Жамиятни ғарбча тушунасизми?
Жамиятни ғарбча тушунасизми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аксар мусулмонлардаги жамият ҳақидаги фикр ғарбнинг капиталистик ақидасидан келиб чиққанига гувоҳ бўламиз. Яъни жамият шахслардан таркиб топади, деган фикр. Ва айрим минбарлардаги ҳитобларда ҳам бу хатоликни қувватлаб “ҳар бир шахс ўзини ўнгласа, жамият фаровон бўлади” дея жар соладилар. Шу боис жамият ҳақида суҳбат қилишга эҳтиёж сезиб бунга тўхталиб ўтишни маъқул деб ўйлаймиз.
Жамият инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборатдир.
1. Инсонлар бўлса-ю, уларда дунё ҳаёти ҳақидаги фикр турлича бўлса, у оломондир холос.
2. Қачонки уларда дунё ҳаёти ҳақидаги фикр бир хил бўлса-ю, туйғулар турлича бўлса, унда беқарорлик авж олади.
3. Ва агар инсонларнинг фикр ва туйғулари бир хил бўлиб, уларнинг устидаги қонунлар хилма хил бўлса, парокандалик вужудга келади.
Тасаввур қилинг, аравани ўрнидан қўзғатишга уринаётган кишилар уни тўрт тарафга торта бошладилар. Аниқки, у жойидан жилмайди. Аввало, уни қўзғатмоқчи бўлган кишилар бир манзилни танлаб олмоғи лозим бўлади. Ва ўша манзилнинг зарурлиги ҳақида бир хил фикрга келишиб олмоғи ва ўша манзилга интилувчиларда иштиёқ-туйғулар бир хил тус олмоғи лозим бўлади. Ваниҳоят, аравани еталашдаги бир хил устивор қоидага келишиб олинмоғи зарур бўлади. Шундагина барча инсонлар араваларини бир хил фикр, бир хил туйғу ва бир хил тартиб асосида ўрнидан қўзғай оладилар. Бу ташбеҳ шунчаки жамият ҳақидаги тушунчаларимизни осонроқ илғаб олиш учунгина келтирилди.
Маълумки, ер юзидаги етакчи давлатлар Ислом шариатига зид фикр эгаларидир. Янада аниқроқ айтсак, уларнинг барчаси ва уларга тобе давлатларнинг ҳаммаси Исломнинг душманларидир. Шу боис улар жамиятни ўзларининг тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда оламга ёядилар. Бу ҳақдаги Исломий тушунчаларга қарши курашадилар. Таълим муассасалари ва ҳатто масжид минбарларида ўзларининг бузуқ фикрларини тарқатиш учун бор кучини сарф этадилар.
Қачонки биз мусулмонлар – кофирлардан фарқли ўлароқ – Исломий жамиятни вужудга келишини ҳаракатида бўлар эканмиз, аввало, жамият ҳақидаги фикрларимизни ўнглаб олмоғимиз лозим.
Бунинг учун Оламларни йўқдан яратган Аллоҳнинг борлигини, инсон, ҳаёт ва коинотни Аллоҳ тарафидан яратилиб, бошқарилаётганини, шу каби инсонларни барча амалларини тартибга солиб турувчи шариат аҳкомларини татбиқ этилишини ва шу асосда яшаш билангина шу дунё ҳаётида фаровонликка эришилишини ва бу ҳаётдан кейинги Охират ҳаётидаги жаннатга етишмоқлигини чин ихлос билан идрок этмоғи лозим. Мана шундагина мусулмонлар ўртасидаги “сен фалонсан, мен эса фалонман” дегувчи ихтилофларга тўғри ечимлар бир бошлиқ тарафидан тартибга солиниб, пароканда Уммат аввалги азизлигига қайтур.
Эй мусулмонлар, сиз Буюк Умматнинг вакилларисиз! Ислом давлатига эҳтиёжлисиз. Бир бошлиқ остида жамланмоққа эҳтиёжлисиз. Буни устингиздаги малай ҳокимлар ва уларнинг кофир хожалари яхшигина ҳис қилиб турибди. Шу боис сиз азиз Умматни турли миллатларга бўлиб, ҳатто миллатлар ичида ҳам турли ихтилофларни кўпайтириб бирингизни ундай, бошқангизни бундай деб номлаб, хоин имомлар ва адаштирувчи маддоҳлар ёрдамида Сизни парчаланиб юришингизни хоҳлайдилар.
Бугун аввалги азизлигингизга чорловчи Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг чақириғидан сизларни чалғитиш учун ораларингиздаги чалғитувчилардан фойдаланмоқда. Аммо Аллоҳ Таоло ўз ваъдаси бўлган Нусратини албатта беради. Гарчи кофирлар, малайлар, адаштирувчи кимсалар хоҳламасада. Ин ша Аллоҳ яқин кунда олам гули бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлажакдир. Шундагина ҳақиқий маънодаги покиза жамиятга олам гувоҳ бўлади. Бир хил фикр, бир хил туйғулар, бир бутун Ислом шариати қонунлари асосида Уммат тараққиёт сари қадам ташлайдики, унга бирор тўсиқ қўймоққа журъатли давлат бўлмайди, Ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
10.11.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми