Муборак Қурбон ҳайити байрами табриги
Муборак Қурбон ҳайити байрами табриги
بسم الله الرحمن الرحىم
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа илаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Мана, муборак Қурбон ҳайитига, мўминларни ушбу ўн кунликдаги тоат-ибодатлар билан шод этган байрамга ҳам етиб келдик. Ушбу байрам Байтуллоҳни ҳаж қилганларга, бу муборак кунларда тоат-ибодатларни кўпайтирганларга муборак бўлсин. Биз Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон йигитлари юртимиздаги иймон аҳлини ушбу Аллоҳнинг бандалари учун байрам қилиб белгилаб берган Қурбон ҳайити билан қизғин муборакбод этамиз.
Ушбу муборак кунни Шом аҳли қаттол Асад террори остида кутиб олмоқда. Кашмир мусулмонлари ҳинд мушриклари зулмлари остида қаршиламоқда. Фаластин собитлари пасткаш яҳудийларнинг жирканч, ғайриинсоний бузғунчилиги остида нишонламоқда. Шарқий Туркистон уйғурлари Хитой геноциди соясида турган ҳолида кутиб олмоқдалар. Ва Ўзбекистонда эса, Ҳизб йигитлари 25 йилдирки, муслим муслималарни зиндон изтиробларида сақлаб келаётган кунларида қарши олмоқдалар. Ғарбу Шарқ ва умуман бутун ер юзидаги иймон аҳли бу муборак кунни тинч ва нотинч аҳволда нишонлаётган бўлса-да, "لااله الا الله محمد رسول االله" калимаси билан тўлган қалблар дарду қувонч уйғунлигини оламга намоён этиб турибди. Зеро, қувонч ҳам муштарак, дарду алам ҳам муштарак. Росулуллоҳﷺ буни мана бундай англатдилар:
مَثَلُ المُؤْمِنِينَ في تَوَادِّهِمْ وتَرَاحُمِهِمْ وتَعَاطُفِهِمْ، مَثَلُ الجَسَدِ إذا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى له سَائِرُ الجَسَدِ بالسَّهَرِ والحُمَّى
«Мўминлар ўзаро дўст, раҳм-шафқатли ва ҳамдард бўлишларида мисоли бир танадирларки, ундан бирон аъзо оғриса тананинг қолганлари ҳам бедорлик ва иситма ила бир-бирини у томонга чорлагай». (Бухорий ва Муслим ривояти)
Дарҳақиқат, бугун нажот ва азизлик эшиклари очилиш нишоналарини нафақат иймон аҳли, балки зўравон, золим ва жоҳиллар ҳам сезмоқдалар. Улар ўзлари танлаган динсизлик ҳукмрон бўлган йўлининг сўнгги бекатида эканликларини ҳам пайқамоқдалар. Кейинги манзил учун йўл кўрсатишга қодир сарбони ҳам, карвонлари илдам одимламоғи учун равон йўли ҳам йўқ. Улар аллоқачон ҳалокат жарлиги ёқасига етиб келишган. Энди эса, қаршисидан эсувчи енгилгина шамол ҳам уларни ўша жарликка қулатишга кифоядир. Аллоҳ Таоло ботил йўлни тутган кимсалар мисолини илоҳий қаламда мана бундай чизади:
مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا ۖ وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ ۖ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
– “Аллоҳдан ўзга “дўстлар”ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)”. (Анкабут:41)
Эй азизликка ҳақли иймон аҳли! Ўша ботилни ҳалокат жарлигига итариб йиқитадиган “шамол” сизнинг ҳиммат ва ҳаракатингиздир! Ислом давлати фақат сизнинг хоҳиш ва танловингиз билан Аллоҳнинг изни ила ҳаётга қайтажакдир. Халифалик сизнинг атои ҳаққингиздир! Ва сиз иншаАллоҳ ўз хаққингизни талаб қилиш ва қўлга киритиш арафасида турибсиз! Ушбу Муборак Ийд Қурбон кунларида қўлларни дуога кўтариб, Оламлар Роббисидан сўралгувчи энг бебеҳо неъматлардан бири – Унинг нусрати билангина ҳаётга қайтгувчи иккинчи Рошид Халифаликдир!
Барча нусрат аҳлига Ийд Қурбон муборак бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
28.06.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми