Россия Қозоғистон воқеаларидан Ўзбекистонга босим ўтказишда фойдаланмоқчи

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Россия Қозоғистон воқеаларидан Ўзбекистонга босим ўтказишда фойдаланмоқчи
Январь ойининг бошида Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг оширилиши ортидан келиб чиққан тинч намойишлар яшин тезлигида ривожланди. Аввалига ҳукумат ён бериб, халқ талабини бажаришга рози бўлди. Бироқ бу билан намойишлар тўхтамади, аксинча янада шиддатли тус олиб, Қозоғистон мустақил деб эълон қилинганидан бери уни бошқариб келаётган Назарбоев бошлиқ сиёсий элитанинг кетиш талабларига уланиб кетди. Шундан сўнг президент Тўқаев зудлик билан КХШТга мурожаат қилиб, ундан намойишларни бостиришда ёрдам беришни сўради ва кечагина ўз халқи талабларини бажаришга рози бўлиб турган ҳукумат, бугун уни бандит, террорчига чиқариб, улар билан ҳеч қандай музокара бўлмаслигини эълон қилди. Шунингдек, у “террорчи”ларга қарата огоҳлантиришсиз ўт очишга ҳам рухсат берди. Шундай қилиб, президент Тўқаев ва россияпараст сиёсий элитанинг “шарофати” билан Россия манфаатларига хизмат қиладиган КХШТнинг “тинчликпарвар” кучлари Қозоғистон ҳудудига кириб келди ҳамда у ерда бегуноҳ одамларни, хусусан ёш мусулмон йигитларни қирғин қилди. Энг ачинарлиси шуки, қозоқ мусулмон биродарларимиз Исломни ҳаётга қайтариш йўлида эмас, балки Исломга бегона бўлган бошқа шиорларни кўтариб чиққан ҳолларида ўлдирилдилар ! Қозоқ ҳукумати эса ўз халқига ўта жирканч равишда хиёнат қилиб, ҳақиқий террорчи давлат бўлган Россия ҳукмронлиги остидаги террористик ташкилот – КХШТ аскарларини ўз ҳудудига киритиб, бемалол халқни ўққа тутишига йўл қўйиб берди. Бу қозоқ режимининг пешонасига босилган мислсиз шармандалик тамғаси бўлиб қолади.
Ҳозирда Россия Қозоғистон воқеаларидан фойдаланиб, Ўзбекистонга босим ўтказишга уриняпти. 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдан ташқари онлайн саммитида Беларусь президенти Александр Лукашенко “Қозоғистондаги воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон сабоқ олиши шартлиги” ҳақида гапирди. Лукашенконинг иддаосича, унда “террорчилар нигоҳи энди Ўзбекистонга қаратилгани” тўғрисида маълумот мавжуд эмиш. Буни Россиянинг ўзбек режимига билвосита босим ўтказиши, деб баҳолаш мумкин. Бу билан террорчи рус ҳукумати Ўзбекистонга унинг КХШТга аъзо бўлишини тезлаштириши кераклигини уқтирмоқчи. Чунки шунда Ўзбекистонда ҳам халқ йирик намойишлар ўтказадиган бўлса, ўзбек режими ҳам – худди Қозоғистонда бўлганидек – КХШТ орқали Россиянинг қўлловига эришиши мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистонни КХШТ ортидан ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига ҳам қўшиб олиш кўзланган. Шу тариқа юртимизда Россиянинг нуфузи мустаҳкамланади ва Ғарб, хусусан Американинг таъсири заифлашади. Россия эса айнан шунга интилиб келяпти.
Ўзбекистон президенти Мирзиёев Лукашенконинг баёнотини асоссиз деб баҳолаб: “ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш учун ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз” деди. Лекин у бу раддияни фақат уч кундан кейингина берди. Бундай бўлиши табиий, зеро, бизнинг раҳбарларимиз қўрқоқ, ҳамиятсиз, журъатсиз, қуллик қилишдан бошқасига ярамайдиган бир аҳволга келиб қолган!
Албатта, Қозоғистон воқеаларидан биз мусулмонлар сабоқ олишимиз керак, лекин анави кофир беларус президенти назарда тутган тарзда эмас, балки Исломий нуқтаи назардан туриб қараган ҳолда ибрат олишимиз лозим. Бу эса шундан иборатки, устимизда турган золим раҳбарлар ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш учун ўз халқини қирғин қилишга ҳам қўйиб берадиган хоин эканликларини тушуниб етиш; норозиликни шахсларга эмас, балки татбиқ қилинаётган куфр тузумга қаратиб, ҳақиқий ўзгаришлар ҳукмронлик Исломники бўлиши билангина амалга ошишини тушуниб етиш; ҳақиқий душманимиз Россия, Америка ва ғарб каби мустамлакачи давлатлар эканлигини тушуниб етиш; уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган ташкилотларга аъзо бўлиш асло йўл қўйиб бўлмайдиган иш эканлигини тушуниб етиш; улар тинмай гапираётган “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” аслида Ислом ва мусулмонларга қарши салбчилик кураши эканлигини тушуниб етиш. Ва ниҳоят биз мусулмонлар ҳақиқий душманларимизни яхши таниб олмагунимизча қоқилаверишимиз ва арзон қурбонга айланаверишимизни тушуниб етишимиздир.
Мана шундай тушунча билан ҳақиқий ўзгариш юз беради. Бу ўзгариш аввало мустамлакачи кофирларга қарамликни йўқ қилиш, уларга малай ҳокимларни қулатиш, улар молиялаштирадиган сақофат марказларини, уларнинг давлат ичида давлат бўлиб қолган элчихоналарини йўқ қилиш билан амалга ошади. Ва булардан ҳам энг муҳими ғарб ривожлантираётган ғарбча фикрларни ва мустамлакачиларнинг мусулмонлар юртларидаги малайларини йўқ қилишдир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجْعَلُوا لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا مُّبِينًا
“Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?” (Нисо: 144).
Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб