| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

  • Халифалик Барак ва унга ўхшаган мустамлакачиларнинг илдизига болта уради

  • Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

  •  Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё – АҚШ форматида глобал кучлар тўқнашуви

Марказий Осиё – АҚШ форматида глобал кучлар тўқнашуви

By htadmin
04.10.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марказий Осиё – АҚШ форматида глобал кучлар тўқнашуви

2025 йил 1 октябрда Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) “Марказий Осиё ва АҚШ” илк таҳлилий марказлар форуми бўлиб ўтди. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, форум “Марказий Осиё – АҚШ” ҳамкорлик форматига 10 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилди.

Форумда С5+1 ишчи гуруҳи доирасида терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш, “Ўрта коридор”ни ривожлантириш, рақамли ва энергетик инфратузилмани кенгайтириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

МОХИ директори Жавлон Ваҳобов таъкидлашича: “Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари ўртасида экспертлик мулоқотини мустаҳкамлаш икки томонлама ҳамкорликни ҳам, кўп томонлама ҳамкорликни ҳам ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бундай форумлар долзарб кун тартибини муҳокама қилиш ва амалий ташаббусларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдонча ҳисобланади”.

Америка 2021 йилда Афғонистондан чиқиб кетгач, минтақада кучлар мувозанати янгича шакллана бошлади. Россия учун Марказий Осиёдаги тарихий ҳукмронлигини қайта тиклаш имконияти пайдо бўлди. Хитой эса бу жараёндан фойдаланиб, иқтисодий ва сиёсий таъсирини кенгайтиришга киришди. Бироқ Россиянинг Украина урушига кириши ва санкциялар “қамали”да қолиши оқибатида, минтақада қайсидир маънода Хитойнинг “кичик оға”сига айланиб қолди. Хитой фурсатдан фойдаланиб, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси орқали минтақа иқтисодиётида етакчи ўйинчига айланди.

У Марказий Осиёда инфратузилмавий ва энергетик лойиҳалар орқали нуфузини кучайтирди, Россия эса иқтисодий жиҳатдан асосан Хитойнинг қувватловига боғлиқ бўлиб қолди.

Айнан шу шароитда АҚШнинг Марказий Осиёга эътибори янада ошди. Дональд Трамп маъмурияти Хитойни стратегик рақиб деб эълон қилиб, уни заифлаштириш учун Афғонистон ва Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга киришди. Шу мақсадда Вашингтон минтақада янги инвестиция ва сиёсий ҳамкорлик форматларини қайта жонлантирди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойидаги Нью-Йорк сафари шу жараёнда муҳим қадам бўлди. Сафар чоғида АҚШ компаниялари билан 105 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу ҳодиса фонида Мирзиёев ўз ҳокимиятига “легитимлик муҳрини босиб олди”.

Россия учун Тошкентнинг Вашингтон билан яқинлашуви маъқул эмас. Чунки Марказий Осиё Россия учун ҳар доим геосиёсий дарвоза ҳисобланган. АҚШнинг Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирини минималлаштиришга қаратилган ҳаракатлари Москва учун ҳам жиддий хавф ҳисобланади. Бу айниқса, Трампнинг Афғонистон орқали минтақавий хавфсизликни қўлга олиш масаласида яққол кўриниши мумкин. Россия Толибон ҳукуматини тан олиб, жанубий йўллардан фойдаланиш учун шароит яратишга интилаётган бир пайтда, Вашингтон бу жараёнга тўғаноқ бўлишини хоҳламайди. Тошкентда ўтказилган “Марказий Осиё – АҚШ” ҳамкорлик формати айнан шунга хизмат қилиши хавфи бор.

Марказий Осиёда уч йирик куч – Россия, Хитой ва Америка ўзаро рақобат ва манфаатлар тўқнашувида ҳаракат қилар экан, Афғонистон омили ҳамда санкциялар ва трансконтинентал лойиҳалар минтақадаги кучлар мувозанатини янада мураккаблаштирмоқда.

“Марказий Осиё – АҚШ” форуми ва унга параллел равишда юз берган иқтисодий шартномалар шуни кўрсатмоқдаки, Вашингтон минтақада яна асосий стратегик ўйинчига айланмоқчи. Ўзбекистон энергетика вазири Журабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида, мамлакатнинг АҚШ билан ҳажми 3-4 млрд долларга етадиган йирик қўшма энергетика лойиҳаларини амалга ошириш режалари ҳақида маълум қилди. Хабарларга кўра, америкалик Gulf компанияси мамлакатда автозаправка станциялари тармоғини қуриш учун 100 млн доллар сармоя киритиши, Schlumberger ва Baker Hughes каби сервис гигантлари билан илғор технологияларни жорий этиш тўғрисида келишувга эришилгани маълум қилинди. Шунингдек, компрессор станцияларини модернизация қилиш дастури ва Air Products компанияси билан синтез-газ ҳамда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид индустриал лойиҳалар кўзда тутилмоқда.

Американинг бу энергетик лойиҳалари, аввало, Хитойнинг арзон хомашёга таянган стратегиясига зарба бериб, унинг минтақадаги иқтисодий устунлигига чек қўйишга қаратилган. Шу билан бирга, бу ҳаракат Россиянинг энергетик таъсирини ҳам заифлаштириб, АҚШга реэкспорт жараёнларини назорат қилиш имкониятини очиб беради.

Мирзиёев ҳукумати Уммат бойликлари ва халқ мулкини мустамлакачи кучлар ихтиёрига топшириб, Ислом ва мусулмонларни ўзига душман деб биладиган давлатларнинг манфаатлари йўлида сарф қилиши, бунинг учун эса халқнинг пешона териси билан йиғилган миллиардлаб бюджет маблағларини ишлатиши – омма-халқда қаттиқ норозилик уйғотиши табиий. Бу сиёсат кўпчиликнинг назарида ҳатто золим Каримов давридаги қатағон сиёсатидан ҳам ошиб тушмоқда. Бироқ бу ҳақиқатни “антикаримов пропагандалар” билан хаспўшлаш мумкин эмас. Балки мустамлакачилардан юз ўгириб, халқнинг умумманфаатларини ҳимоя қиладиган йўлга ўтиш лозим. Бу эса,  Ғазо мисолида асл башараси фош бўлган куфрбоши Америкага эмас, балки ёлғиз Аллоҳ таолога суяниш, У Зотнинг қонунларини ҳаётга тўлиқ татбиқ қилиш орқали адолатни қарор топтириш билангина бўлади.

 

Иззатуллоҳ

04.10.2025й

Tagsглобал кучлар тўқнашувиМарказий Осиё – АҚШ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони тўғри йўлга етакловчи раббоний сиёсий етакчиликка муҳтож

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бинкирон: Ғарб билиб қўйсин, Африка халқлари эксплуатация қилинишга энди рози бўлмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғуруриммисан ёки шўриммисан пахта…

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...
  • МАҚОЛАЛАР

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида ...

     Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фикрни маъмурий буйруқ билан жиловлашга уриниш — ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор?

    Қора денгизда кечаётган уруш ортида қандай сиёсий ҳисоб бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Қора денгизда Россиянинг Украина савдо йўлларига зарбалари кучаймоқда. Америка бошчилигидаги НАТО эса Румыния ва Болгария соҳилларида ҳарбий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда

    Талаба алмашинувидан мустамлакачилик кодексигача ўтиш орқали Ғарб Ўзбекистон таълимининг бошқарув жиловини қўлга олмоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Британия ва Европа Иттифоқининг таълим орқали олиб бораётган таъсир сиёсати янги ва ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: