти манзараларини тасвирга олишга журъат қилган кишиларни қамоққа олиш билан жавоб беради. Чунки бу фожиа ва бахтсиз ҳаёт режимнинг қасддан эътиборсизлиги сабабли келиб чиқмоқда ва Миср поезди ҳалокати ҳам уларнинг навбатдагисидир.

Қишлоқ аҳлини бомбардимон қила оладиган даражада техникаси бор бир давлатда кемани тортиб чиқаришга ёки қалқитишга ҳеч қандай техника йўқ! Дунёда одат бўлиб келаётган оддий услубда, яъни улкан кеманинг остини ковлаб, тортиш билан кифояланди, холос. Аммо шунча саъй-ҳаракат сарфлаган режим техникаси поезд ҳалокати сабабли оч қолган бечораларни қутқаришга сафарбар қилинмади. Билъакс, уларни қутқариш ўрнига, тўпланган одамларни олти соат ичида тарқалишларини талаб қилиб, бирор норозилик ҳаракатини бошламасликлари, акс ҳолда, уларни бостириши билан таҳдид қилди. Бундай режимдан одамларни танклар билан суриб бостириб ташлашини ҳам кутса бўлади, ахир, илгари Робиа, Наҳза ва бошқа ерлардаги ҳодисаларда шундай қилди-ку?! Бироқ парадлар ва таҳдидлар учун қўлланаётган унинг ҳарбий техникаси инсонлар ҳаётини қутқаришга ёки ҳуқуқларини мудофаа қилишга ҳаргиз сафарбар қилинмайди.

Ал-Арабийя телеканалининг 2021 йил 4 апрелдаги хабарига кўра, Миср флоти қўмондони, Сувайш канали ҳайъати раиси генерал-лейтенант Усома Роби канал тўсилиши сабабли кўрилган зиённинг бир миллиард долларга етганини маълум қилди. У чоршанба куни оқшомда телевидениега берган баёнотида «Кўрилган зарар ва талафотлар ҳажми, ишлатилган драга (сув остини кавлайдиган машина) харажатлари ҳисоблаб чиқилади, мамлакатимиз тахминан бир миллиард долларга яқин зиён кўриши мумкин», деди. 2021 йил 27 март шанба куни ўтказган матбуот конференциясида Кема ҳодисасида кўрилган зарар ва транзит тўловлари зиёни кунига 12-14 миллион АҚШ долларини ташкил қилганини маълум қилган эди. Сувайш канали денгиз транспорти маълумотига асосланиб айтилган бу гап шуни англатадики, айни канал ҳайъатининг транзит тўловлар кўринишидаги зарари сешанбадан то 29 март душанбагача етти кун мобайнида тахминан 84-98 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва бу ҳисоб ўз йўналишини ўзгартириб, Кейп оф Гуд Хоп томонга қайтиб кетган кемалардан олиниши керак бўлган тўловлардан ташқари ҳисобдир. Бу Амирликларнинг «Айн» ахборот агентлиги хабаридан олинди.  Бундан англаш мумкинки, демак, Суваш каналидан тушадиган бир ҳафталик даромад 100 миллион долларга яқинлашмоқда, хўш, шунча пул қаерга кетяпти?! Каналнинг ўзига ҳам, унинг ускуналарини ишлаб чиқаришга ҳам, мана шундай кризисларга қарши кураш учун жиҳозларга ҳам сарфланмаяпти-ку?! Ҳатто режим даъво қилаётган хаёлий ютуқларга ҳам, анави янги «Фиръавн» қароргоҳига хизмат қилиш учун йўл очувчи кўприкка ҳам, бошқа янги йўлларга ҳам, баланд деворли янги пойтахтга ҳам сарфланмаяпти. Зотан, бу пойтахт ўз йўлидаги ҳўлу қуруқдан самарали фойдаланувчи халқнинг яқинлашиб келаётган қўзғолони юз берган пайтда қочиб бориши учун Сисийга тайёрлаб қўйилган.

Бир неча кун давом этган ва одамларнинг кунлик ҳаётига таъсир қилмаган ушбу кема тиқилиши ҳодисаси Миср аҳлининг Сувайш каналига муҳтож эмаслигини, унинг борлигидан энг биринчи зарар кўраётганлар шу аҳлимиз эканини исботлади. Чунки бу канал мусулмонларнинг бир бутун ерини ажратиб, фойдали савдо ривожига тўсқинлик қилади. Агар канал ёпиб қўйиладиган бўлса, Қизил денгиз билан Оқ денгизни ажратиб турган бу минтақа бутун дунё савдо-сотиқ қиладиган савдо ва саноат минтақасига, яъни, глобал ҳукмронлик минтақасига айланади. Бу минтақа ва бутун Миср дунёнинг энг бой минтақаси ва давлатига айланади. Ушбу минтақанинг воқелиги мана шу. Шундай бўлиши учун эса, Миср ва унинг аҳлига яхшиликни раво кўрувчи бошқарув бўлиши керак.

Ғарб кемасининг тўсилиб қолиб, дунё иқтисодиётига салбий таъсир қилгани, Мисрнинг Ислом Умматининг бир бўлаги сифатида, ўзининг чегаралари билан бутун дунёга сиёсий жиҳатдан таъсир қилишга қодир эканини кўрсатди. Бу ҳозирда шундай. Аммо эртага ҳаётга нисбатан Ислом нуқтаи назаридан боқадиган давлатидачи?! Унда бутун дунёда ўзгариш юз беришига ва капитализмнинг очкўзлиги ва ваҳшийлиги билан бутун инсоният бошига тушган азоб-уқубатлар барҳам топишига асло шубҳа йўқ.

Ҳақиқатда ҳам Миср Сувайш каналига муҳтож эмас. Унинг йўқ бўлиши бу юртга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча, худди қадим замонда бўлгани каби, у бутун дунё савдоси учун асосий марказга айланади. Зеро, ундаги мавжуд ресурслар, бойликлар ва улкан инсоний куч бунинг барчасини амалга ошишига имкон беради. Бироқ, Миср ҳақиқий ғамхўрлик лойиҳасига эга онгли холис бир бошқарувга муҳтож. Чунки ушбу лойиҳа бўйича Мисрнинг инсоний кучи тўғри йўлга йўналтирилади ва ресурсларидан инсонларга манфаат келтирадиган даражада оқилона фойдаланилади. Бунинг рўёбга чиқиши учун амалий ва ҳақиқий йўл эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси бор Ислом йўлидир. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Исломни тўғри татбиқ этишга қодир онгли ўғлонларига фақат бир нарса, нусрат етишмаяпти. Биз ушбу нусрат-ёрдамнинг Миср ва унинг армиясидан умид қиламиз. Чунки улар ҳар доим Ислом ва мусулмонларга нусрат кўрсатиб келганлар.

Аллоҳдан шонли тарихни ва аввалги ансорлар сийратини қайтаришини, шу орқали Мисрни Ислом давлатининг гултожисига, иккинчи Мадинаи Мунавварасига айлантиришини сўраб қоламиз. Аллоҳим, бизга буни кечиктирмай, тезроқ ато эт.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                      [Анфол 24]

Роя газетасининг 2021 йил 7 апрел чоршанба кунги 333-сонидан

+2
0

Related posts:

Мусулмонларсиз Ғарб… алғов-далғов тушдир Тунис сайловлари Ғарб ҳукмронлигини мустаҳкамлаш воситасидир Муҳаммад Али келтираётган ҳужжат Мисрдаги курашга илмоний тус беришга уринишдир Лансароте шартномаси, унинг кўлами ва оқибатлари
TagsМиср каналиСувайшСувайш каналидаҒарб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар армияси Миср

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Бирлашиш тўғри мақсадда бўлсагина қўшотар қурол бўла олади

  • МАҚОЛАЛАР

    Жаҳон банки кредити: Таълимни бозорлаштириш ва ёшларни қарз домига тушириш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/