Мирзиёев режими ва унинг мустамлакачи хўжайинлари мусулмонлар, айниқса ёшларнинг Ислом асосида уйғонаётганидан қўрқувга тушмоқда
Хабар ва изоҳ
Мирзиёев режими ва унинг мустамлакачи хўжайинлари мусулмонлар, айниқса ёшларнинг Ислом асосида уйғонаётганидан қўрқувга тушмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: KUN.UZ сайти 2023 йил 19 майда “Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эълон қилинди” деган сарлавҳа остида қуйидаги хабарни тарқатди: Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини ҳам эълон қилди. 2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.
Изоҳ: Бу эълон Мирзиёев режими ва унинг мустамлакачи хўжайинлари мусулмонлар, айниқса ёшларнинг Ҳизб ут-Таҳрир, Раббоний уламолар ва тақво эгаларининг саъй-ҳаракати билан Ислом асосида уйғонаётганидан қўрқувга тушаётганини яна бир бор кўрсатиб турибди. Рўйхат Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг йигитларининг Facebook даги саҳифалари ва нашрлари билан бошланган. Масалан, унда Ҳизб йигитларидан Ислом Абу Халил, Мамараҳимов Абдураҳим Миркомилович (лақаби Полвон Ака), Маҳмуд Абдул Мўмин, Мансур Амин, Жалилов Одилжон… каби Ҳизб йигитларининг саҳифалари кўрсатилган. Бунинг сабаби маълум. Чунки Халифалик давлатини тиклаб, Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақириб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир Америка бошчилигидаги кофир Ғарб ва унга малай сиёсий доираларнинг Исломни ҳаётдан йўқ қилишга уринишини барбод қилди. Ғарб сиёсатчиларинипнг баёнотлари уларнинг Ҳизб ут-Таҳрир ва у чақираётган Халифалик Давлатидан қўрқувга тушишаётганини фош қилиб турибди. Масалан, Никсон марказидаги Халқаро хавфсизлик ва энергетика программалари бўлими директори Зейно Баран 2006 йил 14 мартда Конгрессга мурожаат қилар экан: “Ҳизб ут-Таҳрир Америка манфаатларига қатор таҳдидларни туғдиряпти… У Уммат ва Халифалик ҳақида бутун Умматни бирлаштирувчи тушунча билан сўз юритаётган ягона Ҳизбдир” деган эди ва Ҳизбни “фикрлар урушидаги Бош-Асосий Жангчи” деб ҳисоблаган эди. У Ҳизбнинг хатари унинг “илҳомлантирувчи Идеология”ни пайдо қилганлиги замирида ётганлигини айтар экан, бу билан капитализм ўрнига ҳақиқий альтернатива бўлмиш Исломни назарда тутган эди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳақида айтадиган бўлсак, эълонда бу қўмитанинг радикал диний мазмундаги контентларни аниқлашда ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорлик қилаётгани айтилган. Ваҳоланки, ДХХ ва ИИВнинг мусулмонларга қарши репрессия қуроли эканлиги ҳаммага маълум. Шунинг ўзиёқ бу қўмита Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани эканини кўрсатиб турибди. Қолаверса, Исломий даъватга қарши курашадиган бу қўмита кофир Ғарбнинг Ўзбекистон мусулмон халқини капитализм ва демократиянинг ЛГБТ, гендер тенглик каби бадбўй ботқоқларига тортишга уринишига чурқ этмайди.
Бу эълон Ўзбекистондаги режим ва унинг мустамлакачи хўжайинларининг ожизлигини ҳам кўрсатиб турибди. Чунки улар фикр ва сўз эркинлигини даъво қилишса-да, лекин Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган Исломий фикрларга қарши бирон фикрни қўя олишмаяпти. Шунинг учун мана шундай эълонлар ва репрессив чоралар билан мусулмонларни уйғонишига тўсиқ қўймоқчи бўлишяпти. Уларнинг бу уриниши қуёшни этак билан ёпишга уринишга ўхшайди. Чунки Халифалик ва Исломнинг ҳаётга қайтиши Олий, Қодир Зот Аллоҳ Таолонинг ишидир. Аллоҳ ирода қилган иш эса, албатта бўлади.
Шундай экан, Мирзиёев режими ва унинг ортида турган мустамлакачи кофирлар мусулмонларнинг Ислом асосида уйғонишига тўсиқ қўйишга қанчалик уринишмасин, уларнинг бу уриниши албатта барбод бўлади.
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (Саф:8)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми