Ал-Ваъй гуруҳи Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан политехника университети талабаларининг ғайратини қўзғамоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ал-Ваъй гуруҳи Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан политехника университети талабаларининг ғайратини қўзғамоқда
2018 йил 17 апрел сешанба куни Ал-Ваъй гуруҳи политехника университети биноси ёнида намойиш ўтказди. Намойишда «Халифалик Умматнинг куч-қудратини, Қуддуснинг мақомини тиклайди», «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик Пайғамбарлик меросидир, у орқали динимизни барпо этамиз», «Ақсо Уммат ва унинг армияларига нидо қилиб, уларни Халифаликни барпо этиш ва муборак заминни озод этишга чақирмоқда» каби сўзлар ҳамда Росулуллоҳ Aнинг ушбу ҳадислари ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди.
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ من وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Албатта имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Намойиш чоғида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини томонидан чиқарилган «Халифалик Умматнинг куч-қудратини, Қуддуснинг мақомини тиклайди» сарлавҳали нашра тарқатилди.
Шунингдек, Ал-Ваъй гуруҳи университет масжидида Халифаликнинг ағдарилиши тўғрисида дарс уюштирди. Унда мусулмонларнинг Халифалик ағдарилиши сабабли кўрган зиёнлари ҳамда Халифалик фақат фарзгина эмас, балки фарзлар тожи экани ҳақида гапирилди, бунга Китоб, суннат ва ижмодан далиллар, бу борадаги уламолар сўзларидан мисоллар келтирилди. Халифалик мусулмонларнинг барча азоб-уқубатлари учун ягона ечим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, муборак замин халоскори ва мусулмонлар номуси қўриқчиси ҳам Халифалик экани эслатилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули Aнинг башоратларига биноан яқинда барпо бўлиши хушхабар берилди.
Роя газетасининг 2018 йил 25 апрел чоршанба кунги 179-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми