| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

  • «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

  • Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

  • Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Майк Помпеонинг Хартум сафари британияпарастлар огоҳлантируви билан америкапарастлар тил бириктируви ўртасида

Майк Помпеонинг Хартум сафари британияпарастлар огоҳлантируви билан америкапарастлар тил бириктируви ўртасида

By htadmin
20.09.2020
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Майк Помпеонинг Хартум сафари британияпарастлар огоҳлантируви билан америкапарастлар тил бириктируви ўртасида

Адвокат Ҳатм Жаъфар (Абу Аввоб)

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти вилоят мажлиси аъзоси

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео яҳудий вужудига қилган сафаридан сўнг 2020 йил 25 август сешанба куни Хартумга келди. У ўзининг твиттердаги саҳифасида «Мен Тел-Авивдан Хартумга биринчи расмий парвозда бўлганимдан бахтиёрман», деб ёзди. АҚШ Давлат департаменти ўз саҳифасида Помпеонинг Судан сафари кун тартибига Судан билан яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масаласи киритилганини хабар қилган эди. Бир неча соат давом этган сафари чоғида Помпео Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук ва ҳарбий кенгаш раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон билан учрашди.

Унинг Ҳамду билан учрашиши ортидан ҳукумат матбуот котибининг қуйидаги расмий баёноти нашр қилинди: «Судан бош вазири ўзининг америкалик меҳмонига унинг ҳукумати вақтинчалик бўлганлиги сабабли «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш масаласини ўрганиш ваколатига эга эмаслигини билдирди. Бу масала фақатгина ўтиш даври бошқарув тизими, яъни, қуролли ҳаракатлар билан келишув имзоланиши ортидан қонунчилик кенгашини тайинлаш якунлангандан сўнггина кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди». Ҳамдук ҳатто АҚШ маъмуриятини Судан номини «терроризм» рўйхатидан чиқариш жараёни билан яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш масаласини бир-бирига боғламасликка чақирди. Учрашув пайтида кўриладиган бошқа масалалар, масалан, АҚШнинг Судан ўтиш даври ҳукуматини қўллаб-қувватлаши масаласи каби масала хусусида эса, Ҳамдук жамоатчилик эътиборини чалғитиш мақсадида учрашувдан сўнг ўзининг твиттердаги саҳифасида «мен улуғ декабр инқилобини қўллаб-қувватловчи аниқ ижобий қадамларни кутмоқдаман», деб ёзди. Аммо Помпеонинг Бурҳон билан учрашуви ортидан ҳеч қандай расмий баёнот бўлгани йўқ.

Помпеонинг Судан сафари шошилинч ва тўсатдан эълон қилинди. Бу яҳудий вужудидан бошланиб, Судан, Амирликлар, Баҳрайн, Қатар ва Уммон султонлигигача чўзилувчи сафар бўлди. Аср жиноятини ишга тушириш нуқтаи назарига тааллуқли бу сафардан кўзланган мақсадлар, мусулмонларнинг босиб олинган Фаластин замини масаласини еру кўкнинг душмани бўлган вужуд фойдасига йўқ қилиш, бу вужудни минтақага саратон ўсмаси сифатида қориштиришдан иборат. Токи, битта тана бўлган Умматда кофир Ғарб нуфузи мустаҳкамланиб, бу саратон ўсмаси газак олиб, Умматни ётқизиб қўйсин, Умматнинг офиятига ва тобора ривожланиб бораётган жонлилигига тўсиқ бўлсин. Мақсадлари мана шу.

Маълумки, мусулмонларнинг малай ҳукмдорлари кофир Ғарбнинг қурол ва воситалари бўлиб, Ғарб улар орқали ўзининг юртларимиздаги жинояткорлик режаларини, шу жумладан, Трамп бошлаган Аср келишувини амалга оширмоқчи. Давлат котиби Помпеонинг айни сафарлари ҳам шунга қаратилган. Шунингдек, унинг сайловолди мақсадларидан бири регионал тинчлик конференциясини ўтказиш ҳамдир. Бу ҳақда 2020 йил 25 август сешанба куни «Исраэл хайом» газетаси яҳудий ва америкалик расмий манбаларга таянган ҳолда «Помпеонинг Кўрфаз араб давлатларидан бирида Вашингтон раҳнамолиги остида регионал тинчлик конференцияси ўтказилишига тайёргарлик кўраётгани»ни хабар қилди. (Шарқул Авсат газетаси, 15247 сон).

Хўш, ҳукмдорлар мана шундай хоинлик қилишаётган бир пайтда, нега Помпео Ҳамдукдан истаганини ололмади, ахир, у Судан билан яҳудий вужуди ўртасида муносабатларни нормаллаштиришни истаётганини маълум қилганди-ку?! Маълумки, Шарқул Авсат газетасининг 15247 сонига кўра, АҚШ давлат департаменти матбуот баёнотида «икки томоннинг Судан-«Исроил» муносабатларидаги ижобий ўзгаришларни муҳокама қилганликлари» айтилган эди-ку?!

Помпео ўлжасиз қайтиб кетишга рози бўлавердими?! Нега Ҳамдук бундай позиция тутди, ахир, унинг Помпеога менинг ҳукуматим яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ваколатига эга эмас, деган жавобни қайтарганлиги содда кишига маълум-ку?! Помпео ўз итоаткори Бурҳондан истаган нарсасини олдими, яъни, Суданнинг даъво қилинаётган регионал тинчлик конференциясида иштирок этишини кафолатладими?!

Ҳамдук ва унинг ҳукумати барча соҳада халқчиллигини йўқотиб, омадсизликка юз тутган. Ҳатто бу ҳол Ҳамдукни хору заиф аҳволда чиқиш қилишга ва «агар халқ мендан истеъфо беришимни талаб қилса, қабул қиламан ва халққа таъзим бажо келтираман», дейишга мажбур қилди. (Суданий газетаси, 2020 йил 21 август).

Шуларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, Ҳамдук ҳукуматини расмий ҳомийси бўлган Британия элчихонаси уни Помпео сафаридан огоҳликка чақирди. Бу нарса ҳукуматнинг хатти-ҳаракатидан маълум. Масалан, унинг сафаридан олдин 2020 йил 24 августда муваққат ташқи ишлар вазири Умар Қамариддин ўз баёнотида «Хартум ҳеч қачон «Исроил»га нисбатан бирор позиция эгаллашини муҳокама қилган эмас», деди. Кейин «Бу олий масала бўлиб, ҳеч кимнинг у ҳақда рухсатсиз гапиришга ҳаққи йўқ, Судан ҳукумати буни муҳокама қилмаган», дея қўшимча қилди. (Арабий 21).

Тўсиқ қўйиш қабилида, душанба куни Ҳамдук Озодлик ва Ўзгартириш кучлари билан марказий қўмита учрашувини чақирди. «Baj News» манбаларига кўра, «Ҳамдук яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга оид АҚШ давлат котибига етказиш мумкин бўлган раддия хусусида қўмита билан маслаҳатлашди ва ушбу сиёсий доиралар Помпеога ўтиш даври ҳукуматининг айни нормаллаштириш масаласида ваколатга эга эмаслигини етказишга келишиб олдилар». Шундай қилиб, Ҳамдук АҚШ Давлат котибининг нормаллаштириш масаласида ўтиш даври ҳукуматидан айни босқичда фойдаланиш мақсадига тўсиқ қўйди.

Шубҳасиз, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга нисбатан шаръий позицияни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари кўтариб чиққан плакатлардан билиш мумкин. Улар Республика қароргоҳидан бир неча метр нарида ўтказган норозилик намойишида бундай шиорларни кўтариб чиқдилар: «Фаластин муборак Ислом заминидир, барча мусулмонлар уни рошид Халифаликни барпо этиш орқали озод этишга ҳаракат қилмоқлари лозим», «Яҳудий вужудига қиличдан ўзга жавоб йўқ, ҳар қандай хоинона келишувлар ва малай ҳукмдорларнинг жойи тарих ахлатхонасидир».

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган позиция мана шу. Аммо яҳудий вужуд билан муносабатларни зимдан нормаллаштираётганларга келсак, улар нормаллаштирувни ҳокимият тўлиқ тузилишига боғлаб, бу ҳақда фосиқлар, жоҳиллар ва алданганлардан фикр олишяпти гўё. Улар билдирадиган фикрлар эса, барчаси аввалдан тайёрланган фикрлар бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони ғазаблантиради, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хоинлик ҳисобланади.

Ҳамдук ҳукумати позициясига, яъни, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш масаласини кечиктиришга асосланган позициясига келсак, бу бир тактикадир. Бу тактикани Судан сиёсий майдонида эски Британия қутби билан янги АҚШ қутби ўртасида кетаётган курашда тушуниш мумкин. Бу позициянинг мабда ва қадриятларга алоқаси йўқ, чунки динни давлатдан ажратишга асосланган сиёсат қомусида мабда ва қадрият, деган сўзлар йўқ.

Бурҳон 2020 йил 3 февралда Уганданинг Антеббе шаҳрида яҳудий вужуди бош вазири билан учрашишга фақатгина Помпео билан телефон орқали суҳбатлашганидан кейиноқ чопиб борган. Шундай экан, бу муте кимса бу сафар Помпеонинг ўзи Республика қасрига келган бўлса, ундан нима кутиш мумкин, ахир?! Ҳеч шубҳа йўқки, Помпеонинг таълимотлар ҳақидаги гапи яқинда Бурҳонда ва бошқа америкапарастларда кўринади, улар мутелик қилишгина эмас, ҳатто муқаддаслашлари ҳам турган гап. Бу нарса яқин кунларда хиёнат ва босқинчи душман билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида ташлайдиган қадамларида кўринади!

Бир кечадаёқ ҳокимият тепасига ўтирган ва Судан аҳли бойликларини ўғирлаган бу сиёсий элитага ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!

﴿إِنَّ مَوْعِدَهُمْ الصُّبْحُ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ﴾

«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!»  [Ҳуд 81]

Бу субҳ қудрат аҳли орқасидаги айрим холис инсонлар даъватни қабул қилиб, ҳокимиятни Ҳизб ут-Таҳрирнинг қўлига олиб берадиган ва Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилганини эълон қиладиган субҳдир. Бу юртларимиздан мустамлакачи кофирни илдизи билан қўпориб ташлаб, унинг ифлослигидан поклайдиган, яҳудий вужудини битта қўймай супуриб ташлайдиган, Умматимизни бирлаштирадиган Халифаликдир. Буларнинг барчаси Исломни татбиқ ўрнига қўйиш ва бутун оламга етказиш билан амалга ошади.

﴿لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ﴾

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!»                                                                                  [Соффот 61]

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Унутганга эслатма ва йўлдан адашганга йўлланма

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Президентлик бошқарувига ўтгандан сўнг Туркия қаерга боради!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар босқинчи яҳудийларнинг жиноятларига ҳамда улар билан муносабатларни нормаллаштириш хиёнатига шерикдирлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: