«Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан»

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
﴿فَاقْضِ مَا أَنتَ قَاضٍ إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا﴾
«Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан»
2022 йил 11 февралда Ростов-на-Донудаги Жанубий округ ҳарбий суди «Ҳизб ут-Таҳрир иши» бўйича ҳукм чиқариб, қримлик икки мусулмон Бектемиров Вадим ва Мамутов Закариёни қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ шарти билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Россия ҳукумати уларга террорчилик фаолиятини уюштириш ва иштирок этиш айбловини қўйди.
Бектемиров Вадим исломий фанлар магистри бўлиб, Ливаннинг Жинан университетини битирган.
Мамутов Закариё эса, 64 ёшда. У 3-гуруҳ ногирони бўлиб, юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва бошқа бир қатор касалликлардан азият чекади.
Россия суди Ҳизб ут-Таҳрир иши бўйича чиқариб келган олдинги ҳукмлари қатори, ўзининг навбатдаги ҳукми билан исломий сиёсий партия бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирнинг террорчилик ёки зўравонлик ҳаракатларига алоқадорлиги тўғрисида Россия хавфсизлик кучларида ҳеч қандай далил йўқлигини яна бир бор исботлади. Буни ҳарбий суднинг ушбу икки ажрим натижалари билан боғлиқ матбуот баёноти тасдиқлаб турибди:
«Мамутов… тарғибот ва ташвиқот дарсларида қатнашган, конспирация чора-тадбирларига риоя қилган, идеологик материалларни ўқиб-ўрганган, махсус билим ва ташвиқот малакасини оширган, янги кадрларни жалб қилиш учун маҳаллий аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарқатган».
«Бектемиров аҳоли орасида ушбу ташкилот тарафдорлари сонини кўпайтириш ва идеологиясини тарғиб қилишга қаратилган яширин ташвиқот ишларини олиб борган. Айни мақсадда, Ҳизб ут-Таҳрирнинг экстремистик адабиётлари ва ғоявий ташвиқот материалларини электрон ва қоғоз шаклида ўқиб-ўрганган ва ўзининг яшаш жойида сақлаган».
Шундай қилиб, демак, маҳкум биродарларимизнинг бор-йўқ «айб»и исломий ғоя ва қарашларни «ўрганганликлари», «сақлаганликлари» ва «тарқатганликлари»да экани маълум бўлади.
Россиянинг жиноятчи ҳукумати ушбу ғоя ва қарашларни экстремистик ва террористик, деб атаганига келсак, бу ўринда Бектемиров Вадимнинг суд ҳайъати ва йиғин қатнашчилари олдида айтган қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир:
«Дин – маданиятимиз асоси ва ҳаётимиз мазмуни бўлиб, у сиз билан савдолашиладиган нарса эмас. Халқимиз Екатерина зулмидан ва Сталин сургунидан Путин сингдирган Ислом билан яшаш учун омон қолгани йўқ. Динимизда нима тўғри, нима нотўғри эканини ўзимиз ҳал қиламиз. Бизга нима қилсангиз ҳам, қанча йиллик қамоқ жазосини берсангиз ҳам динимизни ўқиб-ўргандик ва ўқиб-ўрганишда давом этамиз. Биз диний адабиётларни ўқидик ва ўқишда бардавом бўламиз. Сизнинг истибдодингизга келсак, ишончим комилки, вақтлар ўтиб, сизнинг зулмингиз ўтмишда қолади. Аммо барча нарсаларни яратган Парвардигоримизнинг башариятга раҳмат сифатида нозил қилган дини эса, то қиёмат қоимдир».
Ушбу жиноий иш билан боғлиқ материалларда на террорчилик ҳужумларини амалга ошириш плани, на қурол-яроғ, на портловчи моддалар, на зўравонлик ҳаракатларига тайёргарлик кўриш тўғрисида суҳбатлашиш қайд этилган.
Шундай қилиб, биз яна бир бор терроризм бўйича жиноий ишларни тўқиб чиқаришга бўлган аянчли уринишларга ва ҳар доимги кутилган айблов ҳукмларига, сўнг исломий ҳаёт тарзига етаклаётган соф даъват эгалари ва исломий маърифат соҳибларини терроризм билан булғамоқчи бўлишаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Шубҳасиз, Бектемиров Вадимнинг исломий маърифатга эгалиги уни Россия махсус хизматларининг нишонига айлантирди. Чунки, замонавий Россия мусулмонларга қарши жиноятларида Чор Россияси ва коммунизмнинг меросхўри ҳисобланади. Россия давлати тарих давомида Қрим, Кавказ ва Волга бўйидаги мусулмонларни репрессия қилиб, улардаги исломий эътиқодни йўқ қилишга ҳаракат қилиб келди. Бу режимларнинг биринчи нишони ҳар доим диний зиёлилар, мусулмон уламолари, ҳатто мусулмонлар яшовчи олис қишлоқлардаги оддий имом-хатиблар бўлган.
Мамутов Закариёга келсак, унинг «айб»и шундаки, узоқ вақтдан бери хавфсизлик ходимларидан бири уни мусулмонлар ҳақида маълумот етказиб бериш учун ёллашга уриниб келган. Закариёнинг ҳар доимги рад жавобидан сўнг, унга қарши терроризм бўйича жиноий иш тўқиб чиқариб, жазолашга қарор қилишди.
Шундай қилиб, Путин Россияси ва унинг чекистлар армияси Чор Россияси ва коммунистлар сиёсати бўйича юриб, ўзининг зулматли режимига бўйсундириш учун яна Қрим мусулмонларини оммавий жазолаш сиёсатини бошлади.
У Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўзидаги нафрат сабабли исломий арбобларни, ҳатто жиноий режимига хизмат қилишдан бош тортган кекса ёшдаги инсонларни ҳам таъқиб қилишда давом этмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрирга терроризм тамғасини ёпиштиришдек Россия ҳукуматининг навбатдаги бемаъни уринишига келсак, Ҳизб ут-Таҳрир халқаро исломий сиёсий партия бўлиб, ўз фаолиятини фикрий ва сиёсий курашга чеклаган. Ҳизб ут-Таҳрирни терроризмда айблашга бўлган ҳар қандай уриниш унинг олтмиш йиллик тарихий ҳақиқати олдида чилпарчин бўлади. Чунки Ҳизб дунё бўйлаб қирқдан зиёд исломий юртда олиб бораётган фаолияти давомида бирор марта ҳам террористик ҳаракатга қўл урмаган.
Шубҳасиз, Қрим мусулмонларининг бундай воқеа-ҳодисалардан яхши хабардорлиги, бу каби суд ҳукмлари ортидан ҳар сафар Қрим ярим оролининг турли минтақаларида бир неча йиғилишлар уюштириш билан ўз позициясини намоён этишлари, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги ўз шахсий саҳифалари орқали рус ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракатларини қоралаб, қамоққа олинган мусулмонларни қўллаб-қувватлашни билдираётганлари бизни хурсанд қилмоқда.
Сўзимизни Бектемиров Вадимнинг суд олдида айтган қуйидаги сўзлари билан якунлаймиз:
«Мен бу судьяларга қарата сеҳргарларнинг Фиръавнга айтган сўзларини айтмоқчиман. Ўшанда улар Мусо алайҳиссаломнинг мўъжизасини кўриб, унинг пайғамбарлигига имон келтиришгани учун Фиръавн томонидан ўлимга ҳукм қилинган пайтда бундай деган эдилар:
﴿فَاقْضِ مَا أَنتَ قَاضٍ إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا﴾
«Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан» [Тоҳа 72]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Украинадаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли