Мана сенбоп маҳкум

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Мана сенбоп маҳкум
بسم الله الرحمن الرحيم
Сангород. Маҳкумларни даволовчи қамоқхона. Операция учун келтиришди. Врачлар кўригидан ўтганда маҳкумга хирург таништирилади. Мен ҳам навбатим келгач кирдим.
– Ҳизбутмисан?
– Сиз-чи, врачмисиз?
– Ие, қайсарлардан экан-ку буниси, Исломбой, мана сенбоп маҳкум! Ўзинг бир мустақил операция қилиб кўр, тажрибенг ошади, чиқавер, мана шу киши сенинг врачинг.
Ҳафтанинг бир куни операция учун белгиланган. У кунгача опер ва режим ходимлари суҳбатлашиб, ётоғингиз ва врачингизни ким бўлишини белгилашади. “Тузалиш йўлига” ўтганлар ва бошқалар учун алоҳида тажрибали хирург белгиланса, оғир жиноятлар содир этганлар ва “қайсарлар” учун қўли ҳали пичоқ ушламаган янги “қассоб”лар тайинланади.
Ваниҳоят, оперлар ва режимчилар чиғириқларидан ўтиб, операция куни ҳам етиб келди. Операция бошланди. Етти киши кутяпмиз. Мендан олдинги олти киши ярим соат ўтиб-ўтмасдан ёрилиб, тикилиб чиқдилар. Бир хил операция учун етти киши эдик. Навбат менга келди. Кирдим. Хирург ҳалиги “янги” эди. Хонада тўртта “қассоб”. Бошқа столларда ошқозон, варикоз каби операциялар бўлаётган экан. Мен кўрсатилган столга ётдим. Врач ўша практикант. Бошланди. Наркоз қилди. Ёриш ўрнини белгилаш учун йодли “қаламда” чизаркан, у бошқа врачларга қараб: “Фалончи ака, бир кўринг, тўғри чизилибдими?” – деди. Ўша “бошқа” эринибгина қаради-да: “ҳа, кесавер” деди. Ёриб бўлгач, яна “акаси”дан маслаҳат сўради. Унинг ғаши келиб жеркиди ва “ковла, грижаси ё пасда, ё тепада бўлади” деди. У эса ҳали у, ҳали бу тарафга ичагимни торта бошлади. Топмади шекилли, яна “акасига” қараган эди, унисининг жаҳли чиқиб гапни қисқа қилди-да: “жоон деб ёрдам берардим, манави маҳкум спид экан, қўлим қон, ўзинг эпла, ўрганасан, пайпасласанг топасан”, – деди. У жаҳл билан танам ичида қўлини ҳаракатлантирди… Кейин нима қилишди, билмадим, кўзимни очганимда палатада эканман. Бошқалар ўн дақиқада чиққан операциядан – хонадагиларнинг айтишича – икки соатда чиқибман. Маҳкумлардан бири: “Сиз уларга ёқмабсиз шекилли, халқ душмани дедими-ей, ўшанга тажриба қуёнидек қийнашди” – деди.
Аслида мен юқоридаги суҳбат чоғида айтганимдан бошқа сўз айтмагандим. Бу хонадаги аристон қаердан олди бу гапни, билмадим. Аммо унинг бу изоҳи буюрилган изоҳ бўлиб, унинг бу гапи операция учун янги келтирилган биродарларга қаратилган эди. Токи, уларнинг қалбида ваҳима уйғонсин. Ўша “вос-вос”нинг гапи бироз иш берди шекилли, “янгилар”да ғалати кайфият пайдо бўлиб улгурди. Мен у азизларга далдага яроқли мавзу топишга улгурмасимдан уларнинг бири қисқагина сўз билан нафақат бошқаларни, балки мени ҳам қайта “қассоб” тиғига ҳавасманд қилиб қўйди. У: “Роббимизга рўбарў бўлувчиларнинг бахтлисидан бўлиш имкони туғилганига шукр!”, – дегач, мен у биродаримдан мамнун бўлиб:
– Қандаям чиройли далда! Бу гапингиздан кейин ўша столга яна бир бор қайтгим келди, дейишим билан барчанинг юзига ширин табассум югуриб кетди. Анави ғаламиснинг эса, турқи бузилди. Йигитларимиздаги табассумда ҳақиқий иймон эгалари сафидан жой олиш, шаҳодат шарбатини тотиш умиди ва танланиш орзуси зохир эди.
وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاءَ ۗ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
– “(Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди”. (Оли Имрон:140)
(Оғир йиллар хотирасидан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
19.10.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ