| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

  • Яҳудий вужуди билан алоқа боғлаш ва учрашувлар ўтказиш – ҳар қандай важ-карсонлар келтирилмасин, – катта жиноят ва Шом аҳлининг инқилобий мақсадларига хиёнатдир

  • «Геосиёсат»га бир назар

  • Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Ислом билан ҳукм юритишга муҳтождир

  • Хал қилувчи тарихий лаҳзалар иккиланувчиларни кутиб турмайди! 

  • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

  • «Мўжиза содир бўлмайди»

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегациялари Судан аҳлининг нуфузли шахслари ва қабила етакчилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Одамлар ишларини бошқариш эвазига ҳақ олиш давлат учун ҳалол эмас

Одамлар ишларини бошқариш эвазига ҳақ олиш давлат учун ҳалол эмас

By htadmin
29.12.2022
0
Share:

Одамлар ишларини бошқариш эвазига ҳақ олиш давлат учун ҳалол эмас

بسم الله الرحمن الرحيم

Сенат томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллаганидан сўнг баъзи давлат божи ставкалари камайтирилгани, соддалаштирилгани ёки баъзилари бекор қилингани эълон қилиняпти. Бу қонунга изоҳ берган Молия вазири ўринбосари жумладан шундай деди: “…Иккинчидан буни камайтирганимиздан сўнг операциялар сони ошади. Олдин буни ишончнома билан расмийлаштириб юрганлар, энди олди-сотдига ўтади ва ҳоказо. Шу орқали биз йўқотишларни қоплаймиз. Қилган дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра қарийб 100 миллиард пул аҳолининг чўнтагида қолади”. Ушбу масалага юзаки қараган одам одамларнинг ишларини бошқаришда анча енгиллик бўлибди, деб ўйлайди. Лекин аслида ундай эмас. Вазир ўринбосарининг “йўқотишларни қоплаймиз” деган гапларидан кўриниб турибдики, давлат божини тўлашни хоҳламайдиганларни, яъни ҳукумат наздида бож тўлашдан қочаётганларни тўлашга мажбур қилиш учун шундай чора кўриляпти. Соддароқ қилиб айтганда, ҳукумат халқда ҳужжатлардаги камчилик ёки унинг йўқлиги учун қиммат жарима тўлагандан кўра, арзонроқ божни тўлаб ҳужжатларни тўғрилаб қўйган маъқул, деган фикрни шакллантирмоқчи. Шу билан давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсад қилинган, асло одамларнинг оғирини енгил қилиш эмас. Халқнинг 100 миллиард пули чўнтагига қолади, деган гапдан шуни тушуниш мумкинки, демак, давлат божидан тушаётган тушумлар бундан бир неча баробар кўп бўлиб, триллионларни ташкил қилади. Одамлардан талаб қилинаётган, уларда мавжуд бўлиши шарт қилинаётган ва ҳаётларини мураккаблаштириб юбораётган, бундан ташқари, улар учун яхшигина пул харжлашга мажбур бўлинаётганлиги бу тузумнинг иккиюзламачилиги, адолатсиз ва чирик эканлигини кўрсатади. Чунки бундай тузумда инсон аллақандай ҳужжат-қоғозлардан кейинги ўринда туради. Ваҳоланки, бу тузум инсонни энг баланд ўринга қўйишини даъво қилса-да, аслида унинг қадри бир парча қоғоз билан ўлчанади.   

Аслини олганда, давлат одамлар ишларини бошқариш учун улардан пул талаб қилиши мантиқсизликдир. Бу борада оддий саволни ўртага ташлаймиз: Одамлар нимага давлат божини тўлашлари керак? Ахир, давлат одамлар ишларини бошқариши учун улардан ҳақ олиши жоизми? Ахир, бу давлатнинг вазифаси, масъулияти эмасми? Давлат ўз вазифасини бажариш учун одамлардан пул олиши қайси мантиққа тўғри келади? Дарҳақиқат, ҳозирги демократик тузумда агар одамлар ҳақ бермаса давлат унинг ишларини бошқаришни рад қилади, бу оддий ҳол. Сиз, масалан, кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлатмоқчи ё мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлатмоқчи ёки унга ўзгартишлар киритмоқчи бўлсангиз ё қарз шартномаларини тасдиқлатмоқчи бўлсангиз ёки автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлатмоқчи ёки ҳар хил муаммолар бўйича судга мурожаат қилмоқчи бўлсангиз ва бундан бошқа ишларингизни ҳал қилмоқчи бўлсангиз давлатга ҳақ тўлайсиз. Яъни сиз бу ҳақни давлатга сизнинг ишларингизни тартибга солиб бериши ёки муаммоларингизга ечим бериши учун тўлайсиз. Агар тўламасангиз давлат сизнинг ишингизни ҳал қилиб бермайди. Агар мусулмонлик эътиқодидан келиб чиқиб Шариатга кўра ҳал қилсангиз ҳам балога қоласиз, ҳатто жазоланасиз. Ўз фарзандига никоҳ ўқиб қўйгани учун телеканалларда ваҳима билан намойиш қилинган ота сингари катта жиноятчига чиқариласиз.

Ҳақиқат шуки, давлат ўз фуқароларининг ишларини бошқариши учун улардан ҳақ олиши жоиз эмас. Шариат аҳкомларини ўрганиб чиққан киши шунга амин бўладики, Ислом тузумини татбиқ қилаётган давлат одамлар ишларини бошқариб тургани учун улардан ҳақ олиши ҳақида ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Бундай далил-ҳужжатнинг йўқлиги уни мубоҳ қилмайди ва бошқа далилларга кўра бу ишнинг ҳаромлиги тушунилади. Масалан, Ислом давлатининг Байтуймолига (давлат бюджетига) киримлар қисмида давлат божи ҳақида – божхона божидан ташқари – ҳеч қандай гап йўқ ва одамлардан белгилаб берилган киримлардан ташқари тўловлар ундириш ҳаром қилинган. 1300 йилдан ортиқроқ вақт давомида ҳукм сурган Халифаликда бундай тўловлар ундирилганлиги ҳам қайд этилмаган. Агар бу иш мубоҳ бўлганида Халифалик иқтисодий жиҳатдан заифлашиб қолган даврларда бундай тўловларни жорий қилиши мумкин эди. Бироқ ҳар қанча қийин бўлмасин одамлардан ношаръий божлар ва солиқлар ундирилмаган. Бундан ташқари, Халифалик тузуми бугунги кунда тоқат қилиб бўлмас даражадаги қоғозбозлик, бюрократияга барҳам беради, Шариат ман қилган судхўрликка асосланган қарз шартномалари каби ҳар қандай ҳаром муомалаларни бекор қилади.  

Биз мусулмонлар устимизда татбиқ қилинаётган демократик тузумнинг нақадар адолатсиз ва иккиюзламачи эканлигини идрок қиладиган вақт келди. Қаранг, бу тузумда худдики енгиллаштиряпмиз, осонлаштиряпмиз деган даъво билан қабул қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қонунлар аслида сиз учун зулмдир. Фақат содда ва гўл одамларгина зулмни енгиллаштирилаётгани учун қувонишлари мумкин. Давлатнинг вазифаси бўлган одамлар ишларини бошқариш учун ҳақ олишдан уялмайдиган, бу борада ҳар хил ҳийлалар ўйлаб топадиган ҳукуматни яхши кўришлари мумкин. Ҳақиқий адолат истаган киши Ислом тузуми татбиқигина адолатни таъминлаши мумкинлигига амин бўлади. Чунки адолат Ислом ва унинг Шариатидир! Қолганларига унинг олдида йўл бўлсин!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

29.12.2022й

TagsбожхонаДавлат божи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • МАҚОЛАЛАР

    Тарбиясиз тарбиячилар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эл орасида «Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойнинг ўғли гапирсин» деган мақол бор. Халқ оғзаки ижодида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият

    Астрономик қарзлар ва қарз ботқоғига ботаётган жамият بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда аҳолининг банклар ва молия ташкилотлари олдидаги қарздорлиги мисли кўрилмаган даражага етди. Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида маълум қилинишича, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

    Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди? 2-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ислом инсонга алоҳида ўзига хос қарашни ўргатади. Қуръон каримда Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ «Албатта, ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/