Ғарб капитализми келтирган хусусийлаштириш балоси Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Ғарб капитализми келтирган хусусийлаштириш балоси Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 594-сонли қарорига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида “Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш” лойиҳаси юзасидан маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича битим тузилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича берилган эълон натижасига кўра қизиқиш билдирган 3 та хорижий компаниядан “Veolia Central & Eastern Europe” (Франция) компаниясининг таклифи Осиё тараққиёт банки тавсиясига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан маъқул деб топилган. Шунингдек, қарорда Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти француз компаниясига 30 йилга берилганлиги белгилаб қўйилган.
Франциянинг “Veolia Central & Eastern Europe” компанияси “Veolia Environnement” кўптармоқли компанияси таркибидаги компаниялардан биридир. Ушбу йирик компаниянинг савдо айланмаси 25 млрд еврони (2015й), ходимлари сони 171 000 нафарни (2019й) ташкил этади. Шундай қилиб, мамлакатдаги яна бир муҳим объект хорижий компания ихтиёрига бериб юборилди. Бунгача Ўзбекистондаги қатор йирик корхоналар текинга ҳорижий компанияларга бериб келинаётганди. Бу жуда хатарли ва аҳоли учун кони зарар бўлган қарорлардир. Чунки капиталистик тузумда давлат хусусийлаштириш деган важ билан ўз зиммасидаги вазифаларни хусусий секторга юклайди ва бу билан ўз мажбуриятларидан халос бўлади. Хусусий ширкатлар эса, ўзларининг товар ва хизматларига юқори нархлар белгилайдилар, бунинг оқибатида аҳолининг ўз эҳтиёжларини қондириши жуда қимматга тушади, хусусан энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятлари пасайиб кетади.
Ўзи шундай ҳам энергетика соҳасида ечилмай келаётган чуқур муаммолар мавжудлигига қарамай, ҳукумат буни янада оғирлаштиряпти. Биринчидан, у ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш ўрнига, уни осонгина ҳорижий компанияга юклаб қўймоқда. Иккинчидан, бу соҳани монополия қилинишига йўл очиб бермоқда. Бу эса, худди қўйни бўрига топширгандек ўз халқини йирик капиталистик компания чангалига ташлашдир. Энергия манбаларига бой бўлган юрт аҳолиси узоқ йиллардан бери қишнинг изғиринли ва ҳатто ёзнинг иссиқ кунларини ҳам электр энергияси ва табиий газ танқислиги шароитида ўтказяпти. Энергия таъминотидаги жуда кўп узилишлардан ташқари у қиммат нархларда бериляпти. Энди эса, жуда паст даромадли аҳоли учун қимматга тушаётган энергия нархи янада қимматлашиши мумкин.
Юртимиз аҳолиси муаммоларининг ҳақиқий ечими Ислом тузумини татбиқ қилишдир. Бу тузумни татбиқ қиладиган давлат муаммолардан қочмайди, ўз фуқаролари тақдирини очкўз капиталистлар қўлига топшириб қўймайди, балки уларга худди ота-онадек ғамхўрлик қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ