Ўзбек ҳукумати олаётган қарзларни ким тўлайди?!

Ўзбек ҳукумати олаётган қарзларни ким тўлайди?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Мусулмон киши вафот қилса, унинг бошқалардан олган қарзи ва ҳаққини ким адо қилишини аниқламасдан туриб жанозаси ўқилмайди. Бу маълум нарса. Отанинг қарзларини фарзандлардан бири ўз бўйнига олиши билан муаммо ечилади. Хўш, давлат раҳбарлари олаётган қарзларчи? Қарзлар асосан йирик давлатлардан Ўзбекистон аҳолисининг ночор аҳволи рўкач қилиниб олинмоқда. Бироқ пул бераётган Ғарб, Россия ва Хитой фоизли бўлган ҳамда гаровга нималар қўйилгани ўта махфий сақланувчи бундай қарзларини халқимизнинг ночор аҳволини ўнглаш учун бермоқдами? Йўқ албатта. Россия миллионларни экстремизм ва терроризм (Ислом ва мусулмонлар)га қарши курашиш шартини қўйиб бераётган бўлса, Ғарб давлатлари ўзларининг дунёқараши ва мафкуравий тизимини мусулмон аҳоли орасида, асосан ёшлар ўртасида кенг ёйиш тўғрисидаги мажбуриятни ҳукуматдагилар олгандан сўнггина беришмоқда. Улар қайси мақсадда ва қанча миқдорда қарз беришса ҳам бизнинг ҳукуматдаги очкўз кимсалар бу пулларни ўзаро ўрталарида тақсимлаб, халққа фақат Ғарбнинг захарли мафкураси ва маданиятини, Исломга қарши адоватли сиёсатнигина “инъом қилишмоқда”. Натижада аҳолининг аҳволи тобора ночорлашиб, турмуш даражаси олам мамлакатлари ичида энг охирги ўринларга тушиб кетди.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 36 миллиард долларга етди. Аввалги раҳбардан мерос қолган қарзларни бугунги раҳбар узиш ўрнига янги қарзларни жалб қилмоқда. Афсуски, кредитга олинган бу пуллар вақтида қайтарилмагач, қарз миқдори ўсишда давом этмоқда. Асосий даромад манбаимиз бўлиб қолаётган ер ости бойликларимиз: олтин, уран, мис, газ, нефт ва турли минераллардан тушаётган даромадлар қаёққа кетаётгани ҳамон савол остида. Ҳукуматнинг яна бир аянчли ҳиёнатини шу ўринда айтиб ўтилмаса бўлмайди. Россиянинг Газпром ва Лукойл компаниялари Ўзбекистонда газ ва нефтни қазиб чиқаришни жадаллаштираётган бир вақтда аҳолимиз бу маҳсулотлардан маҳрум қилинди. Бензин нархи осмонга чиқиб кетди, табиий газни умуман гапирмаса ҳам бўлади. Ҳатто қишдан эсон-омон чиқиш учун фарзандли оилаларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжи қондирилмай, уларнинг норозилиги шафқатсизларча бостириляпти. Натижада туғруқхонада чақалоқлар совуқдан музлаб ўлди. Ҳукуматнинг шундай машъум ҳодисалардан ҳам кўзи очилмай, ҳанузгача аҳолини абгор аҳволда қолдириб келяпти. Ўзбекистон ўз газини Газпромга сотиб, бу компанияга яна қарз бўлиб қолаётгани эса, янада шармандали ҳолат. Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича нафақат дунёда етакчи ўринларда, балки рекорд ўрнатаётган давлат бўлишига қарамай, четдан олинаётган қарзлар борасида ҳам ҳар йили рекордни янгиламоқда.
Бу ёқда бурнини учидан нарини кўра олмайдиган расмийлар қарз олишдан қўрқмаслик керак, дея халқни хотиржам қилишга уриняпти. Бироқ ер ости ва усти бойликлари, меҳнаткаш халқига эга бўлган Ўзбекистоннинг ташқи давлатлардан қарзи 36 миллиард долларга етгани ҳар бир ақли расо кишини ташвишга солиши табиий ҳолдир. Чунки қўшни Тожикистоннинг ташқи давлатлардан қарзи Ўзбекистонга қараганда ўн баробар оз бўлса-да, ўша қарзини биргина Хитойга тўлаш учун минералларга бой, турли маъданларга эга (Тоғли Бадахшон) ҳудудидан бир қисмини Хитойга бериб юборишга мажбур бўлди. Аммо шунда ҳам қарзидан халос бўлмади. Ўзбекистоннинг қарзи Тожикистоннинг қарзидан ўн баробар кўп эканлиги аҳоли орасида чуқур хавотир уйғотмоқда. Яна бир қўшнимиз Қирғизистонда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Қирғизистонда президент алмашганидан сўнг Хитой қарзини қайтаришни қатъий талаб қила бошлади, буни фақат ўзининг маълум шартлари бажарилсагина ортга суриши мумкинлигини айтди. Шунинг учун куни келиб қарзни тўлаш талаб қилинса, водийнинг бир қисмида Хитой байроғи хилпираб қолмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Шундай экан, бошимизга тушаётган қарз балосига ҳозир нуқта қўймасак, ўзимиз тугул келажак авлодларимизни ҳам кофир мустамлакачи давлатлар қўлига қул қилиб берамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
03.10.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб