| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
26.02.2024
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 19.02.2024й): Хоразмда меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаб келган собиқ мансабдорлар жазони ўташ учун қамоққа эмас, манзил-колонияга юборилгани, лекин жамоатчиликка бошқача маълумот берилгани аниқланди.

Изоҳ: Тошкент шаҳар судлари бунга муносабат билдириб, бу зўравон мансабдорлар қилган жиноят “ижтимоий хавфи катта бўлмаган” жиноятлар қаторига киришини маълум қилган. Улар шунинг учун жазони манзил-колонияда ўташаётган экан. Бу ҳукуматнинг мансабдорларга нисбатан нақадар “олийжаноб” ва “инсонпарвар” эканлиги аллақачон халқимизга маълум бўлиб улгурган. Агар ушбу жиноятни “оддийроқ” одам содир қилганда борми, албатта, у шафқатсиз жазоланган бўларди. Чунки қонун қатиққўллиги фақат оддий халққа келганда ишлайди, аммо аксар ҳолларда мансабдорлар, бойлар, киборларга нисбатан жуда юмшоқ муомала қилинади. Бундай ҳолат эса жамиятимизнинг ҳалокат ёқасига келиб қолганини, бунинг бош сабабчиси ўзбек ҳукумати татбиқ қилаётган демократик тузум эканлигини тушуниш вақти келди. Бу борада Росулуллоҳ ﷺ даврларида содир бўлган бир воқеа сабаб, у зот айтган машҳур сўзларини эсга олиш ўринли бўлади. Қурайшнинг энг обрўли Бану Махзум қабиласидан бир қиз ўғрилик қилди. Ўғрилик содир этилгач, кўпчилик: “Расулуллоҳ ﷺ кечиримли зот, уни афв этадилар, қолаверса, бу қиз обрўли оиладан, ҳеч бўлмаганда бошқа енгилроқ жазо қўлланса керак”, – деб ўйлашди. Лекин Расулуллоҳ ﷺ буни эшитиб, “Эй одамлар, албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларидан шарифлар ўғрилик қилишса қўйиб юбориб, заифлар ўғрилик қилса жазони қоим қилишлари сабабидан бўлган” деб таъкидладилар. Сўнг тарих мислини кўрмаган ва фақат Ислом динига хос бир ҳадисни айтдилар: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам, албатта, қўлини кесаман!”. Исломда мана шундай – фуқародан тортиб халифагача шариат олдида барчаси тенгдир!

Хабар (kun.uz 20.02.2024й): Ўзбекистон ҳукумати Россиядан газ импорт қилиш тизимини модернизация қилиш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Мақсад – кунлик табиий газ қабул қилиш ҳажмини 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш.

Изоҳ: Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан “газ иттифоқи” тузиш ҳақида гапиришни бошлаганда, ўзбек ва қозоқ жамоатчилигининг кескин норозиликлари туфайли гўё бу иш тўхтаб қолгандай туюлганди. Бироқ ҳозир газ иттифоқи, деган нарса қайта тилга олинмаётган бўлса-да, тижорий шартномалар ниқоби остида Россия бундай иттифоқ тузишдан кўзлаган мақсадларига барибир эришяпти. Асосий мақсад эса ойдек равшан – Ўзбекистонни энергетика соҳасида, хусусан газ борасидаги қарамлигини янада ошириш билан ўз таъсир доирасида ушлаб қолишдир. Ўзбекистон бу борада Россия учун осон ўлжага айланиб бормоқда. Навбатда эса Қозоғистон турибди, чунки рус расмийлари қозоқ ҳукумати келгуси йилларда энергия манбалари тақчиллигига учрайди, дея баёнотлар беришяпти. Газга бой бўлган юртимизнинг бундай ачинарли аҳволга келиб қолганига, ҳеч шубҳасиз, ҳукуматнинг энергетика соҳасида халқимиз туб манфаатларига тўғри келмайдиган қарамлик, Россияни рози қилиш сиёсатини юргизиб келаётгани сабаб бўляпти. Россия билан тузилаётган шартномаларнинг тафсилотлари ҳалигача очиқланмасдан шубҳали ҳолда қолиб кетаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Боз устига, ўзбек ҳукумати Россияга боғлиқликни янада кучайтирадиган лойиҳаларга қарз олиш билан бўлса-да қўл уряпти. Бундан кейин қандай қилиб бу ҳукуматни халқимиз манфаати ҳақида қайғуряпти, дейиш мумкин?! Аксинча, бу қарзлар охир-оқибат яна шу бечора халқ гарданига тушади, бир умр ўриснинг қош-қовоғига қараб яшашга мажбур бўлиб қолади. Албатта, бунга фақат Ислом аҳкомлари билан сиёсат юритадиган Халифани ҳокимият тепасига олиб келиш билангина чек қўйиш мумкин холос. Чунки “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳамояланилади”.

Хабар (gazeta.uz 20.02.2024й): Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Япониядан 246,2 млн доллардан ортиқ кредит олади.

Изоҳ: Бугун бундай тўхтовсиз олинаётган қарзларнинг юртимизга ҳеч қандай нафи тегмаётгани, аксинча қўшимча молиявий юк бўлаётганлиги кўпчиликка сир бўлмай қолди. Чунки қарзларни ёки унинг фоизларини тўлаш учун давлат солиқ турларини кўпайтириш, солиқ ставкаларини кўтариш, пенсия ёшини ошириш каби зулмкор чора-тадбирларни қўллаяпти. Бир сўз билан айтганда, давлат харажатларини қисқартириб, даромадларини кўпайтиришга ҳаракат қиляпти. Бундан ташқари, қарз берувчилар қарзни мусулмон юртларнинг кучайиши учун эмас, балки бир умр қарам аҳволда қолишини кўзлаб беради. Шунинг учун қарз бериш билан бирга унинг қайси соҳаларга ишлатиш шартини ҳам қўяди ва буни қаттиқ назорат қилади. Бу борада Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлатида моллар” китобида шундай жумлалар келади: “Ажнабий давлатдан ва халқаро молиявий муассасалардан қарз олиш шаръан жоиз эмас. Чунки бу давлат ва муассасалардан олинган қарзлар рибовий фойда ва шартлар билан бўлади. Рибо билан бўлган қарзлар шахс учун бўладими, давлат учун бўладими, шаръан ҳаромдир. Шартлар асосида қарз бериш эса, ажнабий қарз берувчи давлат ва муассасанинг мусулмонларга ҳукмрон бўлиб олишига олиб келади ҳамда мусулмонларнинг ирода ва тасарруфларини қарз берувчи давлат муассасалар иродасига боғлаб қўяди. Бу эса, шаръан жоиз эмасдир…”. Энди Япониянинг Америка сателлити эканлигини ҳисобга олсак, ундан қарз ёки грантлар каби маблағларни олиш юртимизда Америка таъсири ва нуфузининг кучайишига олиб келади. Бутун Ислом дунёсининг биринчи рақамли душмани, хусусан Фаластиндаги мусулмонларни қатли ом қилишда лаънати яҳуд вужудига асосий тиргак бўлаётган Америкадек ёвуз давлатнинг юртимизда томир отишига эса, ҳеч ҳам йўл қўйиб бўлмайди.

لَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

– “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”.  (Ҳуд:113)

Хабар (daryo.uz 20.02.2024й): Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративних растений” кўчатларининг 1 донасини салкам 700 миллион сўмдан сотиб олингани ҳақида хабар тарқалди.

Изоҳ: Таъкидланишича, 3 дона ўсимлик қаламчалари салкам 2 миллиард сўмга харид қилинган. Албатта, Ўзбекистонда бюджет маблағларини давлат харидлари воситасида талон-тарож қилиш янгилик эмас. Агар давлат харидлари учун триллионлаган маблағлар ажратилишини ҳисобга олсак, халқнинг қанча маблағи ўғирланаётганини тасаввур қилиш қийин эмас. Чунки матбуотда бот-бот эълон қилинаётган шубҳали шартномалар фақат денгиздан томчи холос. Асл воқелик эса бундан-да ёмон. Зеро, давлат харидлари орқали бюджет маблағларини ўғирлаш учун бутун бошли коррупциявий схемалар ишлаб келяпти. Гарчи бундай схемаларни фош қилиш қийин бўлмаса-да, тафтиш органларининг ўзида ҳам коррупция ва порахўрлик урчиб ётгани ҳамда бу каби тафтишлар кланлашган тоифалар манфаатига зид бўлгани учун ҳукумат бунга чек қўя олмаяпти. Энди аҳволни қарангки, бир томондан, халқ мулки бўлган табиий бойликлар бир ҳовуч амалдорлар томонидан аёвсиз талон-тарож қилинаётган бўлса, бошқа томондан, халқдан зулм йўли билан ундириб олинаётган солиқлар эвазига тўлдирилаётган давлат ғазнаси пуллари ҳам улардан омон қолмаяпти. Чунки татбиқ қилинаётган демократик тузумда давлатнинг энг юқори раҳбарларидан тортиб қуйи табақадаги мансабдорларгача ўз шахсий манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйишади. Улар мисолида масъулиятни ҳис қилиш ўрнига фақат бойлик йиғишга, ўмариб қолишга ружу қўядиган очкўз кимсаларни кўрасиз холос. Шунинг учун ҳам умматни тақво-поклик билан бошқариб, унинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмайдиган раҳбарларни етиштириб берадиган Ислом тузумини татбиқ қилиш бугуннинг энг долзарб масаласидир. Чунки Исломда бировнинг, айниқса омманинг мулкига ола қараш хиёнат ҳисобланади.

وَمَن يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

– “Ким хиёнат қилса, Қиёмат Кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур”.  (Оли Имрон:161)

Хабар (sputniknews.uz 21.02.2024й): “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мультиспорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

Изоҳ: Россия Украинага бошлаган босқинидан сўнг, кўплаб халқаро спорт мусобақаларидан четлаштирилди. Энди унинг ўзи ана шундай мусобақаларни ташкиллаштириб, уларга халқаро тус беришга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун эса унга “дўст мамлакатлар”нинг кўмаги керак бўлади ва шу мақсадда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Қозон шаҳрига таклиф қилди. Бу билан Россия охирги йилларда иддио қилинаётган кўпқутбли дунё пайдо бўлаётганини кўрсатиб, халқаро майдонда ўз мавқеи ва обрўсини оширишни кўзлаяпти. Шунингдек, бу халқаро спорт мусобақаси Ғарбнинг яккалаш сиёсатига қарши норозилик ифодаси, дейиш ҳам мумкин. Россия манфаатларига хизмат қиладиган бундай тадбирнинг оммалашиши учун, албатта, унда иложи борича кўпроқ давлатлар иштирок этиши ва бу пайтда Путиннинг ёнида ўша давлатлар раҳбарлари ҳам туриб беришлари керак эди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу борада ҳам Россияга ўз садоқатларини кўрсатишлари талаб қилиняпти. Тадбирнинг очилиш маросимида Мирзиёев Путинга ўзининг “дўстона” муносабатини билдиришни бу гал ҳам канда қилмади ва 2026 йилда “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистон қабул қилишга тайёр эканлигини эълон қилди. Қатор тадбирлардан сўнг ўтказилган учрашувда эса, Мирзиёев ўзбек халқи Путиннинг бўлажак сайловлардаги ғалабасига ишонишини таъкидлаб ўтди. Рус пропагандачилари томонидан Ўзбекистонга нисбатан бўлаётган турли таҳдид ва таҳқирларга қарамай, Мирзиёевнинг яна “катта оға” олдида садоқат кўрсатаётгани ўзбек ҳукумати сиёсий элитасида Россия босимларига қарши етарли сиёсий ирода йўқлигини ва шу сабабли яна қайтиб муроса йўлини танлаётганини кўрсатади. Демак, бундай ҳукумат мусулмон халқимизни муносиб ҳимоя қилиб, уни юксаклик ва тараққиёт йўлига олиб чиқа олмайди. Ягона нажот йўли – фақат Аллоҳдан қўрқадиган ва Аллоҳнинг душманлари бўлмиш Россия каби мустамлакачи давлатлар юрагига қўрқув соладиган Халифалик давлатини яна ҳаётга қайтаришдир! Чунки “Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (dunyo.info 22.02.2024й): Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг “Sackers” металлни қайта ишлаш компанияси директори Дэвид Доддс билан музокаралар ўтказилди.

Изоҳ: Британия томони Ўзбекистон билан металларни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва шу ўринда уларни экспорт қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. “Sackers” компанияси 1929 йилда ташкил топган, у йилига 35 миллион фунтга тенг бўлган металларни қайта ишлайди. Ташкилот қора ва рангли металлар, шу жумладан, алюминий, мис, қўрғошин, зангламайдиган пўлат, электроника, кабеллар, симлар импорти ва қайта ишлашига ихтисослашган. Аввалроқ, Британия компаниялари Ўзбекистонда графит конларини излаб топиш ва бу борада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди. 14-15 феврал кунлари эса Тошкентда бўлиб ўтган Британиянинг тоғ-кон саноати бўйича савдо миссияси Ўзбекистондаги кончилик имкониятларини ўрганган. Тадбирда Британиянинг қатор тоғ-кон саноатига оид компаниялари ва консалтинг фирмалари иштирок этган. Бундан маълум бўладики, Англия ҳам Россия, Америка, Хитой каби мустамлакачи давлатлар қаторида юртимиз бойликларига кўз олайтириб, ўз улушини олиш учун ҳаракат қиляпти. Тулки дея ном олган бу айёр давлатнинг яқин ўтмиши ва ҳозирини биз мусулмонлар ҳеч қачон эътибордан қочирмаслигимиз ва унга нисбатан ўта хушёр бўлишимиз лозим. Чунки айнан мана шу номинг ўчгур Англия айёрона йўллар билан турли фитна уюштириш орқали Усмоний Халифалик давлатини қулатишда асосий рол ўйнаган. Унинг мусулмонларга бўлган нафрати Америка, Россия, Хитой каби душманларимизникидан асло кам эмас. Хусусан, Муборак Фаластин заминида босқинчи яҳудлар вужудининг барпо бўлишида ҳам асосий ролни мана шу Англия ўйнаган. Ҳозир ҳам у сионист яҳуд вужудининг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлаб, Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафратини очиқ-ойдин намойиш этяпти. Англия каби мустамлакачиларни юртимиздан қувиб чиқаришга эса фақат Халифалик давлати қодир!

أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

– “Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.02.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони воқеини ўрганиш: ташхис ва муолажа

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги фуқаролар исёни

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/