ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тўққизинчи: Қозилик
(1)
Қозилик бир ҳукмни айтиш ва уни мажбурият қилиб юклашдир. У одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилади, жамоатчилик ҳаққига зарар бўладиган ишларни бартараф этади ҳамда амалдорлар, ҳокимлар ёки халифа билан одамлар ёки бир шахс ўртасида юз берган низо, келишмовчиликни ҳал қилади.
Қозиликнинг шаръийлиги Қуръон ва суннатдандир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ
– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг…”. (Моида:49)
Яна айтади:
وَإِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ
– “Қачон улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорлансалар…”. (Нур:48)
Пайғамбар ﷺ шахсан ўзлари одамлар ўртасида қозилик қилганлар.
Пайғамбар ﷺ қозилик мансабига одам тайин қилганлар. Масалан, Али р.а.ни Яман қозилигига тайинлаганлар. Ва бу борада кўрсатмалар бериб, шундай деганлар:
«إِذَا تَقَاضَى إِلَيْكَ رَجُلاَنِ, فَلاَ تَقْضِ لِلْأَوَّلِ حَتَّى تَسْمَعَ كَلاَمَ الْآخَرِ, فَسَوْفَ تَدْرِي كَيْفَ تَقْضِي»
«Агар икки киши даъволашиб олдингга келса, иккинчининг гапини эшитмай туриб, биринчининг фойдасига ҳукм қилиб юборма. Ана шунда қандай ҳукм чиқаришинг лозимлигини билиб оласан». Бу ҳадисни Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Аҳмад қилган яна бир ривоятда:
«إِذَا جَلَسَ إِلَيْكَ الْخَصْمَانِ, فَلاَ تَكَلَّمْ حَتَّى تَسْمَعَ مِنْ الْآخَرِ كَمَا سَمِعْتَ مِنْ الْأَوَّلِ»
«Агар икки даъволашувчи олдингга келиб ўтирса, биринчисининг гапини қандай тинглаган бўлсанг, иккинчисининг ҳам гапини ўшандай тингламай туриб, гапирма (яъни ҳукм чиқариб юборма)», дейилган. Шунингдек, Пайғамбар ﷺ Муоз ибн Жабални Жанадга қози қилиб тайинлаганлар. Шуларнинг ҳаммаси қозиликнинг шаръийлигига далилдир.
Қозилик таърифи одамлар ўртасини ажрим қилиш билан бирга муҳтасиблик (назоратчилик)ни ҳам ўз ичига олади. Муҳтасиблик «Жамоа ҳаққига зарар қиладиган иш юзасидан ҳукм чиқариш ва уни мажбурият қилиб юклаш»дир. Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ, فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا, فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللَّهِ, قَالَ: أَفَلاَ جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي»
«Расул ﷺ тарозуда тортиб олинмайдиган, устма-уст тахлаб қўйиладиган қуруқ таом олдидан ўтиб қолдилар. Таомга қўлларини солган эдилар, бармоқлари намликка бориб урилди. Эй таом эгаси, бу нима? – дедилар. У, эй Аллоҳнинг Расули, осмондан ёққан ёмғирдан, деди. Шунда у зот, одамларга кўрсатиб, таомнинг устки қисмига қўймайсанми? Алдаган одам мендан эмас, дедилар».
Қозилик шунингдек, шикоятларни кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Шикоятларни кўриб чиқиш «Одамлар билан халифа ёки унинг муовинлари, волийлари, амалдорларидан бири ўртасидаги ихтилоф ва ё қозилик қилиш ва ҳукм чиқариш учун асос қилиб олинмоқчи бўлаётган бирон шаръий ҳужжатнинг маъноси борасида мусулмонлар ўртасида юзага келган ихтилоф хусусидаги шаръий ҳукмни билдириш ва уни мажбурият тарзида юклаш»дир. Пайғамбар ﷺ нарх белгилаш ҳақидаги ҳадисда шундай деганлар:
«… وَإِنِّي لَأَرْجُو أَنْ أَلْقَى اللَّهِ, وَلا يَطْلُبُنِي أَحَدٌ بِمَظْلَمَةٍ ظَلَمْتُهَا إِيَّاهُ فِي دَمٍ وَلا مَالٍ»
«… Мен Аллоҳга мендан биронта одам хун борасида ҳам, мол борасида ҳам шикоят қилмагани ҳолда йўлиқишни умид қиламан». Бу ҳадисни Аҳмад Анас йўлидан ривоят қилган. Шундан кўриниб турибдики, ҳоким, волий ёки бирон амалдор устидан кимдир шикоят қилса, бу ишни мазолим (шикоятлар) қозиси кўриб чиқиб, ўз ҳукмини айтади ва уни мажбурият қилиб юклайди. Шунга кўра, қозиликнинг таърифи Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларида ва ишларида ворид бўлган шу уч турнинг ҳаммасини, яъни одамлар ўртасидаги даъвони ажрим қилишни ҳам, жамоа ҳаққига зарар бўладиган ишни бартараф этишни ҳам, фуқаро билан ҳокимлар ёки амалдорлар ўртасидаги ихтилофни ҳал қилишни ҳам ўз ичига олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
05.09.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ