Тубанликка қайтинг демоқчисиз

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Тубанликка қайтинг демоқчисиз…
بسم الله الرحمن الرحيم
Бу юртнинг олими-ю золимига, чўпони-ю раҳбарига, милицияси-ю катта-ю кичик зобитларига танилиб қолган суюкли биродаримнинг Сангородга келиши ҳар даврада “анавиларнинг катталаридан бири келибди” деган шивир-шивирни пайдо қилди. Биродарлар ичида ҳам ҳар бир сўзи зарбулмасалга айланиб улгурган “катта”ни ўз кўзим билан кўрсам, деган бир ҳавасни жонлантирди. Зона ходимларининг катта-ю кичиги “бир кўрайчи қанақайкин?” деб қизиқса-да, холи суҳбат қилгани “олабўжилар”нинг кинояли нимага у сени қизиқтириб қолди, деб турли гумонлар билан дакки беришидан чўчиб, зимдан кузатишга кифоялана бошлади. Оперлар, режимнийлар гўё танимагандай дағал суҳбатга чекланиб қўя қолдилар.
Зонага келганининг иккинчи куни маҳбуб укамиз билан учрашдик. Табиийки, кўча хотиралари ва у бўлган зонадаги даҳшатли қийноқлар, терговдаги ғайриинсоний муомалаларни эслашиб ўтдик. Иккимизнинг чой устидаги суҳбатимиз узоққа чўзилиб, анави “қулоқлар”нинг ўз хожаларига етказган “ваҳималари” туфайли оперлардан бири ўз югурдаклари орқали кабинетига чақирди. Мени эшиги тагида қолдириб ҳамроҳимни ичкарига киритди. Укамиз кабинетга кирганига чамаси бир соатча ўтгач, эшик очилиб ходим менга “сен кетавер” деди. Кетдим. Эртасига учрашганимизда ўша кечаги суҳбат натижасига қизиқаётганимни сезиб укам у ҳақида бирма-бир сўзлаб берди.
Айтишича, кабинетда тўртта ходим бўлиб, барчаси бир-биридан чўчиб тургани афтиларидан сезилиб турган экан. Ниҳоят, уларнинг ичидаги пагони серюлдузроғи суҳбатни бошлабди:
– Сан кабиларнинг касофатига қанча йигитлар алданиб, умри тўрт девор ичида ўтяпти. Бундан сан сал бўлса-да хижолат бўласанми?– …
– Ҳа, нега жимсан, гапир! Инсон учун оиласи муқаддас бўлади, санлар оиланг, ота-онанг, бола-чақанг, ака-укаларинг бағрида уларнинг оғирини енгил қилииииб юравермейсанми, сиёсатга аралашиб нима бориди?
Бунақа нохолис, бачкана саволлар қаршисида сукутни афзал билган укамиздаги хотиржам қиёфа уларга таъсирини ўтказгач улардан бири:
– Сизга берилаётган саволлар қўполроқ бўлса-да, айни ҳақиқатдир. Дарҳақиқат, бола-чақани сарсон қилишингизга арзимайдиган иш, деб биламан мен ҳам. Ёки фикрим нотўғрими? Бунақа йўлдан қайтиб оилани ўйлаш керакмасми? Қани гапиринг!
Укамиз кейинги савол берувчида холислик сезилгани учун унга юзланиб, бироз сукут қилгач унга:
– Сизнинг сўзларингизни жамлаб айтсам тубанликка қайтинг, демоқчисиз, холос, – дебди.
– Оилани ўйлаш, унинг ғамида яшашни тубанлик дейсизми?
– Аслида, оила ва қавму қариндош ғам-ташвишида бўлишдан асло узоқ эмасман, аммо масала янада бошқачароқ.
– Хўш?
– Одамларни кузатар экансиз, улардан баъзиси ўзидан бошқани ўйламайди. Унга бироз фикр берсангиз, оиласини ўйлаб яшай бошлайди. Унинг фикри янада кенгроқ тус олса қариндошларининг ҳам ғамига шерик бўлиб ўсади, тобора тўхтамай фикри кенгайган сари халқини, миллатини, яшаб ўсган юртини, яъни ватан деб таниган Ўзбекистонининг ғамида яшай бошлайди.
– Сиз айтгандай биз ҳам кунни кун, тунни тун демай ватанимизни ёт ғоялардан, бегоналардан асраб, авайлаб яшамоқдамиз!
– Фикран янада ўсишга ҳаракат қилсангиз, мана шу тубанликдан юксак мақомларга чиқиб, нафақат ўзбекнинг, балки ер юзидаги мукаррам мавжудот бўлмиш инсоният ғамида, уларнинг дунё ва охиратда саодатли бўлиши ҳақида ўйлаб яшашдек юксак ғам эгаси бўласиз. Чунки Аллоҳ Исломни бутун оламга етказиб, барча инсониятни оқу қора бўлишига қарамай бир оиладек яшашлари учун низом сифатида Ўз Росули ﷺ орқали юборган. Ва атиги юз йилларча аввал ота-боболаримиз чегараларсиз олам аҳли билан иттифоқ яшаганлар…
Суҳбатни белига тепиб нариги беодоб орага гап қўшди: “ватан ҳақида ўйлаб яшаш сенингча тубанликми?!”
Унинг саволига қисқа қилиб, унинг юзига ҳам қарамай: бунақа яшашни фикрламайдиганлар ҳам, яъни қўрадаги қўйлар ҳам эплайди, деб мана шу фикрини анчагина вақт сарфлаб тўлиқ ва қаноатли қилиб тушунтиргач вазият анча бошқача тус олган. Ва ҳатто уларнинг “сен” дегувчилари ҳам “сиз”лашга ўтишгач, укамизга ётоғига боришига рухсат берилибди.
ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
– “Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала – мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У Зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур”. (Наҳл:125)
(Зиммасида даъват юкини ҳис этувчига зиндон ҳам даъват майдони бўлганини эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
11.10.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ