| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка молиявий ва иқтисодий таҳдид остидами?

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида Тунисдаги Ҳарбий суд олдида норозилик тадбири ўтказилди!

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия: Селангор штати Амбанг шаҳрида Озарбайжон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказилди

  • Американинг янги стратегияси ва унинг кенг қамровли хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши

  • Эй, Покистон ва Афғонистон мусулмонлари! Советлар ҳукмронлигини тугатганингиздек, Америка ҳукмронлигини ҳам тугатинг!

  • Озарбайжон мактабларида химор тақиқланишига қарши тадбирлар ўтказилди!

  • Мустамлакачилик лаънати Францияни таъқиб қилмоқда

  • Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нима сабабдан Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиляпти?

Нима сабабдан Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиляпти?

By htadmin
08.07.2023
0
Share:

Нима сабабдан Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиляпти?

بسم الله الرحمن الرحيم

Инсонлар ўзлари устида юритилаётган сиёсатни билишлари лозим. Сиёсатдан бехабарлик ёки бефарқлик унинг зараридан инсонларни ҳимоя қилмайди. Аксинча, сиёсатга лоқайдлик ва юзаки қараш инсонларни ўз зарарига қабул қилинаётган қонун ва қарорларни ўзлари дастаклаб қўйишига олиб келади. Ўзбекистон учун сайловлар йилига айланган жорий йилда кечаётган сиёсий жараёнлар, афсуски юқоридаги фикрларга ёрқин мисол бўлмоқда. Президент муддатини ноллаштириш жуда арзимас бўлиб қоладиган улкан зарарлар, жумладан мусулмонларнинг табиий бойликлари, оилалар тинчлиги ва иқтисодий ҳаётини нишонга олувчи қонун лойиҳаларининг халқ номидан референдум орқали конституцияга киритилгани Ўзбекистон тарихидаги энг улкан фожиалардан бири бўлди. Конституциявий ўзгаришлар қабул қилинган референдумдан бир ҳафта ўтиб, 9 июль куни муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан воз кечганига қуйидаги масалалар сабаб бўлганини айтди.

Биринчи: ҳокимиятнинг барча бўғинларини уйғунлаштириш.

Иккинчи: дунёда ва минтақада содир бўлаётган кескин ва мураккаб жараёнларга нисбатан тўғри позицияни ишлаб чиқиш.

Давлатчилиги демократияга асосланган мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам президентнинг барча қарор ва фармонлари, ҳусусан 9 июлга режалаштирилган президентлик сайлови ҳам, фақат халқ манфаатларини рўёбга чиқариш учун қабул қилингани айтилди. Бироқ воқега теран назар ташланса, “бош қомус”ни ўзгартириш ва муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишга ички талабдан кўра, кўпроқ ташқи омиллар сабаб бўлгани аён бўлади. Маълумки, Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, халққа берилган айрим енгилликлар аста-секин қайтариб олиняпти ва мамлакатдаги энергетик инқироз, ишсизлик, давлат органларининг қонунсиз ишлаши ва булардан бошқа кўплаган муаммолар нафақат сақланиб қоляпти, балки катталашиб боряпти. Ўтган йилнинг куз-қиш ойларида навбатдаги энергетик инқирозни бошдан ўтказган давлат, бу йилнинг ёз ойларидаёқ, ҳатто пойтахт Тошкентни электр токи билан таъминлай олмаётган экан, ҳукуматни биргина энергетик тақчиллик сабаб куз-қиш ойларида қандай муаммолар кутаётганини тасаввур қилиш қийин эмас. Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини узоқ йиллик келишувлар асосида чангалида ушлаб келаётган Россия Украина босқинидан сўнг, сезиларли равишда заифлашар экан, бу шартномалар ҳам хавф остида қоляпти. Чунки Ғарб юмшоқ куч қўллаш орқали Ўзбекистоннинг барча соҳаларида катта ўзгаришлар ясашга интилиб, ҳукуматни демократик принципларга бўйсундиришда ва юрт ичкарисидаги ижтимоий, сиёсий вазиятга таъсир ўтказишда фаол бўлаётгани сезилиб боряпти. Ҳукумат халқнинг асосий эҳтиёжларидан саналган табиий газ ва электр энергиясига бўлган талабини қондира олмаслиги халқда норозилик уйғотиши аниқ. Бу ҳол Ғарб учун аҳолини норозилик намойишларига етаклаш орқали Россия билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқишга Мирзиёев ҳукуматини мажбурлашига имкон беради. Сабаб шуки, Ўзбекистон ўз бойликларига ўзи эга эмаслигини халқимиз тушуниб боряпти ва уларнинг талаби газ ва светга чекланмай, сиёсий талабларга айланиб кетиши эҳтимоли ҳам бор. Воқеаларнинг бу тарзда авж олиши муаммолар домига тортилаётган Россияни Ўзбекистонга қарши кескин чоралар қўллашга ундайди. Шунда Ўзбекистон ҳукуматида жиддий силкинишлар юзага келади. Мирзиёев ўз тахтини жиддий хатарга қўядиган бундай вазиятлар юзага келмаслиги учун муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга қарор қилди. Сайлов тадбиридан сўнг эса, унга ишонч билдириб, уни сайлаган ва унинг ҳаққига доим дуолар қилаётган халққа нисбатан қаттиққўл сиёсатни ўрнатиш эҳтимоли юқори. Зеро, давлат Исломга асосланмаган экан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари уйғунлаштирилиши диктаторлик режими ўрнатилишидан ўзга нарсани англатмайди.

Мустамлакачи давлатларнинг очкўзлиги ва ёвузлиги сабаб халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ўсиб боряпти. Дунё саҳнасида рўй бераётган бундай қутблашиш жараёнлари Марказий Осиё давлатларига, айниқса Ўзбекистонга тўғридан-тўғри дахл қиляпти. Бундай беқарор вазиятда Ўзбекистон ҳукумати, Шавкат Мирзиёев онт ичиб айтганидек, халқ тарафида эмас, балки тахт ва мустамлакачи давлатлар тарафида тураётгани аниқ-равшан кўриниб турибди. Шавкат Мирзиёев россияпараст Каримов тузган тизимдан воз кечмаётгани ва у тузган чўнтак партияларни сақлаб, уларни сайловларда ўзига рақиб қилиб олаётгани ҳам, Мирзиёев Россия таъсирида сиёсат юритаётганини кўрсатади. Бу сиёсат ҳеч бир жиҳатдан халқ манфаатларини таъминлаш ҳисобланмайди.

Ҳозирда давлат имтиҳонларида инглиз тили мажбурий қилинаётгани, иқтидорли, аълочи ёшларни грантлар асосида мустамлакачи давлатларга жўнатилаётгани ҳамда Ғарбда таҳсил олган ёш кадрларга муҳим соҳаларда лавозимлар берилаётгани ва келажакда демократик бошқарув шакли кенгроқ жорий қилиниши натижасида шаффоф сайловлар ўтказилиши йўлга қўйилган тақдирда ҳам, халқимиз манфаатлари таъминланган бўлмайди. Чунки демократик тузум мавжуд экан, унинг қонунлари – хоҳ ишласин, хоҳ ишламасин – ҳокимият инсонларнинг ҳавои-хоҳишларига бўйсунган бўлади. Бу тузумда ҳукмрон кучлар ўзлари истаган қонунларни ишлаб чиқиши ва бу қонунлар ўзларига ва мустамлакачи давлатларга манфаат келтирмай қолган ҳолатда уларни ўзгартириши ёки бекор қилиши Ўзбекистонда ўтган референдум мисолида ҳам халқимизга тўла аён бўлди. Шунинг ўзи ҳам, тафовутли, хилма-хил ва қарама-қарши фикрлайдиган инсонлар давлат ва жамият учун барқарор ривожланиш қонунларини ишлаб чиқишдан ожиз эканлигини кўрсатади. Илоҳий низомсиз инсонлар чорва ҳайвонларидан ҳам тубанроқ кетишига демократия тамойилларичалик яққол мисол топилмаса керак.

Бу тузумнинг олий қадриятлари:

Муртадлик – виждон эркинлиги. Судхўрлик – мулк эркинлиги. Қадриятларни таҳқирлаш – сўз эркинлиги. Ўзбошимча ҳаёт тарзи – шахс эркинлиги.

Кўриниб турганидек, Ўзбекистон давлатчилиги асоси бўлган демократия Ислом наздида мутлақо қабул қилиб бўлмас тузумдир. Зеро, Аллоҳ бошқа махлуқотларига бермаган ақл ва ихтиёр неъматини давлат, жамият ва инсонларни бошқариш учун тузум ва қонунлар ижод қилиш ва унга риоя этишни хоҳламаган инсонларни жазолаш учун бермаган. Аксинча, Аллоҳ Таоло инсонга ақл ва ихтиёр неъматини Ўзининг ҳақ йўлини онгли равишда топиш ва Ислом тузумига тўла риоя қилишни ихтиёр этиб, бахтсизликка юз тутмасликлари учун ато этган. Шунга кўра, инсонларнинг ноқис ақлидан келиб чиққан демократик тузумга асосан Ўзбекистонда ўтказиладиган президентлик сайловларида иштирок этиш ҳаромдир. Агар халқимиз динсизлик ҳукмрон бўладиган, Аллоҳни эмас, бандаларнинг сўзлари олий бўладиган президентлик сайловларида иштирок этса, куфр тузумини дастаклаб, ўз устига келадиган зулм ва хорликларга, охиратдаги аламли азобга лойиқ бўлади. Зотан, Аллоҳ Таоло дейди:

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

– “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”  (Нур:63)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

08.07.2023й

Tagsмуддатидан аввалпрезидентлик сайловисайловлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом аҳлига ва барча турдаги оммавий ахборот воситаларига йўлланган махсус очиқ хитоб

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оксфам ташкилотининг ҳисобот хулосаси: «Энг бойлар омон қолади»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия сиёсий саҳнасидаги ва жанг майдонидаги чигалликлар ечими

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: