15 ёшли бола ботил тузумнинг навбатдаги қурбони бўлди

15 ёшли бола ботил тузумнинг навбатдаги қурбони бўлди
بسم الله الرحمن الرحيم
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тергов изоляторларидан ва ИИБ биноларидан фуқароларнинг ўлиги чиқаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушяпти. Одатда бундай ҳодисаларнинг аксарини расмий манбалар ёритмайди. Интернет нашрлари эса, фақат шов-шувли воқеаларнигина чоп этишади. Фақатгина марҳумнинг яқинлари таҳдидларга парво қилмай интернетга жойлаётган видео лавҳаларгина бу жиноятлардан жамоатчиликни воқиф қилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қийноқ остида ўлдирилган яқинлари ҳақидаги эътирофлари мазкур жиноятлар тахмин қилинганидан ҳам анча юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Фуқароларнинг ваҳшийларча ўлдирилаётганига муносабат билдирган ахборот воситалари ва мустақил кузатувчилар ички ишлар тизимини ва милиция ходимларини асосий айбдор сифатида кўрсатишяпти. Муаммони нисбатан чуқурроқ таҳлил қилганларга кўра эса, юридик университетлар коррупцияга ботгани ва милиция ходимларининг ҳуқуқий саводсизлиги фожиаларни келтириб чиқармоқда.
Орган ходимларининг зўравонлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаса-да, лекин уларни ягона айбдор деб бўлмайди. Чунки Исломга асосланмаган ҳар қандай давлат бошқарув ва сиёсатни юритишда куч органларининг бераҳмлиги ва қаттиққўллигига суянади. Балки бундай тузумда барча соҳаларда алдов ва зўравонлик ҳукмрон бўлади. Чунки тузумнинг ўзи тажовузкорлик асосига қурилади. Мисол учун, аҳолисининг 95%ини мусулмонлар ташкил қилувчи халқни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита назоратидаги мусулмонлар идорасига бўйсундирилгани ва мусулмонларни ўз динларига тўлиқ амал қилишига таъқиқ қўйилганининг ўзи улкан зулмдир. Ғайриисломий тузумда ички хавфсизликни сақлаши керак бўлган органлар энг кўп хатар туғдирадиган, одамларни қўрқувга соладиган тузилмага айлантирилади. Диний идора эса – қанчалик ғалати туюлмасин – динга тўлиқ амал қилмасликка хизмат қилади!
Фарғонада 15 ёшли Равшанбек Абдусатторов ИИБ маҳкамасида фожиавий тарзда ўлим топди. Равшанбек Абдусатторовнинг давлат сиёсати сабаб пайдо қилинган оилавий ва жамият муҳити ўрганилса, барча омиллар йиғилиб, уни нобуд қилгани аён бўлади. Равшанбек Абдусатторов жуда кўп ўзбекистонлик ёшлар каби Исломий тарбиядан маҳрум ўсган. Исломий дунёқараш ва диний билимдан маҳрумлик Равшанбекни ахлоқи бузуқ кишилардан таъсирланишига олиб келган. Оқибатда Равшанбек Абдусатторов савдо мажмуасидан жами 17 минг сўмлик энергетик ичимлик ва қурут олиб пулини тўламай чиқиб кетгани учун ички ишлар ходимлари тарафидан қўлга олинган. Вояга етмаган болани ота-онасининг иштирокисиз қамоққа олингани ва етти чоғли безори боланинг орасига киритиб, улардан хабар олинмагани ва Равшанбек Абдусатторовнинг шубҳали тарзда ИИБ биносида ҳушини йўқотгани ички ишлар идорасининг ваҳший жинояти ҳисобланади. Мазкур жиноят юзасидан қотилликда гумонланиб қамоққа олинган икки нафар вояга етмаган шахс айбига иқрор бўлди. Бироқ бу чоралар фарзанд доғини кўтара олмай фарёд чекаётган онаизорнинг дардини енгиллатармиди?! Бундай ҳолатларнинг яна содир бўлишининг олди олинадими?! Равшанбек Абдусатторов зулм ва адолатсизликка қурилган ғайриисломий тузумнинг навбатдаги қурбони бўлди ва бу охиргиси ҳам эмас. Агар мусулмон халқимиз устида Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлати бўлганида эди, бундай фожиалар юзага келмас эди. Чунки бу давлат жамиятни сақлайдиган барқарор олий ғояларни рўёбга чиқаради. Яъни инсоний шарафни, инсоннинг ўзлигини, инсон наслини, ақл-идрокни, хусусий мулкни, динни, хавфсизликни ва давлатни муҳофаза қилади. Бу давлатда бошқарув ва сиёсат мусулмон халқнинг, ҳокимларнинг ва халифанинг Аллоҳдан тақвосига таянган ҳолда юритилади. Бундай давлатда заифларга зулм қилинмайди. Инсонларни, хусусан ёшларни ўғрилик ва бошқа жирканч йўлларга киришларидан асраб қолинади. Бир сўз билан айтганда, бу давлат Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек ҳимоячи қалқондир:
"إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقى به"
“Имом (халифа) – бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир!”
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
03.12.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!