Мирзиёевнинг ахборот кодекси

Мирзиёевнинг ахборот кодекси
بسم الله الرحمن الرحيم
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот кодексини тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Қонун лойиҳаси 50 та манфаатдор вазирлик ва идорадан келишувдан ўтказилган бўлиб, бешта моддадан ташкил топган. Қонунга илова тарзида 4 та бўлим, 14 та боб, 131 та модда киритилган. Ушбу ҳужжатда ахборотнинг муҳофаза қилиниши ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тартиби акс эттирилган. Янги кодекснинг 2-моддасида 1997-2018 йиллар оралиғида қабул қилинган бир қатор қонун ва моддалар бекор қилиниши кўрсатилган. Шунингдек, кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда блогерга берилган ҳуқуқий таъриф ва унга қўйилган чекловлар янги кодексдан кўзланган мақсадни очиқ ифодалаб турибди. Шу боисдан Ахборот кодекси лойиҳаси ОАВ ходимлари ва блогерларнинг диққат марказида турибди. Уларнинг айримлари бу ҳақда танқидий мулоҳазалар билдиришди. Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов 16 та ўринда жавобгар сўзи ишлатилган бу кодексни Ахборот кодекси деб эмас, “ОАВ, журналист, бош муҳаррир, блогернинг жавобгарлиги тўғрисидаги Кодекси” деб ўзгартиришни таклиф қилди. Яна бир блогер эса, янги кодексда “нотўғри ахборот учун ОАВ, ахборот манбаи ва муаллифи билан бирга жавобгар бўлар эмиш. Бир йўла ўқиганларни ҳам қўшиб қўймабсизлар бу рўйхатга”, деб ёзди. Аслида эса, бундай ҳолат чорак асрки Ўзбекистонда ҳукм суряпти. Бу юртда асоссиз равишда қора рўйхатга киритилган диний гуруҳ ва шахсларнинг веб-сайт саҳифаларини ўқиганлик ёки уларга оид материалларни сақлаганлик учун фуқаролар жазога тортилиб келинади. Тақводорларнинг ҳуқуқини бирор давлат ёки ташкилот ҳимоя қилмаётгани сабаб уларнинг ҳуқуқи инсон ҳуқуқи сифатида тан олинмай келинади.
Мирзиёев ҳукумати 2016-2019 йиллар оралиғида жамиятдаги муаммоларни дадил ёритиш билан бу муаммоларга жамоатчилик эътиборини торта олган журналист ва блогерларни мансаб ва имтиёзлар бериш орқали ўзига тобе қилиб олган эди. Бироқ давлат тузумидан келиб чиқувчи иллатлар йил сайин чуқур илдиз отиб, мамлакатдаги бўхронни тобора чуқурлаштирди. Бу вақт оралиғида ижтимоий тармоқларнинг жамоатчиликка ва давлат сиёсатига бўлган таъсири ҳам сезиларли ортди. Ҳатто ёш блогерлар долзарб мавзуларга муносабат билдириш асносида халқни фикрлашга, зулмни ҳис қилишга ундай бошлашди. Ахборот майдонидаги бундай ўзгаришлар расмий ОАВларининг ҳам жонланишига туртки бўлди. Пировардида президент қарорларини ҳужжат қилган ҳолда вазирликлар, ҳокимлар ва қуйи бўғинларнинг фаолиятини кескин танқид қилиш авж олди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосарини кескин саволлари билан ноқулай аҳволга солиб қўйган журналистга бундай журъатни берган нарса ҳам, президентни хонадонларга кириб, аҳволни ўрганишига ва мулозимларни қаматишига ундаган омил ҳам матбуотнинг фаоллашганидир. Бундай фаоллашув якка ҳокимликнинг сақланиб қолинишини ҳам хатар остига қўя бошлади. Бундай вазиятда танқидчи журналист ва блогерларни (гарчи улар бунга мойил бўлсалар ҳам) турли сийлов ва имтиёзлар билан тизгинлашга уриниш фойдадан кўра зиён келтириши аниқ бўлиб қолди. Шу сабаб, эндиликда ҳукумат зулм ва адолатсизликни фош қилувчи журналист ва блогерларни қонуннинг қаттиққўллиги билан жиловлашни мақсад қиляпти. 29 декабрга қадар муҳокамага қўйилган мазкур ахборот кодексининг 54-моддаси бу мақсадни очиқ ифодалаб турибди. Бу моддада прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади.
Маълумки, Ўзбекистонда мўмин-мусулмонларни ва ҳақиқатгўй кишиларни тўсатдан қўлга олиш ва номаълум муддатга, номаълум жойларда сақлаб туриш ҳолатлари давом этмоқда. Давлатнинг бундай шафқатсизлиги қаршисида фаолнинг яқинлари ҳар тарафга жар солишга, бу ҳам натижа бермаса, халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. Одатда бундай гумонланувчиларга асоссиз айбловлар ва бўҳтонлар уюштирилиб, судьялардан оғир жазолар тайин этилиши талаб қилинади. Бундай ҳолатда судьянинг, прокурорнинг, терговчи ва суриштирувчининг нохолислиги аён бўлган тақдирда ҳам, мазкур ахборот кодекси бўйича бундай адолатсизликка қарши чиқиш таъқиқланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, президент топшириғи билан қабул қилинаётган Ахборот кодекси аввалги қонунларни бекор қилади. Аслини олганда, демократия тузумида олий ҳокимиятдаги шахслар исталган қонунни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Мирзиёев ҳукумати ҳам ўзининг сиёсий манфаатларини рўёбга чиқарувчи мазкур Ахборот кодексини халқ ижобий қабул қилиши учун қонун лойиҳасидаги “ЛГБТ” тарғиботини тақиқловчи моддага урғу беряпти. Ҳолбуки, Ўзбекистон асосланган демократик тузум ва Мирзиёев ҳукумати тарғиб қилаётган Гендер тенглик масаласи яқин келажакда “ЛГБТ” учун зарур муҳитни пайдо қилади. У пайтда ҳукумат бу моддани ўзгартирмаслигига ёки бекор қилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари демократик конституцияга ва Ахборот кодексига бўйин эгиб, ҳақни айтишдан тийилмасликлари керак. Ҳукуматнинг кирдикорларини ва мустамлакачилар билан тузаётган келишувларини фош қилишда давом этишлари зарур. Устимиздаги зулмларни даф қилишга кучимиз етмас экан, ҳеч йўғи демократик тузумни ва унинг хизматкорларининг жиноятларини фош қилиш керак. Шунда куфр демократия ва унинг ҳақиқий башараси фош бўлади. Аллоҳнинг ҳукмлари ҳаётга келишига қарши аёвсиз курашадиган ва 36 миллион аҳолининг тақдирини ҳал қилувчи қонунларни ўзимиз тузамиз, дегувчи исёнкор осийларга итоат этиш мутлоқ ҳаромдир. Зеро, инсонлар ўйлаб топган қонунлар зиддият, қарама-қаршилик ва бахтсизликдан ўзга нарсани келтириб чиқармади. Ҳаётимизда фаровонликни, барқарорликни ва адолатни таъминловчи қонунлар ягона асосдан, яъни Яратувчидан келган низомдан келиб чиқади. Шунда бир ҳовуч инсонларнинг манфаатларини таъминловчи башарий қонунлардан халос бўлиб, икки дунёга ҳукми ўтувчи буюк қонунлар асосида умргузаронлик қиламиз.
فَمَن يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِن بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰ لَا انفِصَامَ لَهَا ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
– “Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир”. (Бақара:256)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
29.12.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб