Эй инсонлар! Икки дунё бахтига эришмоқ учун Аллоҳга ўзингиздан яхшилик кўрсатинг!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй инсонлар! Икки дунё бахтига эришмоқ учун Аллоҳга ўзингиздан яхшилик кўрсатинг!
Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофир Ғарб малайларидир. Ғарб уларни мусулмонлар бошига ўз манфаатларини амалга ошириш учун ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши курашда қурол сифатида фойдаланиш мақсадида ўтқазиб қўйган. Уларнинг барча хатти-ҳаракат ва позициялари фақат шу хўжайинларининг манфаатига хизмат қилмоқда. Бас, бу ҳукмдорлардан мусулмонларга ёрдам берилишини тасаввур қилиб бўлмайди. Аксинча, мусулмонларга ёрдам бериш ўрнига уларни жиловлаш ва уларга қарши тил бириктириш билан шуғулланишяпти. Шунинг учун уларга ишониш-таяниш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Бунга Сурия ташқи ишлар вазирининг 2023 йил 12 апрелда Саудияга қилган сафари ортидан чиқарилган қўшма баёнотидан ҳам очиқроқ ва қабиҳроқ далил бўлмаса керак. Баёнотда бундай дейилган: «Томонлар хавфсизликни мустаҳкамлаш ва терроризмнинг барча шакли ва ташкилотларига қарши курашиш, наркотик моддалар контрабандаси ва савдосига қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар».
Аммо бизнинг шунга ишончимиз комилки, мусулмон юртларидаги бу ҳукмдорларнинг Уммат томонидан кофир Ғарб ҳукмронлигидан қутулишга бўлган ҳар қандай ҳаракатни олдини олиш учун ҳамда Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун кўрсатаётган жонбозликлари – Аллоҳнинг изни ила – албатта муваффақиятсизликка учрайди. Чунки Шом ва унинг аҳлини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи кафилликка олган. Кофир Ғарб истаса-истамаса, мўминлар диёрининг маркази Шом бўлади ва яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлади.
Шундай экан, эй мусулмонлар, шижоат камарини маҳкам қилиб, икки дунё бахтига Аллоҳнинг изни ила ноил бўлиш учун яхшиликларингизни кўрсатинг.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 3-4]
Роя газетасининг 2023 йил 26 апрел чоршанба кунги 440-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!