| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар

АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар

By htadmin
01.03.2022
941
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши ортидаги мақсадлар

Устоз Аҳмад Хотиб – Судан

Американинг Суданда қандай нуфузга эгалигига назар солсак, шуни хулоса қилишимиз мумкинки, у бу юртда ўз манфаатларини таъминлашда ўзига элчи тайинлашга муҳтож эмас. Чунки у шундоқ ҳам Суданни элчисиз иккига бўлиб ташлашга муваффақ бўлган, элчи вазифасини вақтинча ўтовчи вакили бўлишининг ўзи Америкага кифоя қилган. У Судандаги элчихонасини Ал-Қоида ташкилоти томонидан вайрон қилингандан кейин қайта қурди. Ўшанда Ал-Қоида Судан элчихонасидан бошлаб Кения пойтахти Найробидаги АҚШ элчихонасигача вайрон қилган эди. Афтидан, АҚШ Судандаги янги элчихонасини Судан ҳукуматини жазолаш сифатида қургандек. Чунки бу элчихона Африкада энг катта, Яқин Шарқда иккинчи энг катта элчихона ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирда Судан ҳокимиятини бошқараётган ҳарбийлар ҳам америкапарастлардан иборат.

Шу ва бошқалардан хулоса қилишимиз мумкинки, АҚШнинг Суданга элчи тайинлаши бошқа мақсадга қаратилди. Ҳозирда Суданда ҳокимият учун кетаётган кураш моҳиятига назар солсак, унинг икки ўйинчи, Америка билан Британия ўртасидаги кураш эканига гувоҳ бўламиз. Бу икки давлатнинг ҳам курашда ўз одамлари бор. Масалан, фуқаровий бошқарув, деб аталаётганлар инглизларнинг одамлари бўлса, курашнинг иккинчи томонида ҳарбий бошқарув турибди. Бу икки томон ҳокимиятни шерикликда бошқаришар эди. Яъни англияпараст кучлар ҳокимиятда шерик бўлишга ҳарбийларни кўндира олишганди. Ўшанда, улар хусусан 2019 йил 30 июнда «оммавий намойишлар» орқали босим қилган пайтда, ҳарбийлар фуқаровий қанотнинг ҳокимиятни ҳамкорликда бошқариш талабини қабул қилишга мажбур бўлган. Бироқ, 2021 йил 25 октябрда армия фуқаровий бошқарувни ағдарди, Бурҳон вазирлар кенгашини тарқатганини эълон этди. Бу гўё намойишчилар босими билан қўллаб-қувватланган аввалги келишувга қарши қилинган инқилобдек эди.

Шу зайл икки томон ўртасида кураш давом этди. Ҳодисани Британия малайлари инқилоб, деб атаб, намойишлардан ва ўзларини қўллаб-қувватловчи оммадан фойдаланиб, Бурҳонни ташқи оламдан изоляция қилишга уринишди. Айрим европалик раҳбарлар Судандаги бу ҳодисани инқилоб, дея баҳолашса, Америка Судандаги вазиятдан хавотирда эканини билдириш билан кифояланди.

Шу нуқтаи назардан, биз Американинг айни пайтда Суданга элчи тайинлаши Британия ва унинг юртдаги малайларига зарбадир, деб тушунмоғимиз лозим. Яъни англияпараст раҳбарлар ҳарбийларни халқаро ҳамжамиятдан ажратиб-яккалашга ҳаракат қилишаётган бир пайтда, Америка Судандаги сиёсий вазиятни қонуний, дея очиқ эътироф этган ҳолда ўзининг янги элчисини тайинлаш юришини қилди. Буни инқилоб, дейиш ўрнига вазиятни тузатиш, деб атади. Айниқса, Американинг фуқаровий бошқарувда малайлари йўқ. Яъни ҳарбий малайларининг вазиятни назорат остига олишга заифлик қилишаётганига қарамай, фуқаровий бошқарувдан малайлар чиқаришга кўп ҳам ҳаракат қилмаган. Бироқ, Америка яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш лойиҳасини бошлаган бир пайтда, бу иш учун ҳозирда фуқаровий бошқарувда малай топишдан кўра яхшироқ вариант тополмаяпти. Айниқса, улар орқали шунга астойдил ҳаракат қиляпти. Ана шунинг учун ҳам Американинг элчиси айнан бугун тайинланмоқда, ваҳоланки, элчи  26 йилдан бери Суданда мавжуд эмасди. Бу йиллар давомида собиқ режим расмийлари ҳар доим Американинг Судандаги дипломатик ваколатхонасининг обрўси кўтарилишини интиқлик билан кутишди… Чунки улар дунёнинг биринчи давлатига қул бўлишни ўзлари учун шараф деб билишди, бошқа қулларига қилгани каби, юртимизга ташриф буюриш билан бизни ҳам бахтли қилармикин, деб кутишди. Аммо афсуски, бунга эришишолмади. Энди бу «шараф» инқилобчи ҳарбийларга берилди ва бу Американинг янги режимдан тўла рози эканини англатмоқда. Бу ҳол мухолафат кучларининг умидларини пучга чиқарди. Чунки улар Америка бизни бу инқилобдан олдин мавжуд бўлган ҳамкорлик-шериклик бошқарувига қайтаради, деган илинжда эдилар.

Аммо бу давлатлар нега Судандаги ҳокимият устида курашяпти, дейдиган бўлсак, бунинг сабаби айни мустамлакачи давлатларнинг капиталистик ақидани қабул қилганликларидадир. Масалан, Британия Суданда ўзининг ҳаққи бор деб билади, чунки у юртнинг биринчи мустамлакачиси ҳисобланади. Америка эса, ўзини энг кучли, Судан ва унинг бойликларига энг ҳақдор деб билади.

Бу курашга Суданинг географик жиҳатдан аъло даражада жойлашганлиги сабаб бўлмоқда. У Қизил денгизга қараган давлат бўлишидан ташқари, ҳам Шарқий Африкага, ҳам Ғарбий Африкага олиб кирувчи йўлакдир. Бундан ташқари, Судан олтинга бой тоғлар ва бошқа фойдали қазилмаларга бой ерларга эга ва ҳатто унинг ғарбидан Чад ерларигача чўзилган уран тоғ тизмаси бор. У ердаги ураннинг бойитилиш даражаси 6-9 фоиздан ошади, бу эса халқаро тан олинган кўрсаткичдан ортиқ, демакдир. Буларга қўшимча, бу юрт дарёлар, текисликлар, минераллар ва бошқа сон саноқсиз устунлик-хусусиятларга эгадир.

Курашнинг кучайишида мана шулар ва булар билан бирга мабдаий ақидавий жиҳат ҳам катта роль ўйнамоқда. Масалан, барча давлатлар Суданни бир қанча кичик давлатчаларга бўлиб олиш зарур, деб билишади, шунга келишишган… Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Чунки бу давлатлар Суданда – айниқса, аҳолининг аксари мусулмонларни ташкил этгани учун – Ислом давлати барпо бўлиш хавфидан хотиржам бўлишни хоҳламоқдалар.

Шу сабабли АҚШ маъмурияти Судан элчилигига ҳамма нарсага кўз-қулоқ бўла оладиган шахсни танлади. Бу кимса мусулмон юртларида Исломга қарши кураш бўйича мутахассис Гудефри бўлиб, асосан исломий юртларда фаолият қилган ва тажриба орттирган. Тўққизта давлатдан фақат биттасида, яъни Францияда узоқ вақт турмаган. Аммо у ишлаган исломий юртлар жумласига Туркманистон, Ливан, Ироқ, Сурия, Тунис ва Локерби кризиси пайтида Ливия каби давлатлар киради.

Америка каби уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча муомалада уруш ҳолатини асос қилиб олмоғимиз лозим. Биз Америка билан ўртамизда сулҳ бўлганми, йўқми бундан қатъий назар, у билан ҳақиқий уруш ҳолатидаги муносабатни кўрсатмоғимиз лозим. Унинг барча фуқароси мусулмон юртларга киритилиши таъқиқланиши, у ерлардаги барча элчихоналарини ёпиб ташланиши лозим. Фақат кенгайишини ёки элчилари янгиланишини олдини олишнинг ўзи кифоя эмас. Ағдарилганининг аламли 101 йиллиги шу кунларда хотирланаётган Халифалик давлати айнан шундай қилади. Шунинг учун, келинг, соясидан бутун инсоният баҳраманд бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга шахдам қадамлар ташлайлик.

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

TagsАҚШСуданэлчи тайинлаши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ямандаги сиёсий ва ҳарбий кураш фақат мустамлакачи АҚШ ва Британияга хизмат қилади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон яна чоракни профицит (даромад) билан ўтказибди 

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Pfizer» компанияси вакцинани коронавирус эпидемиясини тўхтатиш қобилиятини синовдан ўтказмай бозорга чиқарди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/