Телефонингни бер, қайтариб ўзингга сотамиз

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Телефонингни бер, қайтариб ўзингга сотамиз
Ҳа, охирги йилларда Ўзбекистон ҳаётида кўз кўриб қулоқ эшитмаган, фақат Ўзбекистонгагина хос бўлган турли-туман воқеа-ҳодисалар кўпайгандан кўпаймоқда. Уларнинг баъзилари кулгили, баъзилари ғазабни қўзғатадиган, яна баъзилари эса ачиниш ҳиссини уйғотадиган воқеалардир. “Озодлик” ана шундай воқеалардан бири ҳақида маълумот тарқатди: “1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топширган минглаб абитуриент, ўзини “қароқчилар тўдаси” томонидан таланган деб ҳис этмоқда. Республика бўйлаб кенг кўламда кузатилгани ҳақида Озодликка келаëтган хабарлардан бири Қўқон Давлат педагогика институтида бўлиб ўтган. Институтнинг физика-математика факультетига кириш учун тест синовларига кирган абитуриент Озодликка шундай хабар берди:
– Мобил телефонимни иккита текширувдан олиб ўтдим, учинчисига келганда, граждан кийимидаги одам ҳамма ëғимизни ечинтириб текширди ва телефонларимизни олиб қолди. “Чиқишда қайтиб оласизлар”, деди, лекин чиққанда бермади. Имтиҳон соат 1 ларда тугаган бўлса, соат 7 гача телефон жанжали бўлди. Ҳеч кимга қайтариб бермади. Институтга 5 минг бола ҳужжат топширган бўлса, деярли ҳамманикини олиб қолди. Қоплаб телефон йиғишди. Меники оддий Nokia эди, лекин улар орасида қиммат телефонлар, iPhoneлар ҳам бор эди. Биттамас, беш-олтита телефонини олдириб қўйганлар бўлди. Телефонларнинг устига эгаси кимлигини ëзмади, шундай битта хонани склад қилиб, ташлаб қўяверди, дейди 1 август куни тест ташкилотчиларидан телефонини қайтариб олишга уринган абитуриент.
– Қўқон пединститутида таниш домлалар бор, ўшаларнинг айтишича, Қўқон автовокзалида мусодара қилинган товарлар сотиладиган распродажа магазини бор экан. Тест куни қайтарилмаган телефонлар ўша ерда сотилар экан. Телефоннинг нархи қанақа бўлса, шунча пулга сотилар экан. Масалан, меники 20 минг сўм деб баҳоланса, мен бориб, шу телефон меникилигини исботлаб, бозор нархида сотиб оларканман, дейди абитуриент.”
“Озодлик” нинг бу хабарини ўқиётиб, унга ёзилган шарҳларга эътибор қаратдик. Жами еттита шарҳлардан бештасида орган ходимлари тарафи, қолган иккитасида абитуриентлар, яъни халқ тарафи олинган. Эътибор берадиган томони шундаки, аксар аҳолининг зулмни ҳис қилмай, балки бу зулмни ўзининг фойдасига, яъни давлат фуқароси фойдасини кўзлаб иш қилмоқда, деган ўта хато тушунчада эканлигини кўриш мумкин. Ҳолбуки, бу зулмларнинг ҳақиқатдан ҳам зулм эканлигини тушуниш учун олим бўлиш шарт эмас. Шунчаки, давлатнинг халқ олдидаги вазифалари нима эканлигини, халқнинг давлат олдидаги бурчлари нима эканлигини ажратиб олиш кифоя қилади.
Бу муаммода очиқ-ойдин кўриниб турган нарса шуки, орган ходимлари, кўча тили билан айтганда “беспредел” бўлиб кетганлиги ёки шу ишни қилиш учун уларга алоҳида кўрсатма берилганлигини тушуниш мумкин. Чунки шу усул қўлланса, келгуси йили абитуриентлар телефон билан имтиҳонга сал ўйлаброқ келишлари мумкин. Муаммони чуқур ўрганишдан йироқ бўлган, айниқса сиёсат қўллайдиган, ҳар қандай муаммони куч билан бостиришни ягона йўл, деб биладиган ҳозирги ҳукуматга хос бу ишлар. Халқ ҳам бундай хорликларга ўрганиб қолган, қаёққа буриб қўйса, ўша тарафга қараб кетаверадиган аҳволга тушиб қолган. Хатто шахсий мулкига бўлган тажовузга ҳам сукут қилмоқда. Қизиқ бардош ҳам шунчалик бўладими? Бундан эса давлат жуда унумли фойдаланмоқда.
Албатта, кириш имтиҳонларига телефонларни олиб киришни биз оқламаймиз. Лекин ёшларимизни шу ишни қилишга нима мажбур қилади? Нимага ёшларимиз иложи борича осонроқ йўл билан, белни оғритмай ўз мақсадларига эришишни хоҳламоқдалар? Аввало, мана шу саволларга жавоб топиш керак, мана шу муаммонинг илдизи.
Бизнинг жамиятимизда ҳозирда кенг тарқалган иллатлардан бири шуки, нима қилсанг қилавер, фақат биров билмаса бўлди, қабилида иш қилиш одатий ҳолга айланган. Бундан таъсирланган ёшлар ҳам ҳар қандай воситалар билан илм ўрганиш учун эмас, диплом олиш ва яхши ишда ишлаш учун, иложи борича жонни қийнамай ўз мақсадларига етмоқчи бўлмоқдалар. Табиийки, бу иллатларни кенг тарқалишига ҳукумат йўл очиб бермоқда, йўл очиб берибгина қолмай, ҳокимларнинг ўзлари ўрнак бўлишмоқда. Ёшлар ҳам тубан жамиятдан таъсирланиб, ҳеч ким кўрмаяптику, деган ҳаёл билан нима ҳалол, нима харомлигини фарқига бормай, асосийси кўзланган мақсадга етишни ўйламоқдалар.
Жамиятдаги бузуқ иллатларни давоси эса, ҳар битта амални ҳеч ким кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб турибдику, деган ўй билан қилинса, ўша жамият албатта фаровон жамиятга айланади, ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офисининг маъсули Умар
09.08.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ