| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсон Аллоҳга ақлий иймон келтириши

Инсон Аллоҳга ақлий иймон келтириши

By htadmin
22.07.2018
1598
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Инсон Аллоҳга ақлий иймон келтириши орқали Уни мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилади

Инсон ўз Яратувчисини топишда ақлини ишлатиши шарт. Шундагина у ўз Яратувчисини топишда тўғри йўлдан юрган бўлади. Чунки ақлий йўл билан топилиб, тасдиқланган хулоса қатъий хулоса бўлиб, у ҳар қандай шубҳа-гумондан ҳоли бўлади. Ақлни ишлатиш билан Яратувчини топиш яккаю ягона тўғри йўлдир, ундан бошқаси хатодир. Бу ўринда ақлни ишлатиш қатъиян Яратувчини топишга нисбатан айтилмоқда, бошқа нарса назарда тутилгани йўқ. Демак, Яратувчини топишдаги ягона тўғри йўл ақлий йўлдир. Лекин бу мақолада биз юқоридаги фикрни исботламоқчи эмасмиз, бу мавзуни “Уйғониш тўғрисида” туркум мақолалари орқали батафсил ёритганмиз (http://hizb-uzbekiston.info/a-idaga-a-lij-dalilga-tayanib-ijmon-keltirish-kerak/). Бугунги мақоламизда инсон ўз Яратувчисини ақл билан топган ҳолат ҳақида мулоҳаза юритмоқчимиз.

Инсон ўз Яратувчисини ақлий йўл билан топса, у Ислом динини қабул қилиши муқаррар. Чунки Ислом инсонга Аллоҳга иймон келтиришда ақлни ҳакам қилишга буюрди. Токи инсон Аллоҳга ақлий иймон келтирмас экан, унинг иймони Ислом талаб қилган иймон ҳисобланмайди. Инсон Аллоҳга ақлий иймон келтириши ортидан Аллоҳни мукаммал идрок қилади ва Унинг борлигини аниқ ҳис қилади. Бунинг учун инсон чуқур ва ёрқин фикр қилиши зарур албатта. Мана шундай фикрлаш орқали инсон Аллоҳнинг борлигини ҳис қила олади ва бундай ҳис қилиш ақлга боғлангач, Аллоҳнинг борлигини ҳис қилиш аниқ ҳис қилиш бўлади. Инсон атрофига назар солиб, чуқур ва ёрқин фикр юритиши натижасида нарсаларда Аллоҳнинг изи борлигини, яъни уларда ожизлик, нуқсонлик ва ўзидан бошқага муҳтожлик сифатлари (“Уйғониш тўғрисида” туркумидан: http://hizb-uzbekiston.info/ozhiz-nu-sonlik-va-uzidan-bosh-aga-mu-tozhligi/) бор эканлигини кўради. Ақл юритиш орқали инсон ўз Яратувчисини мана шундай суратда топади, гарчи Аллоҳни сезги аъзолари орқали сеза олмаса ҳам, Унинг борлигини аниқ ҳис қилиб, мукаммал идрок эта олади. Буни янада ёрқинроқ тасаввур қилиш учун воқеликдан бир мисол келтирамиз.

Маълумки, инсон юқори кучланишли электр токига уланган ва уни яхши ўтказадиган жисмни бевосита қўл билан ушлашга қўрқади, чунки юқори кучланишли электр токи инсонни деярли ўлдириши ҳақида ҳар бир соғлом мияга эга бўлган инсонда собиқ маълумот бор. У буни электр токи урган одамни ўз кўзи билан кўргани ёки шу ҳақидаги воқеаларни эшитгани ёки пастроқ кучланишли электр токини танаси билан ҳис қилгани ёки яна бошқа нарсалар орқали билади. Масалан, сизга юқори кучланишли электр токи манбасига уланган алюмин симда электр токи борлиги айтилса, сиз бу маълумотни, яъни алюмин симда электр токи бор ёки йўқлигини текшириб кўрасиз албатта. Сиз буни электр токи бор ёки йўқлигини аниқлайдиган асбоб билан ёки яна бошқача йўл билан текширасиз. Алюмин симда электр токи борлигига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг сиз алюмин симда ток борлигини ҳис қиласиз, гарчи электр токини кўра олмасангиз ҳам, эшита олмасангиз ҳам, ҳидлай олмасангиз ҳам. Яъни сизга берилган маълумотни текшириш орқали сиз алюмин симда электр токи борлигини аниқ ҳис қилдингиз. Аллоҳнинг борлигини аниқ ҳис қилишнинг воқелиги ҳам шунга ўхшаш бўлади. Сизга барча нарсани Яратувчиси бор, У Аллоҳ Таолодир, деган маълумот келди. Сиз бу маълумотни албатта текшириб кўрасиз, худди алюмин симда электр токи бор ёки йўқлигини текшириб кўрганингиз каби. Сиз ақлингизни ишлатиб, атрофингиздаги нарсаларга қараб, уларда Аллоҳнинг изи борлигини, яъни уларда ожизлик, нуқсонлик ва ўзидан бошқага муҳтожлик сифатлари борлигини кўрганингиздан кейин Аллоҳнинг борлигини ҳис қиласиз, гарчи Унинг борлигини сезги аъзоларингиз орқали сеза олмасангиз ҳам. Мана шундай ҳис қилиш Аллоҳнинг борлигини аниқ ҳис қилиш бўлади.

Юқоридаги мисолимизга қайтамиз. Сиз алюмин симда электр токи борлигини аниқ ҳис қилганингиздан сўнг у билан маълум ишларни амалга оширишда уни бевосита қўлингиз билан ушламайсиз. Чунки электр токи бор бўлган алюмин сим танангизга тегадиган бўлса, ҳаётингизга катта хавф туғилиши мумкин. Сиз шундан қўрқасиз ва эҳтиёт чораларини кўрасиз. Гарчи электр токини кўра олмасангиз ҳам, эшита олмасангиз ҳам, ҳидлай олмасангиз ҳам, сиз унинг борлигини аниқ ҳис қиляпсиз, чунки сиз буни текшириб кўрдингиз ва ақлингиз алюмин симда электр токи мавжуд, деган ҳукм чиқарди. Мана шу аниқ ҳис қилиш орқали идрок қилинган нарса мукаммал идрок бўлади. Алюмин симда электр токи борлигини аниқ ҳис қилганингиздан сўнг сиз унинг борлигини мукаммал идрок қилдингиз. Энди алюмин симда электр токи борлигини аниқ ҳис қилиб, мукаммал идрок қилганингиздан сўнг сиз алюмин симни бевосита қўлингиз билан ушламайсиз, чунки у сизнинг ҳаётингизга жиддий хавф солишидан қўрқасиз. Бу қўрқув ақл асосида текшириб кўрилган собиқ маълумот, яъни алюмин симда электр токи бор, деган маълумотдан пайдо бўляпти. Агар текшириш натижасида алюмин симда электр токи йўқ, деган хулоса бўлганда қўрқув ҳам бўлмас эди. Сиз алюмин сим билан бевосита қўлингиз орқали маълум ишларни қўрқмасдан бажараверардингиз.

Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, инсон электр токини аниқ ҳис қилиш орқали унинг борлигини мукаммал идрок қиляпти. Аллоҳнинг борлигини мукаммал идрок қилиш ҳам айнан шунга ўхшаш бўлади. Инсон нарсаларни яратувчиси бор ва У Аллоҳдир, деган маълумотни ақл асосида текшириб кўриб, Унинг борлигини аниқ ҳис қилганидан сўнг у Аллоҳнинг борлигини мукаммал идрок қилади, гарчи у Аллоҳнинг мавжудлигини – худди электр токи сингари – сезги аъзолари орқали сеза олмаса ҳам. Инсон Аллоҳнинг мавжудлигини мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилганидан сўнг – худди электр токи бор алюмин симни ушлашдан қўрққанидек – Унга итоатсизлик қилишдан қўрқади, У буюрганидек яшашга ҳаракат қилади. Чунки агар Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларига амал қилмай, Унга итоатсизлик қиладиган бўлса – худди алюмин симни ушласа электр токи уриб, уни ҳалок қилиши мумкин бўлганидек – у икки дунёда хор бўлишини ва қаттиқ жазоланишини англайди. Айнан Аллоҳнинг жазосидан қўрқиш инсонни Аллоҳ рози бўлмайдиган амалларни қилишдан қайтариб туради, бу қўрқув эса, инсон Аллоҳнинг борлигини ақл асосида текшириб кўриб, Унга иймон келтириши ортидан Унинг борлигини мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилиши туфайли пайдо бўляпти.

Шундай қилиб, Ислом дини инсондан Аллоҳга ақлий иймон келтиришни талаб қилди, токи ақл ёрдамида Аллоҳни топиб, Унинг борлигини қатъий тасдиқласин ҳамда мукаммал идрок ва аниқ ҳис қилсин. Мана шундагина инсон Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларига амал қилиб яшашга, Унинг розилигини олишга ҳаракат қилади, Уни норози қилиб, Унинг шиддатли азобига дучор бўлишдан қўрқади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

23.07.2018й.

+24
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    «Мен аёлман ва бу тузумга қаршиман» кампаниясининг бошланиши

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Трампнинг режаси: заҳари қотил, Америка ва БМТнинг Ғазо устидан амалга ошираётган босқини ҳамда исломий юртлар ҳукмдорлари томонидан содир этилаётган улкан жиноят

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зўравонлик қилишда давом этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/