Одамлар нимадан норози?

Одамлар нимадан норози?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Яқинда БМТнинг қуйидаги баёноти эълон қилинди:
“БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси бутун дунёда норозилик ҳаракатлари ўсганлигини қайд этмоқда. Бу ҳақда бошқарма вакили Равина Шамдасани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Боливия, Чили, Ҳонгконг, Эквадор, Миср, Гвинея, Ҳаити, Ироқ ва Ливанда норозилик намойишлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ Жазоир, Ҳондурас, Никарагуа, Малави, Россия, Судан, Зимбабве, Франция, Испания ва Британияда норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.
“Албатта, бу намойишлар сабаблари турлича ва олдиндан бирор хулосани айтмаслик лозим. Умумийликлар ҳам бор: айниқса, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, коррупция, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ кучайиб боришидан аҳоли ғазабда ва норози”, – деди Шамдасани.
Қайд этилишича, норозиликлар ҳукумат ва сиёсатчиларга ишончнинг йўқлиги, шунингдек, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиши ортидан янада ортмоқда”.
Бу хабарда дунёнинг турли чеккаларида юз бераётган норозилик намойишлари ўртасида баъзи умумийликлар борлиги санаб ўтилган бўлса-да, аслида уларнинг ҳаммасини битта нарса боғлаб туради. У адолатсизликдир. Айнан адолатсизлик томир отган жамиятларда одамлар норозилик кайфиятида бўладилар, бундай кайфият кучайиб боргани сари уларнинг ҳолатни ўзгартириш борасидаги хоҳиш-истаклари ҳам шунчалик кучайиб боради ва охир-оқибат, адолатсизликдан сабр косаси тўлган халқ ширин жонини гаровга қўйиб бўлса-да, адолат ўрнатилишини талаб қилиб норозилик акцияларига қўшилади. Ҳа, айнан адолат ўрнатилиши учун норозилик намойишларида иштирок этади. Бу намойишлар натижасида адолат ўрнатилишини хоҳлайди.
Лекин шу пайтгача дунё бўйлаб ўтказилган халқ намойишлари ва қўзғолонлари натижасида адолатли тузум татбиқига эришилмади. Чунки амалда ҳали ҳам адолатсиз тузум, яъни капиталистик тузум татбиқи давом этиб келмоқда. Демакки, одамлар ўзлари истаганидек адолатли қонунларнинг татбиқ бўлишига эриша олганларича йўқ. Агар бу борада фикрлаб кўрилса, шу нарса аён бўладики, ҳаётда адолатли тузумни татбиқ қилишда муваффақиятга эришишга энг яқин турган асосий номзод Ислом Умматидир. Чунки бошқа халқларда мусулмонларда бор бўлган нарса йўқ. Яъни мавжуд тузум ўрнига татбиқ қилиш учун тайёр бўлган альтернатив тузум йўқ. Асосийси эса, ушбу тузум татбиқи натижасида бутун дунё орзиқиб кутаётган адолат ўрнатилади. Бироқ бунга эришиш учун исломий юртларда ўтказилаётган норозилик намойишлари ўзининг тўғри йўлини топиши лозим, бу эса, эътиборни Ислом татбиқига қаратиш билан бўлади. Агар ушбу норозилик намойишлари ғоя ва мақсадни тўғри қўя олса ҳамда бунда мустаҳкам тура олса, унда биз замонавий дунёдаги буюк ўзгаришларга гувоҳ бўламиз. Бу иши билан Ислом Уммати бутун дунёни ўзгартириб юборади. Албатта бу кун кутгувчи учун жуда яқиндир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
29.01.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ