Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимидан кўзланган мақсадни очиқлади
Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимидан кўзланган мақсадни очиқлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: Президент раислигида 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари соҳада эришилган бир қатор натижалар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, президент бу борада қилинган ишлар ҳақида бир нечта рақамларни келтирган. Жумладан:
2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди;
2021 йилда 190 минг нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди;
2020 йилда йўлга қўйилган «Аёллар дафтари» тизими доирасида 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилди;
2021 йилнинг ўзида 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди;
2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олийгоҳларга қабул қилинди, яна 1 минг 800 нафарига контрактлари тўлаб берилди. Натижада 2021 йилда олийгоҳларга кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди (2016 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз бўлган). «Гендер тенглик деймиз, аёлларга эътибор деймиз, мана ҳақиқий эътибор» деган Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ: Ҳар бир тузум фундаментал масала сифатида оила ва аёл масаласига ўз мафкурасига кўра ечим беради. Бундан 30 йил олдин юртимизда аёл ва оилага нисбатан муносабат коммунистик эди. Шавкат Мирзиёев дохил катта амалдорларимиз кеча коммунист сифатида Совет ҳокимияти белгилаган қонунларни ижро қилишарди. Бугун эса, улар бир думалаб демократ бўлиб олишди. Жамият тараққий этиши ва давлат юксалиши учун аёлга эркинлик берилиши зарур дейилган демократик қарашни кўр-кўрона қабул қилган Мирзиёев ҳукумати, халқ ресурсларини бу бузуқ тушунчани ҳаётга татбиқ қилиш йўлида сарфламоқда. Агар ҳукуматдагилар Аллоҳнинг олдидаги ҳисоб-китобдан қўрқишганда эди, халққа чинакамига қайғуришганда эди, онасини калтаклаётган фарзандларни, фарзандини пуллаётган оналарни, ахлоқий чўкиш ва тезликда ўсаётган жиноятларни ўзига моддий манфаатни асос қилган демократик тузум келтириб чиқараётганини англаб етишар эди. Ташқи томондан жозибадор кўринган “хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” тизими Мирзиёев таъкидлаганидек, Ғарбча дунёқарашдан келиб чиқади.
Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш номи остида уларни фойда манбаига айлантириш учун ташвиқот дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳам аёлларнинг нозик елкаси устидан нон ейишни ҳаётий заруратга айлантирган капиталистик иқтисод низомининг муваффақиятсизлигидир. Аёлларни меҳнатга мажбурлаш ёки қизиқтириш уларни оналик вазифаларини бажармаслигига олиб келади. Умматнинг келажаги бўлган фарзандларни она меҳри ва тарбиясига тўйинмай ўсишига, пировардида оилавий бахтдан маҳрум бўлишларига олиб келади. Оқибатда аёллар фарзанд кўришдан бош тортишади, ажрашиш мислсиз даражада ортади. Капиталистик иқтисод оналик ролини бузади. Бу тузум аёлни камситади, уни оддий ишчидан ҳам паст даражада кўради. Ислом адолати ва унинг нуридан йироқда бўлган Мирзиёев олиб бораётган сиёсат хотин-қизларни, сўнг бутун халқни Исломий ўзлигидан йироқлатадиган демократик сиёсатдир.
Масалага энг тўғри ечим Исломда бўлиб, у қуйидагичадир. Исломда аёлларнинг ҳақлари ва имкониятларини ҳақиқий маънода таъминланиши – унга келажак авлод мураббияси ва маданиятни сақлайдиган ролнинг берилишидир, асло қандайдир арзон ишчи кучи роли эмас. Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партияси томонидан ишлаб чиқилган Халифалик давлати дастури (конституцияси) лойиҳасининг Исломда ижтимо масалаларига алоқадор бобида шундай дейилади: “Аёл кишининг асосий вазифаси оналик ва хонадон бекаси бўлиш ҳисобланади. Унинг шарафи ва номуси ҳимоя қилиниши вожибдир”.
Ислом модели капитализмга мутлақо зиддир. Ислом аёлларнинг оналик ролини келажак авлоднинг сифатли тарбияси билан боғлайдиган инсонлар ўртасидаги юксак алоқаларни ҳимоя қилади, буни таълимни қўллаб-қувватлаш билан жамиятдаги оналикнинг муҳим ролини ҳимоя қилиш ва келажак авлодни барқарор тарбиясини кафолатлаш орқали амалга оширади. Шу билан бир вақтнинг ўзида, Ислом аёлларни барча ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳақ-ҳуқуқларини, хусусан ўқиш ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлайди. Ислом аёлнинг асосий эҳтиёжларини унинг эркак қариндошлари таъминлаб бериши зарур эканини таъкидлайди. Агар аёлнинг қариндошлари йўқ бўлса, унинг эҳтиёжларини таъминлашни давлат ўз бўйнига олади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
– “Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоха:124)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
19.03.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми