Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (ozodlik radiosi 15.07.2024й): Озодлик радиоси ютуб каналида “Мирзиёев ислоҳоти: Буғдой экиб, ҳосилига эга бўлолмаган фермер” номли видеолавҳа эълон қилинди.
Изоҳ: Видеолавҳада ҳокимият ва давлат органлари аввалгидек хўжайинлик қилиб, фермерлар ишига аралашаётгани, шартномада белгиланган гектарига 25 центнер ўрнига 35-40 центнердан буғдой топширишни талаб қилаётгани, буни бажармаган фермерларнинг ҳосилни йиғиб олишига тўсқинлик қилаётгани, кластерларнинг фермерлардан бўлган қарзини бермаётгани, умуман қонунларга ва ҳатто суд қарорларига ҳам бўйсунмаётгани каби зулму зўравонликлар ҳақида сўз боради. Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг ҳам фермерлар устидан маҳаллий ҳокимиятларнинг хўжайинчилиги, уларни аямай ҳақорат қилишлари, худди қулдек муносабатда бўлишлари камаймади. Аксинча, энди фермерлар бошига кластер деган бало келди. Кластерлар эса айнан Мирзиёев “ташаббуси” билан ташкил қилинди. Афтидан, бу фермерлар хизматини суистеъмол қилиб, улар етиштирган маҳсулотларни ўзлари истаган паст нархларда сотиб олиш ва фойдасини чўнтакка уришнинг янги схемаси бўлган кўринади. Чунки видеолавҳада кластер эгалари Мирзиёевга яқин одамлар эканлиги айтилади. Аммо биз мусулмонлар бу ҳолатга айрим шахсларнинг камчилик ва хатолари деб эмас, балки татбиқ қилинаётган ғайриисломий қонунларнинг яроқсизлиги деган эътиборда қарашимиз лозим. Бундан фарқли ўлароқ, Ислом тузумида фермерларга жуда кенг имкониятлар яратиб берилади, давлат уларнинг ишига аралашмайди ҳамда тузилган шартномаларда шаръий аҳкомлар доирасидан чиқмайди ва уларга қатъий риоя қилади. Чунки Расулуллоҳ ﷺ: “Мусулмонлар ўз шартлари устидадирлар”, – дедилар.
Хабар (gazeta.uz 16.07.2024й): Қонун лойиҳаси билан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, Жиноят кодексининг оиладаги (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126−1-моддаси болага нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда. Ҳукумат болаларга зўравонлик учун жазоларни қанчалик кучайтирмасин, бироқ бундай чоралар айтарли натижа бермаяпти. Қайсидир ота ёки она ўз фарзандини аёвсиз калтаклагани, айрим ҳолларда ҳатто шафқатсизларча ўлдираётгани ҳақидаги хабарлар бот-бот чиқиб турибди. Хўш, айрим ота-оналарнинг бунчалик бераҳм бўлиб кетаётганига нима сабаб бўлмоқда? Бунинг асосий сабаби, мусулмонларнинг Ислом таълимотларидан узоқлаштирилгани ва Ислом аҳкомларининг татбиқ қилинмаётгани, деб бемалол айтишимиз мумкин. Масалан, Америкада 2018 йилда болаларга нисбатан зўравонликларнинг 76 фоизи жабрдийдаларнинг ота-оналари томонидан содир этилган. Ўзбек ҳукумати демократияни нари борса ана шу Америкачалик татбиқ қилиши мумкин, бироқ ўшанда ҳам зўравонликларга барҳам бера олмаслиги ойдек равшан бўлиб турибди. Ҳукуматнинг жавобгарликни кучайтириш каби чора-тадбирлари эса оқибатлар билан курашиш холос. Аммо бу муаммонинг тўғри ечими эмас. Демак, токи жамиятда демократик тузум татбиқ қилинар экан, бундай оилавий зўравонликлар барҳам топмайди. Бунинг ягона тўғри ечими жамиятга илоҳий қонунларга асосланган Исломий ҳаётни қайтаришдир. Чунки айни иймон билан, Исломий тарбия билан суғорилган инсонларгина ўз фарзандларига ҳақиқий меҳр-муҳаббатли бўладилар.
Хабар (president.uz 18.07.2024й): 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Изоҳ: Қирғиз ва ўзбек президентларининг бу галги учрашувида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш учун кўплаб ишларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида гапирилди. Бироқ ҳар доимгидек, бу имзоланган битимлардан икки мусулмон халққа бирор манфаат келиши даргумон. Масалан, Қамбарота ГЭС-1 қурилиши борасида ҳозиргача қуруқ гапдан нарига ўтилмади. Аксинча, асосан Хитой манфаатига хизмат қилувчи Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишига катта эътибор бериляпти. Икки биродар халқ ўртасига мустамлакачи ўрис томонидан тортилган чегаралар туфайли савдо, логистика ва бошқа ишларда жуда катта қийинчилик ва оворагарчиликлар ҳамон сақланиб қоляпти. Юртларимизни ҳозирги сохта чегаралар ажратиб тураверар экан, заифлик ва қолоқлик ботқоғидан асло чиқа олмаймиз. Қайтанга кофир мустамлакачи давлатлар учун осон ўлжа бўлиб қолаверамиз. Куч-қудрат ва тараққиётга эришиш учун юртларимизни ягона давлат – Халифалик давлатида бирлаштиришдан ўзга тўғри йўл йўқ.
وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
– “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. (Моида:2)
Хабар (Ozodlik radiosi 18.07.2024й): Озодликнинг ютуб каналида “Мирзиёев кредитлари: МИБ камбағалнинг омонат молларини олиб кетди” номли видео тарқалди.
Изоҳ: Видеолавҳада айтилишича, 2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат дастури бўйича Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон тумани Бағара маҳалласида яшайдиган оилага иссиқхона қуриш учун банкдан 30 миллион сўм ажратилган. Аммо таъминотчилар иссиқхона қуриб беришмаган, оиланинг қўлига 25 миллион сўм нақд беришган холос. Оиланинг чиқими кўпайиб кетиб, кредитни қайтара олмагандан сўнг МИБ ходимлари оила бекасига омонатга бериб кетилган уч бош қорамолни мусодара қилишган. Бундай сиёсат одамларни камбағалликдан чиқаришми ё янада қашшоқлаштиришми, деган саволни туғдиради. Ушбу видеотасвирда бир ожиза аёлни қон қақшатиб, ҳатто унинг мулки бўлмаган қорамолни тортиб олинаётганини кўрган ҳар қандай одамнинг ғазаби келмай иложи йўқ. Юрт бойликларини талон-тарож қилаётган ҳақиқий ўғрилар қолиб, ҳукуматнинг кучи шундай ожиз-йўқсилларга етмоқда холос. Бечора халқ ҳукумат раҳбариятининг баландпарвоз гапларига ишониб, риболи қарзларни олади-да, сўнг бутун умри қарзини узиш билан ўтади. Агар тўлай олмаса, мол-мулки тортиб олинади. Ўзбек ҳукуматининг ўз халқига бўлган ғамхўрлиги шуми?! Бугун мусулмонлар ҳар соҳада бўлгани каби иқтисодий соҳада ҳам ўзининг ғамхўр давлати – Халифаликка жуда муҳтождирлар. Чунки Халифа шаръий аҳкомлар доирасида камбағалларга закот ва бошқа моллардан маблағ ажратади, уларнинг ҳаққини тўлиқ адо этади. ИншаАллоҳ у кунлар Аллоҳнинг ёрдами ила жуда яқиндир.
Хабар (kun.uz 19.07.2024й): «Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Изоҳ: Қизиқ, роппа-роса бир аср аввалги қатағонлар эсга олиниб, жабрдийда аждодларимиз оқланяпти-ю, бироқ ўша қизил империя қатағонидан кам бўлмаган Каримов режими жиноятлари қурбонларини негадир ҳеч ким бир оғиз ҳам тилга олиб қўймаяпти. Ҳолбуки, Каримов режими даврида ҳам қамоқхоналарда ғайриинсоний қийноқлар оқибатида юзлаб мусулмонлар шаҳид қилинди. Янада ажабланарлиси, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш баробарида, ўзбек ҳукумати Каримов режимининг зулм тегирмонидан тирик чиққан собиқ сиёсий маҳбусларни яна қайта қамоққа ташламоқда. Аввалига жорий йил июл ойи бошида 23 нафар бегуноҳ йигитлар устидан суд ҳукми ўқилди ва улардан 15 таси узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Яна қўлга олиниб Тошкентга олиб келинган 19 нафар биродарларимизнинг тақдири ҳозиргача номаълум. Булардан ташқари, яна юзлаб айбсиз мусулмонлар чорак асрдан бери қамоқларда қолишяпти. Бундай мантиқсиз ва иккиюзламачи сиёсатнинг сабаби – анави Россия ва Америка каби кофир мустамлакачи давлатларни рози қилишдан бошқа нарса эмас. Хусусан, жадидчилик ғоялари ва уларнинг қатағонини халқимиз ёдига солиб, тарғибот-ташвиқот қилиш кўпроқ Америка манфаатларига хизмат қилади. Шу йўл билан у халқимиз ўтмиши билан боғлиқ жиноятчиларни ўрис босқинчилари амалга оширганлигини эслатиб қўйиш ва шундай ҳам йўқолиб бораётган Россия имижига зарба бериш ҳамда унинг таъсирини заифлаштиришни мақсад қилади. Аммо Америка ҳам худди ўрис каби биз мусулмон халқларга ҳеч қандай рўшноликни раво кўрмайди. Зеро, унинг қўллаб-қувватлови остида лаънати яҳудлар Ғазо аҳлини бутун олам кўз ўнгида беаёв қирғин қилмоқда.
Хабар (kun.uz 19.07.2024й): “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодекси қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Изоҳ: Жиноят оламининг авторитетларидан бўлган “Бахти Ташкентский” “кўча”да тартиб ўрнатишни биздан давлат идорасининг ўзи сўради, деб бутун юрт кўз ўнгида кўрсатма берганди. Бу ўзбек сегментида анча шов-шувларга сабаб бўлди. Албатта, унинг бундай очиқ-ойдин иқрори ўзбек ҳукумати бошига гурзи билан ургандек бўлди. Ҳа, у бир томондан, мана шуни фош қилсам, суд инобатга олади, суд анча мустақил, деб ўйлаган бўлиши мумкин. Хавфсизлик идоралари эса бунинг аламини журналистлардан олди. Улар айни суд жараёнини сиздирганлари учун ИИБ “суҳбати”га чақирилди. Аслида ҳукумат бу билан аввалги шармандаликни янада кучайтиришдан бошқа нарсага эриша олмади. Бироқ давлат идораларининг жиноят олами “хизмат”ларидан фойдаланиб келгани унчалик ҳам янгилик эмас. Энди Бахтиёр Қудратуллаевга 20 йил қамоқ жазоси берилганига келсак, ҳукуматнинг ғайриисломий сиёсатига хизмат қилаётганларга бу катта ибрат бўлиши лозим. Мана, у қанча йиллардан бери ҳукуматдаги “катта”ларга хизмат қилди, лекин унга кўрсатишган “ташаккури” барибир шу бўлди. Ҳа, ғайриисломий сиёсатга хизмат қилганларнинг охири мана шундай аянчли якун топади, Аллоҳнинг олдидаги ҳисоб эса бундан-да қаттиқроқдир!
Хабар (uza.uz 19.07.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Фаровонлик қулфини очиш: Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида Хитой сабоқлари” мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Изоҳ: Коммунистик Хитой ҳам бугун дунёдаги бошқа давлатлар каби капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилади. Ушбу низомга кўра, камбағаллик чегарасини белгилаш учун энг паст яшаш даражасининг пулдаги қиймати ўлчов қилиб олинган. Мисол учун, Ўзбекистонда бу ўлчов 621 минг сўм қилиб белгиланган. Албатта, бу нотўғри ўлчов. У ҳатто воқеликка ҳам тўғри келмайди. Аксар одамлар ҳозиргача 621 минг сўм миқдори қаердан олинганини, уни қайси аҳмоқ ишлаб чиққанини ҳам билишмайди. Бундан ташқари, капиталистик иқтисод низомида асосий эътибор умумий бойликни (ЯИМ) кўпайтиришга қаратилади, тақсимот эса нарх механизмига ташлаб қўйилган. Натижада бой қатламнинг даромади кўпаяверади. Чунки сармоя уларнинг қўлида йиғилиб қолган. Масалан, Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисоботда, Ўзбекистонда 2022-2023 йилларда аҳолининг энг камбағал 10 фоизининг даромадлари атиги 6 фоизга ошганлиги, бироқ аҳолининг энг бадавлат 10 фоизининг даромадлари 30 фоиздан кўпроқ, яъни 5 баробар тезроқ ўсганлиги келтирилган. Ўзбек ҳукуматининг бундай қадамлари юртимиздаги йўқсил-камбағалларнинг аҳволини айтарли ўнгламайди, аксинча фақат Хитой таъсирининг кучайишига хизмат қилади. Аслида, камбағаллик муаммоси унга энг тўғри ечимларни берган Ислом аҳкомлари татбиқ қилинсагина ўнгланади холос.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
22.07.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми