Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир
Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир
(Сўнгги қисм)
(8)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Эй мусулмонлар!
Заиф тахтлари-ю хор тожларини сақлаб қолиш мақсадида ўзларини душманларнинг қучоқларига отаётган, улар фойдаси деб умматнинг муқаддас нарсаларидан воз кечаётган ҳокимлар Фаластинни яҳуд ифлослигидан озод қила олишмайди. Шунингдек, кучсиз Фаластин маъмурияти ҳам уни қутқара олмайди. Фаластинни Умар фатҳ қилди, уни салибчилардан Салоҳиддин озод қилди. Шундай экан, яҳуднинг ифлослигидан тозаланиб, пок бўлиш учун Фаластин Умар ва Салоҳиддинларнинг набираларига муҳтож.
Албатта, Фаластин масаласи ёлғиз Фаластин аҳлининг ёки арабларнинг масаласи эмас, балки умумисломий масаладир. Лўнда қилиб айтганда, у – яҳуд вужуди Америка ва Британия каби катта кофир давлатлар тарафидан қўллаб-қувватланиб турган ҳамда мусулмонларнинг малай ҳокимлари ёрдамида тортиб олинган Исломий ер масаласи, Исломнинг муқаддас нарсалари масаласидир. Зеро, Фаластин Шом юртларининг жанубида жойлашган Ислом юртидир. Мусулмонлар уни ўз қонлари билан фатҳ қилишган, унинг бирор қарич ери мужоҳид отининг чангидан ёки шаҳид қонининг томчисидан холи эмас. У барча мусулмонларнинг мулки бўлиб, уни қайтариб олиш йўлида мусулмонлар қонлари-ю жонларини фидо қилишлари вожибдир. Унинг бирор қаричи ҳақида сусткашлик қилиш Аллоҳга, Расулига ва мўминларга хиёнатдир. Аллоҳ Фаластинни яҳуд давлатидан қутқариб олиш, ундан яҳуд вужудини таг-томири билан суғуриб ташлаш учун ҳамда ундан Америка ва бошқа кофир давлатлар ҳукмронлигини олиб ташлаш учун жиҳод қилишни мусулмонларга вожиб қилган.
Ҳақиқий муаммо мана шундай. Унинг воқесига тўхталадиган бўлсак, у ўтган ўн йиллар мобайнида Америка ва Британия ўртасида давлатлараро кураш майдонига ва халқаро масалалардан бирига айланиб қолди. Бу нарса Усмоний Давлат қулатилиб, кофир Ғарб давлатлари минтақага ўзлари хоҳлагандек янгидан шакл беришга қайтганларидан кейин юз берди.
Фаластин аҳли ўтган ўн йилликлар давомида бу курашнинг «ўтини»га айланди. Фаластинликлар кўпинча мустамлакачи кофир тегирмонига сув қуядиган мақсадларни рўёбга чиқариш учун қонлари-ю жонларини ҳозиргача тўлов сифатида тўламоқдалар.
Албатта, Американинг таъсири Фаластин устидаги кураш тарихининг охирги ўн йилликларида минтақада яна ҳам кучлироқ сезилмоқда. Бу таъсир фақат унинг малайларигагина йўналтирилган эмас. Ҳатто Британия малайлари ҳам унинг қаршисида туришга ўзларида куч топа олмадилар. Агар туришса ҳам, тезда ўз ўринларига чекинадилар, Яқин шарқ инқирози бўйича таклиф қилинган ечимларда Америка таъсири устун бўлиб турибди. Ҳозирда лойиҳа ва тадбирларни Америка белгилаши, бошқалар эса, лойиҳа ва тадбирларни олиб, шулар асосида ўз манфаатлари ва курашдаги ўринларига мувофиқ юришга ҳаракат қилишлари маълум бўлиб қолди. Араб ҳокимларининг эса, бу режаларни амалга оширишдан бошқа роллари йўқ. Россия, Британия ва Франция каби катта давлатлар сифатида намоён бўлаётганлар эса, бу лойиҳа ва тадбирларда Америка билан иштирок этиш учун ўзларига ҳам бир рол тегиб қолишига ҳаракат қилишмоқда. Демак, аввал Америка уларга ўз режаларини таклиф қилади. Бошқа давлатлар эса, уни олиб, ўша асосда юришади. Бу нарса «Йўл харитаси» мавзусида ҳам кўриниб турибди. Америка уни эълон қилди, уни қабул қилишда бошқа давлатлар унга эргашишди. Бу давлатларнинг роли – уларнинг эътирофича – уни тўлдирувчи, осонлаштирувчидир, холос, унинг ўрнини босувчи эмас.
Бу ерда айтилиши керак бўлган қуйидаги нарсалар бор:
Америка давлатлар орасида буюклиги билан ажралиб турибди, унинг таъсири минтақада кучли, бошқа кучли давлатлар уни биринчи давлатлик мавқеидан туширишга қодир эмас;
Яҳуд вужуди Америка наздида эркатой бола бўлиб, унга қурол- аслаҳа, асбоб-ускуна ва мол-дунё билан, балки ҳамда шунингдек икки фуқаролиги бўлган кишилар билан ҳам ёрдам беради;
Ҳокимият мулозимлари ва араб ҳокимлари Европа ва Америкадаги мустамлакачи кофирларни дўст тутадилар.
Буларнинг ҳаммаси Америкага таслим бўлишни, мусулмонлар юртларининг бебаҳо бойликларини, хусусан муборак покиза Фаластин ерини унинг қўлига топширишни англатмайди.
Шунингдек, бу нарсалар Американинг енгилмаслиги ва мағлуб бўлмаслигини англатмайди. Йўқ, унинг аскарлари ва қурол- аслаҳалари кўп бўлишига ва юқори тайёргарликдан ўтганлигига қарамасдан, юзма-юз келишга ва жасорат кўрсатишга тоқат қилолмайди. Ироқ ва Афғонистонда қийин аҳволдан ўзларини қутқара олмаганликлари бунга далилдир. Дарҳақиқат, қаҳрамон Фаллужа шаҳридаги жанглардан кейин уларнинг ҳайбати кетди. Ва уларни кўкларга кўтариб мақтаган овозлар пасайиб қолди. Агар Америка шундай бўлса, ундан кўра пастроқ бўлган Британия ёки Американинг арзандаси бўлмиш яҳудга ўхшаганларнинг ҳоли қандай бўларкин?
Эй мусулмонлар!
Албатта, сизлар душманларингизни бартараф қилиш ва босиб олинган Ислом ерларининг ҳар бир қаричини қайтариб олишга қодирсиз. Нафақат шу, балки уларнинг юртларини фатҳ қилишингиз, яхшиликни оламнинг ҳамма тарафига ёйишингиз ва дунёга қайтадан маёқ бўлишингиз ҳамда инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлишингиз мумкин.
Бу ишларнинг барчасини қилиш сизнинг имконингиздадир. Бунинг калити эса, тўғри йўлдаги Халифалик давлатини барпо қилишдир. Мусулмонларнинг юртлари мол-дунё ва эр кишилар юртларидир. Булардан ташқари, бу юртлар улуғ мабда ва улуғ Ислом ери бўлиб, Уммат шу Ислом билангина тирик бўлади ва зулму туғёндан ҳамда ХХI асрда Американинг товламачилигидан қутилади.
Албатта, сизлар бу дунёда энг муҳим марказий ўринни эгаллагансизлар. Шунинг учун сизларнинг юртларингиз – стратегик жиҳатдан муҳим ўринни эгаллагани ва Аллоҳ сизларга инъом этган улкан бойликлар сабабли мустамлакачи кофир давлатлар ўртасида рақобат ва тортишиш майдонига айланиб ҳолди. Бас, кофирлар сизларнинг яхши нарсаларингизни ва мавқеларингиз улуғлигини билиб, ўша нарсалар учун рақобатлашсалар, сизлар Аллоҳ берган неъмат ва қувватдан кўзларингизни юмасизларми?
Жуда кўп фатҳларни амалга ошириб, кўп халқларни ботил динларини ва бузуқ миллатчиликларини тарк қилишга бошлаган сизлар эмасми? Дарҳақиқат, Ислом уларни битта Умматга айлантириб, жамлади ва ҳаракатга келтирди. Бу ишларни бажарган сизлар эмасми?
Мўғул-татарлар қувватларининг энг чўққисига етгандан кейин уларни мағлуб қилиб, уларнинг баъзи уруғларини Исломга киргизмадингизларми? Мана, бугунга келиб уларнинг қолганлари мусулмонлар юртларининг шимолида Исломни кўтариб яшамоқда.
Сизларнинг ерларингизда мамлакатлар қургандан кейин салибчиларни мағлуб қилмадингизми? Кейин уларни еру осмон рад қилиб тупуриб ташлаб, улар шарманда ва хор ҳолда мағлуб бўлмадиларми?
Бугуннинг тоғутлари бўлмиш Америка, Британия ва уларнинг тобелари ҳам аввал ўтганларнинг жинсидандир. Улар битта жангнигина кўтара олганлар, холос. Ундан кейин шармандаларча мағлуб бўлганлар. Дарҳақиқат, Ҳиттийн салибчиларнинг йиқилишига дебоча бўлган бўлса, Айни Жолут татарлар ҳалокатининг бошланиши бўлди ва бу жанглар уларнинг биносини ва вужудини вайрон қилган ҳал қилувчи жанг бўлди. Шундай экан, бу жангни Халифаликдан бошқа ким бошлайди? Дарҳақиқат, Халифалик аскаридан ўзгалар кўп қурол-аслаҳа ва катта қўшинга эга бўла туриб, динлари ва дунёлари бузуқлигидан жанг қилишмади ва охиратларини дунёдаги озгина матога алмаштиришди.
Фақат Халифаликкина Америка ва Британияни халқаро майдондан четлатишга, халқаро майдонда Америка ҳокимлигини таг-томири билан йўқотишга, оламни унинг ёмонликларидан ҳимоя қилиб, бутун оламга яхшиликни ёйишга, Исро ва Меърож ери бўлган Фаластинни босқинчи яҳуд вужудидан халос қилишга ва Фаластинни тўлалигича Ислом диёрига қайтаришга кафил бўла олади.
Буларнинг ҳаммасини амалга ошириш сизларнинг қўлингиздадир, эй мусулмонлар!
فَلَا تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ وَاللَّهُ مَعَكُمْ وَلَن يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ
– “Сизлар устундирсиз ҳамда Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У харгиз қилган амалларингизни(нг савоб-мукофотини) камайтирмас”. (Муҳаммад:35)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
05.06.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми