Авн Дадат ўтиш пунктини очишдан мақсад, Умматнинг Шом тўғути билан очиқ ярашишга нисбатан қандай реакция билдиришини текширишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Авн Дадат ўтиш пунктини очишдан мақсад, Умматнинг Шом тўғути билан очиқ ярашишга нисбатан қандай реакция билдиришини текширишдир
«Сурия муваққат ҳукумати» ўзи назорат қилаётган ҳудуд билан Ҳалаб шимолидаги Сурия Демократик Кучлари назорат қилувчи ҳудудлар ўртасини боғловчи Авн Дадат ўтиш пунктини очганини эълон қилди. «Ҳарбий полиция» Жараблус шаҳри билан Манбиж шаҳарлари ўртасидаги ушбу ўтиш жойидан одамларнинг ўтишини таъминлаш учун бир қатор шартлар қўйди.
Авн Дадат ўтиш пунктини очиш бир мунча кечикиб, бугун очилди ва бунинг учун шартлар қўйилди… Бундан мақсад, одамлар реакциясини синаб кўриш ва Шом тоғути билан муносабатларни нормаллаштиришга қандай қарашларини ўлчаш ва келгусида у билан ярашиш сари қадамма-қадам юриш учун замин тайёрлашдан иборат. Яъни одамларни фалаж қилиб, йирик давлатларнинг Сурия режимини ҳимоя қилиш ва заиф аҳволдалигига қарамай ағдарилишдан сақлаб қолиш каби манфаатларини амалга оширишни кўзлашмоқда. Бу ишга турк режими бош-қошлик қилмоқда. У Америка манфаатига хизмат қилган ҳолда, айни режани Суриядаги ҳукуматлар ва жангчи гуруҳ раҳбарлари дохил ўзининг одамлари орқали бажаряпти. Нормаллаштириш йўлаклари очилишига сукут қилишнинг қўзғолон ва қўзғолончиларга нисбатан жиддий оқибатлари мавжуд бўлиб, бу нарса майда сотқин етакчиларнинг катта сотқин етакчи (турк режими) режаларига ёрдам бериш учун шахдам қадамлар ташлашларига сабаб бўлади. Турк режимининг режаси эса, аввало қонхўр режимга назоратидан ташқаридаги қолган ерларни ҳам топшириш, сўнг унинг узилаётган жонини қутқариб қолишдир. Шу боис, барчанинг вазифаси бундай майда қадамларга катталашиб кетишидан олдин қарши туриш ва қўзғолонга бурнини суқаётган ҳар бир томонни қувиб чиқаришдан иборат. Чунки қўзғолонга етакчиликни даъво қилаётганлар бу ишга лойиқ эмаслар. Улар туркиялик хўжайинларига тиз чўкиб итоат қилишаётгани сабабли қўзғолон тақдирини уларга қўйиб бериб бўлмайди. Улар турк режимининг барча буйруқларини қилишга тайёр. Ҳатто иш Асад тўдасига қўшилиб, қўзғолонни йўқ қилишни тақозо этса, буни ҳам қилишдан тап тортишмайди. Малай режимлар ва жангчи гуруҳ раҳбарлари қўзғолонни бўғизлаш учун Шом аҳлига кечаю кундуз макр қилишмоқда. Ростгўй холис аҳрорларга келсак, уларнинг зиммасида бундай ташланган қадамга қарши чиқиб, қадам соҳибларини фош этиш, турк ярашувидан покланиш ва жиддий жамоий ҳаракат қилиш вазифаси турибди. Токи, ушбу ҳаракат билан турк режими ишларини барбод этиб, унинг қўзғолон тақдирига узатган қўлларини қирқиб ташласинлар ҳамда қўзғолон олдидаги йўлни қайта очиб, режимни ағдариш ва Ислом бошқарувини барпо этишдек мақсадига қайта етакласинлар.
Роя газетасининг 2023 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ