Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?
«Rayxon oilaviy milliy taomlari» асосчиси ва собиқ имом Одилхон Исмоиловга нисбатан 8-йиллик қамоқ жазоси ҳукми судда эълон қилинди. Бу воқеа жамиятда турли саволларни келтириб чиқарди. Кимдир шахснинг қилмиши ҳақида гапирмоқда, кимдир эса бу иш ортидаги тизимли муаммолар ҳақида ўйламоқда.
Аслида масала фақат бир инсон, унинг лавозими ёки обрўси ҳақида эмас. Агар инсон чиндан ҳам жиноят содир этган бўлса, яъни бировнинг ҳақига тажовуз содир этган бўлса, у қилмиши учун жавоб бериши – ҳақни, албатта, ўз эгасига қайтариши керак. Аммо адолат фақат айбдорни топиш ва жазолаш билан чекланмайди балки у жиноятларни вужудга келтираётган муҳит ва сабабларни ҳам кўриб чиқишни талаб қилади.
Одилхон Исмоилов 2018 йилда имомлик лавозимидан олинганида расмий изоҳ сифатида «тартиб-интизомга риоя қилмагани» каби умумий иборалар келтирилган эди. Бу иборанинг аниқ нимани англатиши жамоатчиликка тушунтирилмади. Натижада турли тахминлар ва саволлар пайдо бўлди.
Бу фақат бир инсон ҳақида эмас. Ўзбекистонда йиллар давомида давлат сиёсати ёки диний соҳадаги камчиликлар ҳақида очиқ фикр билдирган айрим имомлар ва жамоат арбоблари лавозимидан кетгани ҳақида ҳам жамоатчиликда турли муҳокамалар бўлиб келган. Мисол учун Фазлиддин Парпиев мактаб ёки институтларда ҳижобни тақиқлаш ҳақидаги қонунни танқид қилгани учун ишдан кетди ва охир оқибат юрт ташқарисига чиқишга мажбур бўлди. Ҳозирда эса у Туркиянинг қамоқхоналаридан бирида (Аллоҳ нажот берсин) ва Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда.
Диний идорани ҳукуматнинг сиёсатига мос йўналишда фаолият қилиши ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Мисол учун жамиятда авж олаётган бузуқлик-фасод ишларини танқид қилмаслиги ва охирги пиво фестиваллари, қимор ва рибони кенг тарқалиши ортидан бирор расмий баёнот бермагани ҳам инкор қилиб бўлмас ҳақиқатлардан биридир. Яна бир мисол: криптовалюта шариатда ҳаром дея фатво бериб, кейин юқорининг босимига учраб, уни ўз расмий сайтидан олиб ташлаганини ҳам ҳали унутганимиз йўқ. Бу ҳолат Диний идоранинг шариатга содиқлик тимсолидаги мустақил қарорга эга эмаслигини яна бир карра исботлайди.
Бундай вазиятда, Одилхон Исмоилов ҳам ҳукуматни бирор қарорига бўсунмай унга қарши чиқиб қўйгани эҳтимолини ошириб, уни моддий ишлардаги «жиноятлари»ни шубҳа ортида қолдиради.
Давлатнинг ҳаққоний сиёсати, фақат суд залларида эмас, давлатнинг ўз хатоларига муносабатида ҳам намоён бўлади. Мисол учун Каримов томонидан 1999 йилда диний ёки сиёсий айбловлар билан қамалиб 25 йилдан ортиқ вақт давомида қамоқхоналарда қолиб кетаётган инсонлар, ва уларнинг бир қисми Мирзиёев даврида қайта қамалиши ва уларнинг ишлари юзасидан жамиятда саволлар сақланиб турган бўлса, уларни холис ва мустақил равишда қайта кўриб чиқиш адолат талаби эмасми?! Агар ҳақсиз жазоланганлар бўлса, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва етказилган зарарни қоплаш ҳам масалага ҳаққоний ёндашишни бир кўриниши бўлади.
Шу билан бирга, агар бугун давлат фуқаросидан қонунга итоат, ҳалоллик ва адолат талаб қилаётган бўлса, аввало ўзи ҳам адолат намунасини кўрсатиши керак эмасми?!
Акс ҳолда ҳар гал янги айбдорлар пайдо бўлади, янги судлар бўлади, янги ҳукмлар чиқарилади. Лекин давлатга бўлган ишонч тикланмайди.
Ҳақиқий адолат — фақат жазо эмас, балки ҳақиқатни тўлиқ кўриш, шахснинг ҳам, тизимнинг ҳам масъулиятини холис баҳолашдир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَاءَ لِلَّهِ وَلَوْ عَلَىٰ أَنْفُسِكُمْ أَوِ الْوَالِدَيْنِ وَالْأَقْرَبِينَ
«Эй мўминлар! Адолатни маҳкам тутувчилар бўлинглар, Аллоҳ учун гувоҳлик беринглар. Гарчи бу ўзингизга, ота-онангизга ёки яқин қариндошларингизга қарши бўлса ҳам». (Нисо сураси, 135-оят)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
20.07.2026



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ