Покистон генерали Раҳил Шариф хўжайини АҚШ манфаати йўлида хиёнаткорлигини яна давом эттирмоқчи
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Покистон генерали Раҳил Шариф хўжайини АҚШ манфаати йўлида хиёнаткорлигини яна давом эттирмоқчи
Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осифнинг таъкидлашича, собиқ ҳарбий қўмондон генерал Раҳил Шариф Саудия бошчилигидаги терроризмга қарши кураш регионал коалицияга раҳбарлик қиладиган бўлди. (Қудс арабий).
Роя газетаси шарҳи:
Генерал Раҳил Шариф АҚШнинг минтақадаги манфаатига хизмат қилиши билан отнинг қашқасидек таниш. «Кескин зарба» номли ҳарбий амалиёт бошлаган ҳам шу. Ўзаро ҳамжиҳат билан яшаётган Пуштунлар ҳам унинг даврида даҳшатли қирғинларга учраганлар, бунга уларнинг исломий туйғуга эга бўлганликлари сабаб бўлган… Буларнинг барчаси Американинг шармандаларча мағлуб бўлишдан қутқариш йўлида қилинган. Исломободдаги АҚШ элчихонаси ҳам уни генерал Раҳил «армия қўмондони лавозимида ишлаган пайтда терроризмга қарши регионал жангларда ҳурмат қозонган яхши ҳамкоримиз», дея мақтади. Шу сабабдан АҚШ уни ҳозирги вазифасидан нафақага чиқаришга саккиз ойдан бери тайёрлади, нафақага чиққанидан сўнг ҳарбий коалициядаги Покистон қуролли кучларига қўмондон қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлардаги ҳарбий ва сиёсий манбааларда ҳам хабар қилинган.
Мусулмонлар салибчиларнинг ўз манфаатлари учун тузган бунга ўхшаш коалицияларга алданиб қолмасликлари ва Пайғамбарлик минҳожига асосланган рошид Халифалик барпо қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан ҳаракат қилмоқлари лозим. Зеро, бундай мустамлакачи давлатлардан мудофаа қилиш, ҳатто уларга қарши туриб, барчасини юртларимиздан чиқариб ташлаш учун исломий армияларни ушбу Халифаликкина бирлаштиради.
Роя газетасининг 2016 йил 11 январ чоршанба кунги 112-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми