| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бухорий юртида ЛГБТ намойиши ёки Лут алайҳиссалом қавмига келган балодан эслатма!

Бухорий юртида ЛГБТ намойиши ёки Лут алайҳиссалом қавмига келган балодан эслатма!

By htadmin
21.05.2023
847
0
Share:

Бухорий юртида ЛГБТ намойиши ёки Лут алайҳиссалом қавмига келган балодан эслатма!

بسم الله الرحمن الرحىم

Аллоҳ Таоло “Анкабут” сурасида қуйидагиларни айтади: 

وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ إِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ  الْفَاحِشَةَ مَا سَبَقَكُم بِهَا مِنْ أَحَدٍ مِّنَ الْعَالَمِينَ ‎ا

– “Лут ўз қавмига: “Албатта сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди””.      (Анкабут:28)

Яъни биз Лутни ҳам Пайғамбар қилиб юбордик. Ўшанда у қавмига улар дунёда ҳеч ким содир этмаган фаҳш ишни қилишаётганини айтди. Бу фаҳш иш нима экани ҳаммага маълум. Бу қавм жинсий бузуқликка берилган эди. Ушбу оятда мазкур бузуқликни Лут қавмидан олдин инсоният тарихида ҳеч ким қилмагани ҳам таъкидланмоқда. Кейинги оятда Лут алайҳиссалом мазкур фаҳш ишни очиқ баён этади:

اَٮِٕنَّكُمۡ لَـتَاۡتُوۡنَ الرِّجَالَ وَتَقۡطَعُوۡنَ السَّبِيۡلَ  وَتَاۡ تُوۡنَ فِىۡ نَادِيۡكُمُ الۡمُنۡكَرَ ‌ؕ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهٖۤ اِلَّاۤ اَنۡ قَالُوا ائۡتِنَا بِعَذَابِ اللّٰهِ اِنۡ كُنۡتَ مِنَ الصّٰدِقِيۡنَ

– “Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва ораларингизда(жамоаларингиз)да мункар иш қилурмисиз?!” деди. Унинг қавмининг жавоби: “Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини келтир”, дейишдан бошқа бўлмади”. (Анкабут:29)

Лут алайҳиссалом қавмга уларнинг хатолари нақадар катта эканини англатишда давом этиб: “Сизлар эркакларга яқинлик қилиб, йўлни кесасизми ва ораларингизда мункар иш қилурмисиз?!” деди. Лут қавмининг қилган фаҳш амали эр кишининг эр кишига шаҳват ила жинсий яқинлик қилишидан иборат эди. Пайғамбар Лут алайҳиссалом бу ерда ўша амални эслатмоқдалар. Оятдаги “йўлни кесасизми” ибораси бошқа маънодан олингандир. Аслида “йўл кесиш” маъноси қароқчилик қилиш, одамларнинг йўлини тўсиб, озор бериш, молу мулкларини тортиб олиш маъноларини ифодалашда ишлатилади. Бу ерда эса, кишиларнинг йўлини тўсиб, фаҳш ишга мажбур қилганларини англатиш учун ишлатилмоқда. Лут қавми бу ишга ўта мубтало бўлганидан, йўловчиларни тўсиб, зўрлаш даражасига бориб етган эдилар. “…ва ораларингизда мункар иш қилурмисиз?” дейишига келсак, Лут қавми бу ишга муккаларидан кетганликларидан тўп-тўп бўлиб олиб, очиқчасига қилишар эди. Улар на ўзларидан, на бошқалардан уялишарди.

Эй, азизлик манбаси ҳамиша қўлида бўлган мусулмонлар! Огоҳ бўлинг! Кеч бўлмасидан этакни ёпинг! Сизнинг устингизда татбиқ қилинаётган бугунги тузум Аллоҳ Таолонинг азоб ва балосини яқинлатишдан бошқасига ярамаслиги янада ошкор бўлмоқда. Бу демократия балоси ижрочиларининг мусулмонлик даъвосида турганлиги, минбарларда Қуръон тиловат қилишлари… сизларни алдаб қўймасин! Улар оч итлар ялоғига чопгани каби талпинаётган Ғарб демократияси – Лут алайҳиссаломга қайсарлик қилган баччавозларни ёқловчи, керак бўлса қонунлар орқали ҳимоя қилгувчи расво тарафдир. Сиз уларга эргашишда Аллоҳнинг азобидан қўрқинг!

Ҳўш, демократия меваси бўлган ЛГБТ Ғарб дунёсида нега бунчалар оммавий тарғиботга эриша олди? Ҳатто Люксембург бош вазирининг “хотини” аёллар кийимида у билан сиёсий майдонда намойишкорона чиқишдан уялмади!? Нега бугун Бухорий авлодларига бу жирканч бузуқлик ошкора намойиш этилмоқда? Бу мавзуда оғиз очишдан нақадар жиркансак-да, қисқароқ тўхталиб ўтишга ўзимизда зарурат ҳис қиляпмиз.

Барча мусулмон юртларидаги малай ҳокимлар якдиллик билан АОВлари, турли демократик институтлар ва ночор “диний уламолар” ёрдамида умматни демократия сари чорламоқда. Гўё бу тузум тараққиётимиз мезони, муаммоларимиз ечими, дея талқин қилиниб, унга ҳатто “шаръий тўн” ҳам кийгизишмоқда. Аммо демократия – очиқ куфр, барча расволик, фисқу фасоднинг ўчоғи. Унинг Ислом ва мусулмонларга заррача бўлсин алоқаси ҳам, ўхшашлиги ҳам йўқ. Қолаверса, унга асосланиб яшаётган Ғарб давлатларидан бири Англия раҳбари Черчилл демократиянинг татбиқи оқибатларини ҳис этиб, ўзининг машҳур сўзини шундай баён қилган эди: “Демократия – бошқарувнинг энг ёмон шаклидир, бироқ инсоният бундан яхшироғини ҳали ўйлаб топгани йўқ”. Черчилл инсонни тамомила эркин, билганингни қил, хоҳлаганингдек яша… қабилида тизгинсиз ҳолда қўйиш нималарга гирифтор қилиши мумкинлигини аниқ пайқаган эди. Шу эркинликнинг аччиқ меваларидан бири – гейлик ва ундан ҳам мудҳишроғи бир жинсли никоҳга қонуний йўл очиш. Аслида, бир жинсли никоҳнинг нақадар жирканчли, ҳайвон ҳам қилмайдиган нарса эканини ҳис қилиш учун инсон мусулмон бўлиши шарт эмас. Чунки бундай жирканчлик – инсон фитратига тамоман зид бўлган ғайриинсоний, ғайритабиий ишдир.

Энг аянчлиси, шу жирканч, оқибати хорлик ва шармандаликка маҳкум қонунлардан воз кечишга Ғарбда бирор чора йўқ. Нима учун? Чунки демократиянинг асослари, илдизларидан бири инсонларга шахс эркинлигини таъминлашдир. Дарҳақиқат, улар даъвосидаги эркинлик фалсафаси инсониятга бало-офатдан бошқа нарса келтирмади. Аммо ҳозирги мавзуимиз шахс эркинлигининг аччиқ меваси бўлмиш ЛГБТ ҳақидадир. Пойдевори бузуқ бўлган бу тузум кишилари бугун Ғарб дунёсида “шахс эркинлиги” оқибатларига гувоҳ бўлмоқда. Натижа кундай равшан, одам боласи хоҳиш-истакларини ўзига ҳукмрон этилса, баччавозлик, лесбиянкалик… сингари турли иллатлар тузум ҳимояси остида урчийди. Ғарб мутафаккир ва сиёсатшунослари бунинг ягона давоси Исломда эканини билсалар-да, лекин кўз юмишади, айтолмайди. Чунки ўзларининг ҳукмронлиги, давру даврони, мустамлакачилик қудратига қандаям болта урсин. Бу гўёки Мусо алайҳиссаломни таъқиб этган Фиръавн воқесига ўхшайди. Мусо алайҳиссалом ва у кишига эргашганларга Аллоҳнинг ёрдами, нусрати келиб денгиз иккига бўлинганида ортидан қувлашни тўхтатишга кибри йўл қўймасдан сувга ғарқ бўлган Фиръавн бугунги Ғарбга ва уларга кўзларини чирт юмиб эргашаётган малайларга ибрат бўлиши мумкин эди. Аммо ибратланмоқ, покликни тан олмоқ, Ҳаққа тиз чўкмоқ Фиръавнга бегона бўлгани каби бугунги ғофилларга ҳам бу иш имконсиздек кўринмоқда. Аллоҳ у золим қавмларни кетганича қўйиб берди. Булар ҳам қилмишларига монанд тубсиз жарлик томон қуламоқда.

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ‎﴿٤١﴾‏

– “Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир”.                                     (Рум:41)

Эй мўминлар! Устиларингиздаги раҳбарлар кўп огоҳ этилди ва этиляпти ҳам, аммо улар панд-насиҳат олмаяптилар. Уларнинг мисоли Лут алайҳиссалом насиҳатларидан юз ўгириб балога гирифтор бўлган қавм каби бўлиб бормоқда. Масалан, куни кеча бундай бузғунчи қавмлар мамлакат марказида Бухорий, Термизий авлодлари юзига оёқ қўйиб, намойишкорона тадбирлар ўтказди. Устингиздаги қонун уларга йўл берди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам ҳеч қандай қаршилик қилгани йўқ. Аслида юқоридаги ишлар сиз мусулмонларнинг ўғил-қизлари тарбияси, ахлоқи, шаъни, ғурурига қарши ҳамла эмасми?! Анави демократия ҳимоячилари ва “дин пешволари” нега жим?! Аммо динингиз Исломнинг бирон шиорини кўтариб, тадбир уюштиринг-чи, сизни нима кутади – ўзингизга аён. У вақтда сизга қарши қўзғоладиган қонун ҳам, унинг югурдак ҳимоячилари ҳам керагидан ортиқ топилади. Негаки, бугунги қонунлар Исломга асосидан бошлаб зид, фисқу фасоднинг ўчоғи бўлган демократик куфр қонунларидир. Сиз улардан ва улар чорлаётган тубан йўллардан юз ўгиринг! Олам фасод алангаси ичида ёнмоқда. Унинг шуъласи ҳаёт йўлингиз учун машъала бўлолмайди. Зеро, ҳар қандай олов ўчиш арафасида бир бора ловуллаб кейин ўчади.

Сизга ва бутун дунё халқларига тиним билмай тиқиштирилаётган

демократия сиз учун буткул бегона. У фаҳш асоси, бузуқлик уяси, натижаси эса, икки дунёда ҳам аламли-аянчли оқибатдир.

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ‎

– “Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир”.  (Нур:19)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

21.05.2023й

+1
0

Related posts:

HRW: Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак Ислом тузумигина бугунги жирканчликларга батамом барҳам беради Америка ЛГБТ ҳуқуқларини тан олишни мусулмонлардан талаб қилиши унинг душманлигига далолат қилмайдими?
TagsЛГБТЛут алайҳиссалом қавми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Ливандаги элчиси Америка-Ливан ҳамкорлиги жуда муҳимлигини таъкидламоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон Ҳизби Сурия аҳлига ўч олиш билан таҳдид қилганидек Ливан аҳлига ҳам таҳдид қилмоқда!!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Европа давлатларида янги хавфсизлик чораларининг кўрилиши уларнинг полиция давлатларига айланаётганидан дарак бермоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.05.2026

    Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • 14.05.2026

    Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/