| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Шарафсизлик асри

Шарафсизлик асри

By htadmin
25.12.2021
0
Share:

Шарафсизлик асри

بسم الله الرحمن الرحيم

 Борлиқдаги энг мукаррам махлуқ инсондир. Оламдаги барча нарсалар шу инсон учун яратилган. У фақат ўз ўрнини билса, бас. Қора тупроқдан озуқа олиб, ширин– шакар мевалар берувчи дарахтлар, полизлардаги тил ёрувчи қовун ва тарвузлар, тоғлардан оқизилган шифобаш, зилол сувлар, тоза ҳаволар ва муаттар бўй таратувчи набототлар, қўйингки, ернинг остию устидан чиқариб қўйилган турли бойлигу заруратлар, бўйсундириб қўйилган чорва ва паррандалар, буларнинг барчаси мана шу инсон учундир. Ҳатто фалакдаги ойу юлдузлар, иссиқлик ва нур таратувчи қуёш ҳам хизматдан асло бўйин товламасдан инсон ҳизматидадир. Буларнинг барчаси инсонга ҳизмат қилмоққа буюрилган ва итоатсизлик қилмаслар. Бу тўғрида инсонга муаммо бўлмаган. Аммо бутун муаммони инсоннинг ўзи пайдо қилади. Молу жонига тажовуз, шаънига туҳматлар, бўхтону ёлғонлар, қийноқлару қатллар инсонга ўз жинсидан етади ва шу кунларда буни шарҳлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Бугун кўпчилик одамлар инсониятнинг энг буюк тарихидан бехабарлар. Чунки бир аср аввал ўша узоқ ўн уч асрлик саодатли даврни эсламоқдан, ўрганмоқдан, билмоқдан анча узоқлатилганлар. Ҳатто динлари, миллатлари, тиллари қандай бўлганидан қатъий назар шарафи кучли қонун билан ҳимояланган ўша давр чизгиларини бугуннинг ёмонлари бўлмиш кофир ғарб ва унга малай хоин ҳокимлар томонидан қоп–қора рангларга бўяб танитилаётган бўлса–да, аслида ўша жоҳилларнинг бобоколонлари ҳам эзгулик асрларининг ширин шарбатларидан баҳраманд бўлганликларини инкор этолмаганлар. Чунки улар тарихнинг инсониятдан яширилган ўша эзгулик даврини асло инкор этолмайдилар. Шундай бўлса–да улар ўша Саодатли Тарихни оламга ёйган азиз умматни бугуннинг болаларига қолоқлик ва жоҳиллик уммати дея танитмоқдан хеч тийилмадилар, уялмадилар!! Аммо ич–ичларидан оламнинг янги низомга, янги мабдага, янги иделогияга муҳтожлигини тушуниб етдилар. Лекин Мусо алайҳисаломни таъқиб қилиб қувган Фиръвн каби кибрларининг қурбони бўлишмоқда. "Адолатпеша" Американинг бутун олам бўйлаб тарқатган разолати, қонҳўрликлари, ўриснинг расво ва зўравонликлари. Хитойнинг одамхўрлик, ифлослиги, яҳудийларнинг безбетларча кеккайиши, Европанинг етиб келган шармандаликлари, буларнинг барчаси инсониятга капитализм ва демократиянинг расволигини тилсиз сўзлаб турибди. Шундай бўлса–да, улар Мусо кетидан ёрилган денгизга ғарқ бўлишини сеза туриб, ортга қайтолмаган Фиръавн каби аянчли аҳволдалар. Буни оламга бир оз назар ташлаган ҳар қандай киши кўра олади.

  Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун инсониятнинг ўша ўн уч асрлик саодатли давридан ва бугуннинг воқеъсидан бир шингилдан эсласак, мана шу мукаррам инсоннинг энг шарафли даврини ҳам, энг хор, шарафсиз даврини ҳам балки ажратиб олармиз:

  Оламга қуёш нуридек тез тарқалиб бораётган Ислом Давлатининг халифаси Али розияллоҳу анҳу бугуннинг етакчи давлатларидан кўра каттароқ юртларнинг раҳбари эди. У бир куни йўқотган совутини бир яҳудийнинг қўлида кўриб қолди. Ўрталарида баҳс–тортишув бўлгач, ўша яҳудийнинг талаби билан қозига бордилар. Қози иккала томоннинг даъволарини тинглагач, Али розияллоҳу анҳуга: “Бу совут сизники эканлигини тасдиқловчи иккита гувоҳ келтиринг” – деди. Али розияллоҳу анҳу икки гувоҳининг бири шу совутни ясаган уста, иккинчиси эса ўғли Ҳусайн эканини айтди. Аммо қози фарзанднинг отага гувоҳлиги ўтмаслигини эслатди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “Охиратда мўминларнинг саййиди бўлиши ҳақида башорат берилган киши гувоҳликка ярамайдими? –деган эди, қози: “Охиратда саййидликка ярайди, аммо бугун гувоҳликка ярамайди” – деб совутнинг яҳудийда қолишини хукм қилди…

Бу барча мусулмонлар Халифаси билан кофир яҳудий ўртасидаги можаронинг Ислом Давлати қозиси томонидан ҳал қилинган машҳур воқеасидир …

  Энди эса бугунги ривожланиб, тараққиётнинг чўққиларига чопаётган асрнинг "гуллаган" даврида узоққа бормай, Ўзбекистонимиздаги бир воқеага нигоҳ ташлайлик. Бу – мусулмонлигини бот–бот такрорлашдан чарчамайдиган Ўзбекистон раҳбари ва фуқаро ўртасидаги эмас, балки, бир мусулмонни масжид минбаридаги кимсага айтган сўзлари учун қамаб, айбловни ва эксперт хулосаларини унинг иштирокисиз ёзиб, сўнгра қозининг хукми билан айбдор қилиниб, жазолангани воқеасидир …!

Қуръондан таълим берувчи онахоннинг жазога тортилгани, соқоли қириб ташланаетган йигитлар, рўмоли юлиб, ечиб олинаётган ўқувчи қизлар, Россияда ўриснинг мардикори бўлиб, қор кураб, кўча супуриб, пул топаётганлардан патент олувчи раҳбар ҳақида–ку ёзмасам ҳам биласиз. Юқорида айтганимдек, икки даврдаги инсоннинг шарафига қисқача назар ташладик, холос …

Хўш, ҳар қандай инсоннинг қадр–қиммати, шарафи қатъиян сақланган ўша даврга қайтишга чорловчи бугуннинг яхшиларига бугун қандай эътироз билдирмоқдалар? Ислом Давлати Халифаликка қайтсак инсониятнинг яримидан кўпининг қўли кесилармиш! Бу дегани “бизнинг адолатимиз инсонларнинг яримидан кўпини ўғри қилиб тарбиялади” деб тан олиш эмасми ахир?! Саксон фоиз аёлларни тошбўрон қилишга тўғри келармиш! Нима, бу жамиятнинг депутат аёли фоҳиша бўлиб чиқса, қолган аёллар ҳақида гапирмай қўяверинг демоқчимилар?! Бу жамиятда оддий ҳолга айланган порахўрлик, очкўзлик, риёкорлик, кўзбўямачилик, хиёнату сотқинлик, маддоҳлигу иккиюзламачиликни сўзлашга вақт ҳам, сўз ҳам ҳайф …

      Эй мусулмонлар! Орангиздаги фоҳишалар ҳам, ўғрию каззоблар ҳам сиз азиз ҳалқ қўллаётган расво тузумнинг сассиқ ва аччиқ меваларидир. Бугунги жиноятлар бугуннинг ишидир. Эртага Аллоҳ ваъда қилган ва Росули ﷺ башорат берган ўша ўн уч асрли эзгулик қайтса, ҳар қандай инсоннинг шарафи қайта тикланажак. Бугунги расво тузумда қилинган жиноятларни эртага Одил Халифа ҳатто текширишдан ҳам ҳазар қилади. Магар Исломнинг ҳаётга қайтишига қарши курашиб, бугуннинг Абу Жаҳлларига айланган кимсалар албатта жазоланади. Шу боисдан ҳам сиз содда халқни зўр бериб алдашмоқда. Биз Ҳизб ут–Тахрир сафидагилар чақираётган Ислом Давлати фақат ана шу юртфуруш раҳбарлар, порахўр амалдорлар, маддоҳ масхарабозлар учунгина хатарлидир! Сиз азиз ҳалқ учун эса бу давлат шарафингиз кафолатидир. Шарафсизлик асри ўзининг сўнгги кунларини кечирмоқда. Бу зулмат шам ёруғидан ҳам чекинишга маҳкум заифдир. Ҳар бир даъватчи бамисоли шу зулматни чўчитгувчи бир шам кабидир. Шу боис золимлар шамларингизнинг машъалларга айланишидан ўлгудек қўрқишмоқда.

Эртага оламга ваъда қилинган Нусрат Тонги Аллоҳ изни ила нур сочса, бу зулмат ер қаърига чўкмоққа албатта махкумдир.

وَیَوۡمَىِٕذࣲ یَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ۝٤ بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ یَنصُرُ مَن یَشَاۤءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلرَّحِیمُ ۝٥

“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум: 4–5).

Ҳизб ут–Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Зайниддин – Ўзбекистон

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Даъватчиларга мурожаат

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзгартириш учун ҳақиқий истак керак

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ал-Ваъй» уюшмаси қонхўр Путиннинг муборак Фаластин заминига сафар қилишига қарши чиқди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/