Facebook маъмурияти мустамлакачи кучларга хизмат кўрсатиш учун Роя газетаси саҳифасини ёпиб қўйди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Facebook маъмурияти мустамлакачи кучларга хизмат кўрсатиш учун Роя газетаси саҳифасини ёпиб қўйди
Биз Роя газетасини ўқиб борувчи ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз ҳамда унинг электрон саҳифаси зиёратчилари эътиборини қуйидагиларга жалб қилмоқчимиз: Facebook маъмурияти яна Ҳизб ут-Таҳрир нашрларидан бўлган Роя газетаси саҳифасини ёпиб қўйди. Ҳизбга қарашли саҳифаларни ва бошқа исломий саҳифаларни доим ёпиб келган Facebook маъмурияти бу қилмиши билан мустамлакачи кофир Ғарб, унинг малайлари ва гумашталари Ислом Умматига, унинг мабдасига, ақидаси ва ҳазоратига ҳамда уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши фитналарини фош қилаётган ҳар бир кишига қарши очган ҳужум томонида турганини тасдиқлаб келмоқда. Бу сафар ҳам Facebook маъмурияти ўзининг мустамлакачи кофир Ғарбга хизмат қилаётганини яна бир бор исботлади. Шу билан бирга, Facebook маъмурияти бу иши билан мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг малайларига хизмат қилиш учун оғизларни ёпишга уринаётганини ҳам тасдиқлади. Ҳар сафар ўзларининг тил бириктирувларини татбиқ қилишга ожизлик қилишганда, ҳар сафар Умматнинг улар тўқиётган фитна тўрини тушуниб, уларнинг кишанидан озод бўлишга ҳаракат қила бошлаганини сезишганда шундай қилишяпти.
Шунга биноан, янги саҳифа очдик ва сиз ўқувчиларни унда иштирок этишга таклиф қиламиз. Токи, бу билан мустамлакачи ва уларнинг малайлари аламдан бармоқларини тишлаб қолсинлар. Чунки сиз қаерга қадам қўйманг ва қандай иш қилманг, бу уларни аламлантириб қўядиган иш бўлса, Аллоҳ Таоло бунга солиҳ амалга берадиган ажрни ёзажакдир.
https://www.facebook.com/raiahnews
Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!