Ака, тушимда сиз билан тарвуз ебман

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Ака, тушимда сиз билан тарвуз ебман
بسم الله الرحمن الرحيم
Косон изоляторидаги бештанинг бири бўлиб, олти ойлаб қолиб кетган укам “девор телефондан” эрталабданоқ тушини айтиб қолди. Бешта камерада ёлғиз-ёлғиз қамаганлари учун бир икки оғиз суҳбат ҳам кунга файз киритишга қодир эди. Мен укамдан қандай туш кўрганини сўрагандим, “ака, тушимда сиз билан тарвуз ебман, ишонсангиз унинг таъми ҳозирам оғзимда турибгина қолмай, қорним ҳам тўқ уйғондим” деди. Мен унга ҳазил қилиб “менга тегишлисиниям еб қўйибсан шекилли, мен тарвузни таъми у ёқда турсин, қорнимни ит таталагандай уйғондим” дедим. У роса кулиб, “ака, бугунги проверкадаги калтак ҳам таъсир қилмайдиган ҳазил қилдиз-да” деб яна ёзилиб кулди.
Эрталабки смена расво мелисаларники эди. Кечқурун хотини ранжитсаям аламини бизлардан оларди. Бу сафарги ур тўқмоғидан нафақат хотини ранжитган, балки аёли бира тўла энасиникига кетиб қолгандек туюлди.
Орадан бир соатлар ўтиб укамни режим бошлиғи олиб кетди. Шу кетган баравар тушликка яқин келди. Аммо негадир унинг эмас, менинг камерам очилди ва (кейинчалик ишинггаям деб бўшаб кетган) ДПНК (зона бошлиғи навбатчи ёрдамчиси):
– Манавини тезда еб пўчоғини яшириб ташла, яна мен балога қолмай санларни деб, дея қўлидаги яримта тарвузни берди. ДПНКни орқасида кулимсираб турган укам:
– Ака, мана сизга тегишлисини емасдан олиб келдим, деди.
Азиз ўқувчимиз, эҳтимол бу ҳолат кимлар учундир арзимас хотирадек туюлар, аммо мен учун бу воқеа мўжизадек зеҳнимга михланганди. Ва ишонсангиз ҳали ҳануз ўша тарвуз таъми оғзимда қолгандек…
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ
– “Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур”. (Талоқ:2-3)
(Озодликка чиққач ўша укам билан уйимиздаги супада тарвуз еб эслаганимиз – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
27.04.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ