Мусулмонларни тариқат билан услуб тушунчаларини чалкаштиришлари

Мусулмонларни тариқат билан услуб тушунчаларини чалкаштиришлари
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Бугунги кунда баъзи мусулмонлар орасида пайдо бўлаётган шубҳалар ҳозирги ҳолатнинг Расулуллоҳ ﷺ замонидан фарқ қилиши билан боғлиқ. Расулуллоҳ ﷺ замонларида жамиятларнинг қабила ва кланларга бўлиниши ибтидоий эди.
Лекин бугунги кунда бу бўлинишлар янада мураккаб ва бу бўлинмалар бир бири билан кесишиб ўтади. Агар ўша даврдаги минглаган кишилардан иборат бўлган алоҳида бир қабилани бир давлат деб ҳисоблаш мумкин бўлса, бугунги кундаги давлатларда аҳоли сони миллионлар ва ўн миллионларни ташкил қилади. Ўша вақтларда инсонлар иймонга даъват қилинган бўлса, бугунги кунда мусулмонларни Исломий ҳаёт тарзига қайтиш учун даъват қилинмоқда. Ўша пайтда буюк давлатлар – римликлар ва форслар Расулуллоҳнинг ﷺнинг Маккадаги даъватига тўсқинлик қилмаган эдилар. Аммо бугунги кунда мусулмонларнинг ҳукмдорлари Европа ва АҚШ, Россия тимсолидаги буюк кучларнинг сиёсати билан боғланиб, уларнинг шогирдлари бўлдилар ва улар бу буюк кучлар билан бирга Ислом, ҳамда мусулмонларга қарши фитналар уюштирмоқдалар. Бундай фарқларни кўплаб келтириш мумкин.
Қалбларига шубҳа тушган мусулмонлар гўёки: "Бугунги кунга қадар жуда кўп ўзгаришлар содир бўлган бўлса, қандай қилиб Расулуллоҳ ﷺ нинг тариқатига эргашишимиз мумкин?! Бу бизни қотиб қолиш ва турғунликка олиб келиши мумкин. Даъватнинг асосий мақсадларига эришиш муҳимроқ, яъни Ислом давлати орқали Исломни амалда татбиқ қилиш ва Аллоҳга эътиқод қилишликнинг моҳиятини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга", демоқчи бўлаяптилар.
Бу масалани тўғри тушунишни кўрсатиш учун шуни таъкидлаш лозим-ки, Шариат ҳукмлари доимо мавжуд бўлган воқеъликка нисбатан қўлланилади. Агар воқеълик ўзгарса, у билан боғлиқ Шариат ҳукмлари ҳам ўзгаради. Аммо воқеълик ўзгармаса, Шариат ҳукмлари аввалгидай қолаверади. Воқеълик эса ташқи шакллар билан эмас, асосий сифатлар билан белгиланади.
Жамият – бу ғояларга мос келадиган ҳар бир нарсани қабул қилиш ва қониқиш ҳисси, шунингдек уларга зид бўлган ҳар қандай нарсага норозилик ва ғазаб ҳисси туғдирадиган умумий фикрларга ишонадиган инсонлар гуруҳидир. Шунга асосланиб, бу ғояларни инсонлар устида татбиқ этувчи ва уларни четлаб ўтишга йўл қўймайдиган тузум шаклланади. Натижада, инсонлар ўзлари ишонган ва рози бўлган ҳаёт тарзини кечирадилар.
Жамият воқеълиги турли шаклларни олиши, ибтидоий ёки мураккаб бўлиши мумкин. Умумий фикрлар ва ҳис-туйғулар билан уюшган ва бир хил ғоялар тизими билан бошқариладиган ҳар бир гуруҳ – у қабила шаклида бўладими ёки замонавий давлат шаклини оладими, у минглаб бўладими ёки миллионларни ташкил қиладими, бу – жамият ҳисобланади, чунки гуруҳни жамият қиладиган хусусиятлари мавжуд ва улар ўзгармаган.
Расулуллоҳ ﷺ исломий ғоялар, ҳис-туйғулар ва тузумларни шакллантириб исломий жамият яратиш учун ҳаракат қилдилар. Бу ерда Расулуллоҳ ﷺ исломий жамият яратишнинг шаръий тариқатига амал қилганлар. Уларнинг барча ҳаракатлари шу мақсадга эришишга қаратилган эди. У киши Мадинада аҳолисининг кўпчилигини ташкил этган исломий шахсларни шакллантирдилар ва уларга Исломнинг асосий ғояларини сингдирдилар, шундан сўнг уларда бир хил туйғулар пайдо бўлди. Сўнг Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтдилар ва у ерда тузум ўрнатдилар, натижада Исломий жамият пайдо бўлди. Аввалига у оддий шаклни олди, аммо кейин ташкилот ва маъмурий аппаратга муҳтож жамиятга айланди.
Айрим мусулмонлар йирик кучлар ўшанда мусулмонларнинг ишларига аралашмаган, бугун эса улар аралашиб, Исломнинг ҳаётга қайта келишига тўсқинлик қилмоқда, демоқдалар. Биз бу саволга бугунги кундаги ушбу воқелик йўлни ўзгартирмайди, аксинча қийинлаштиради холос, деб жавоб берамиз. Ва бу мавжуд воқеъликни ҳисобга олган ҳолда фаолиятга сақофат ва даъватни киритиш лозим. Уюшма етакчи давлатлар сиёсатини тушуниш ва бизга қарши режаланаётган ва устимиздан агентлар орқали амалга оширилаётган ишларни билиш учун халқаро сиёсат билан ишлашга мажбур. Буларнинг барчаси биз буларга қарши тура олишимиз учун керак.
Баъзилар Расулуллоҳ ﷺ иймон масаласига кўпроқ эътибор берганлар ва қонунларга озроқ эътибор қаратганлар дейишади. Шуни таъкидлаб ўтамизки, Расулуллоҳ ﷺнинг қонунларга озгина эътибор берганлиги бизни даъватда шариат ҳукмларига кўпроқ эътибор қаратишимиз зарурлигидан далолат беради. Эътибор билан кузатсак, Маккадаги ишлар Исломга даъват бўлган эди. Бугунги кундаги даъват эса барча нозил қилинган шариат қонунларини ўз ичига олган Ислом динидаги мусулмонлар ўртасида олиб борилмоқда.
Ва бу мусулмонлар фақат иймон- эътиқодлари учунгина эмас, балки бир бутунликдаги Ислом аҳкомлари учун Аллоҳ олдида жавобгардирлар. Маккада вафот этган мусулмонлар фақат ўлимидан олдин нозил бўлган нарсалар учунгина сўроқ қилинади. Бугунги кунда ўладиган кишига келадиган бўлсак, у бутун Ислом аҳкомларидан сўралади. Шунинг учун даъват кенг қамровли бўлиши керак ва Исломий ҳаёт тарзини тиклашга қаратилган бўлиши керак, чунки биз янги даъватни олиб келмадик ёки янги динни олиб келмадик.
Худди шунингдек, бугунги мусулмонлар воқеълигига назар ташласак, уларнинг муаммолари Ислом ақидасини йўқотганлигида эмас, балки Ислом ақидасининг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларида ва Қонунчилик тизимларида йўқлигида кўрамиз. Мусулмонларнинг ақидаси ҳаётийлигини йўқотган. Ва буларнинг барчаси Ғарб сиёсатининг мусулмонларга таъсири туфайли бўлди, бу Ғарб давлатлари уларни ўзларига бўйинсунадиган режимларни ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш ҳамда уни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, улар ўқув дастурларини ишлаб чиқдилар ва оммавий ахборот воситаларидан ўз фикрлари, ғояларини бизнинг муҳитимизга тарқатиш учун фойдаланмоқдилар.
Ислом динини тўғри ва тўлиқ шаклда тақдим этиш лозим. Ақида ва иймоннинг муҳимлиги шундаки, у – қонун ишлаб чиқиладиган, ғоялар асосланадиган, ҳаётий нуқтаи назарни белгиловчи асосий фикр ҳисобланади. Кейин эса бу ақида орқали ҳаёт ҳақидаги ғояларни тақдим этишингиз, яъни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Яратгувчи эканлигига, қарор ва қонун қабул қилиш ҳуқуқи фақат Унга тегишли эканлигига ҳамда бу дунё ва Охират ҳаёти масалалари Унга қайтишига эътибор қаратишингиз керак. Қачонки, мусулмон иймон ва қонунларни ўзида сингдира олса, у Ҳақнинг ҳаётий кучини англаб етади. Худди шу нарса Ислом динини тушуниш ва унга даъват қилишда уюшманинг кучига ҳамда унинг ўзгартиришларни амалга ошира олиш қобилиятига ҳам тегишлидир.
Шунинг учун бугунги кунда мусулмонлар Исломий Давлат тузиш орқали Исломий ҳаёт тарзига қайтишга даъват қилинмоқда. Бу даъватнинг асосида сиёсий ўзакка эга бўлган Ислом ақидаси ётади. У барча ҳаракатларнинг асосини ташкил қилади, шунинг учун улар Аллоҳнинг буйруқлари ва таъқиқларига мувофиқ амалга оширилади.
Шунинг учун шакл ўзгарган, лекин моҳият бир хил, ўзгармаган. Шундай қилиб, Исломий Давлат тузиш фаолияти ҳақидаги шаръий ҳуқм ўзгармаган. Худди шунингдек, Давлатни ташкил этиш тариқати ҳам ўзгармайди.
Шайх Сайид Ризвон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб