| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мустақиллик – мустамлакачилик қуроли

Мустақиллик – мустамлакачилик қуроли

By htadmin
01.09.2023
859
0
Share:

Мустақиллик – мустамлакачилик қуроли

بسم الله الرحمن الرحيم

Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ҳеч қачон ички ва ташқи сиёсатда мустақил, ўзининг сиёсий иродаси ва қарорига тўла эга чиққан давлат бўлмаган. У Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Марказий Осиёда пайдо бўлган мустамлака, картон давлатчаларнинг биридир. Балки бундай сўзлар кимларнингдир ғашига тегиб, жаҳлини чиқарар, лекин бор ҳақиқат шу. Қолаверса, ҳақ гап ҳаммага бирдек ёқмаса-да, воқелик талаб қилгани учун албатта гапирилиши шарт. Ушбу сўзларимизни қувватлайдиган далилларни кўплаб айтганмиз ва керак бўлса, ўрни келганда яна келтирамиз. Баҳс мавзуйимизга қайтсак, Марказий Осиёда бундай “мустақил” давлатчаларни пайдо қилиш – Россия томонидан минтақа устида юргизиб келинган “бўлиб ташла, ҳукмронлик қил” сиёсатининг давомидан бошқа нарса эмас. Аввал Чор Россияси МОни босиб олиб шундай сиёсат юргизган бўлса, унинг меросхўри ўлароқ юзага келган коммунистлар ҳокимияти инқирозга юз тутиб, сўнгра парчаланиб кетиши оқибатида минтақада бешта миллий “мустақил” давлатчалар пайдо бўлди. Аслида, буларнинг айни шу шаклда пайдо бўлишига Совет Иттифоқи тарафидан олдиндан замин яратилган эди, дейишимиз мумкин. Узоқни кўзлаб сиёсат юритган совет ҳокимияти Иттифоқ парчалангудек бўлса, ушбу минтақа – аҳолининг дини, маданияти ва урф-одатлари битта бўлганлиги сабабли – Туркистон давлати сифатида бирлашиб кетмаслиги учун, уларнинг ҳар бирига ўз чегарасини миллий унсурларга қараб чизиб чиққанди. 90-йиллар бошида советлар давлати парчалангач, МОда алоҳида ном ва чегарага эга бўлган бешта миллий давлат пайдо бўлди. Уларнинг “мустақил”лигини биринчилардан бўлиб Ғарб давлатлари тан олди. Чунки яна имкон бўлди дегунча Россия уларни ўз таркибига қайта қўшиб олмаслиги ва халқаро майдонда МОни ўз ҳудудида бирлаштирган кучли бир давлат бўй чўзмаслиги учун, бешта кичик ва заиф давлатчаларнинг пайдо бўлиши ҳар қайси томон олдидаги энг яхши вариант эди. Ўшандан то бугунги кунгача – ўтган 32 йиллик давр шуни кўрсатдики, битта давлат бўлиб бирлашиб кетиш қобилиятига эга миллатларнинг ҳар бирига алоҳида “мустақил” давлат мақомини бериш сиёсати мустамлакачи далатларнинг – хоҳ у Америка, хоҳ Россия бўлсин – бўлиб ташлаб, заифлаштириш ва ўз таъсир доирасини кенгайтиришдаги асосий қуролларидан бири эканлиги яна бир бор исботини топди.

Дарвоқе, Ғарб айниқса Ислом Умматини парчалаб, мағлуб халқларга айлантиришда айнан номига мустақил миллий давлатларни пайдо қилишдек айёрона сиёсатни аввал ҳам қўллаган. Мусулмонларнинг бирлигини ўзида акс эттирган Халифалик давлатининг заифлашаётганидан фойдаланган Англия унинг таркибидаги ерларни бирин-кетин босиб олиб, сўнг уларга сохта мустақиллик берган. Охири бориб Халифалик давлати 1924 йилда тугатилган ва унинг ўрнида 50 дан ортиқ майда давлатчалар пайдо бўлган. Халифаликнинг заифлашувидан нафақат Англия, балки Чор Россияси ҳам фойдаланиб, Украина, Қрим, МО каби аслида Ислом давлати ҳудуди ҳисобланган минтақаларни босиб олган, жумладан Ўзбекистонни ҳам. Ҳа, у ҳамон маълум даражада Россиянинг мустамлакаси ҳолида қоляпти. Чунки юртимиз устига 1991 йилда келган золим Каримов ҳукумати ҳам, 2016 йилда келган Мирзиёев бошчилигидаги иккинчи ҳукумат ҳам гоҳ Россиянинг, гоҳ Ғарб, хусусан Американинг қош-қовоғига қараб сиёсат юритиб келди. Ҳозирга келиб бу ҳукумат Хитойни ҳам – унинг уйғур мусулмонлари устидаги геноцидига қарамасдан – рози қилишга ҳаракат қиляпти. Шунинг учун бу кофир давлатнинг мусулмонлар устидаги жирканч ишларига кўз юмишда давом этмоқда. Ҳолбуки, ҳеч бўлмаганда бунга қарши норозилик муносабатини билдириш, Қуръони каримни ёқишларига қарши билдирилган муносабатдан кўра аҳамияти кам эмасди…

Бундан ташқари, ҳукуматнинг ўз қарори ва кучли сиёсий иродага эга эмаслиги Мирзиёевнинг чиқишларидан ҳам маълум бўлиб қолди. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг жорий йил март ойидаги ташрифидан сўнг, Сурхондарё вилоятида ўтказилган йиғинда катта давлатлар ундан “нейтралликни бас қилиб, у ёки бу томонга ўтишни” талаб қилишаётганини очиқлагани ҳаммамизнинг ёдимизда. Бундай оғир саволга жавоб бериш Мирзиёев учун анча қийин бўлгани унинг сўзларидан ҳам билиниб турди. Чиндан ҳам, нуқул тобелик зеҳниятидан келиб чиқиб фикр юритадиганлар учун – гарчи у давлат раҳбари бўлса ҳам – бундай саволлар жуда оғир келади. Зеро, ички ва ташқи сиёсати, иқтисодиёт ва ҳарбий соҳаси катта давлатларга қарам бўлган юрт учун мустамлакачиларнинг “марҳамати”га кўз тикишдан бошқа йўл қолмайди, гўё халқимиз олдида икки ёмоннинг яхшироғини танлашдан бошқа чора йўқдек. Худди бугунги кунда одамлар орасида ўрис яхшироқми ёки хитойларми, Ғарб билан бўлсак яхшироқми ёки бошқаси биланми, деган баҳслар кўзга ташланаётгани каби.

Албатта, ўз ақидасини яхши тушуниб етмаган, уни фақат руҳий ва ахлоқий ақида сифатида тасаввур қиладиган мусулмонларда бундай баҳсларнинг бўлиши табиий. Ўзи яшаётган юрти ҳақида “Янги Ўзбекистон” каби ҳеч қандай асоси йўқ, қуруқ шиорларни ҳали ҳам текширмасдан қабул қилиб, алданиб келаётганлар сони қанча!? Агар мусулмон халқимиз Исломни соф ҳолда, яъни унинг сиёсат ва бошқарувни тўлиқ қамраб оладиган, инсоннинг барча муаммоларига тўғри ечим берадиган мафкуравий ақида сифатида тушунишни бошласа, ушбу баҳсларга ҳеч қандай ҳожат қолмасди. Чунки яхши нарса турганда, ким ҳам ёмонини танлайди? Ахир, Халифалик давлати барпо бўлганида умуман янгича ҳаёт юзага келиши, бу давлат ҳар қандай ёвуз мустамлакачиларнинг танобини тортиб қўйиши, мусулмон одам куч-қудратда тенги йўқ ягона давлат соясида умргузаронлик қилиб, ер юзида азиз ва мукаррам бўлишини тасаввур қилгач, яна бундан бошқа нимани хоҳлаши мумкин?! Асосийси, ўзи эътиқод қилган Исломига амал қилиш орқали ҳам бу дунё саодатини, ҳам Аллоҳнинг розилигини топишдан-да буюкроқ қандай ғоя бор?!

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун халқимиз азизлик Исломда эканлигини кун сайин тушуниб, унга тобора кучлироқ интилмоқда. Мавжуд ҳукуматнинг ёлғон ваъдалари-ю, авраб-алдашларига аввалгидек учиб кетмаяпти. У секин-аста бўлса-да, бўлаётган ишларга Ислом нуқтаи назаридан қараб, тўғри фикр юритмоқда ва натижада уйғониш сари илдам одимламоқда. Албатта, уйғониш Ислом асосида бўлсагина тўғри бўлади. Халқимиз Ислом ақидаси асосида уйғониш орқали мавжуд ҳукуматнинг ўз халқидан кўра, мустамлакачи “оға”лари билан яқинроқ экани ва улар томонидан тортиқ қилинган “мустақил”лик аслида халқларни қул қилишдаги бир восита эканини аниқ-равшан кўра бошлайди. Бошқача айтганда, ҳукуматнинг сиёсатига Ислом нуқтаи назаридан туриб баҳо бера бошлайди. Шунингдек, халқимиз мустамлакачилар ичидан ёмонлиги камроғини танлаш эмас, балки бутунлай бошқа танлов ҳам борлигини кўра бошлайди. Янада аниқроғи, Ислом Уммати битта имом-халифа бошқаруви остида ягона Давлатда яшашлари лозимлиги, ўртада ҳозирги сохта чегаралар бўлиши мумкинмаслиги ва улар устида фақат Аллоҳнинг қонунлари татбиқ қилиниши вожиблигини англай бошлайди ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини янада теранроқ тушунади:

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَتَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

– “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз”.      (Оли Имрон:103)

Шу зайлда Ислом Уммати вужуди бугунгидек тилка-пора аҳволда қолишига норозилик ҳисси уйғонади ва мусулмон халқлар алоҳида миллий давлатларга бўлинган ҳолда мавжуд бўлишига асло йўл қўйиб бўлмаслигини, бу Аллоҳнинг ҳукмларига тамоман зидлигини идрок қилади. Ушбу Абу Саид Худрийдан ривоят қилинган Расулуллоҳ ﷺнинг:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар», (Муслим ривояти) деган қатъий буйруқларини англагач, Исломда бўлинишнинг қаттиқ қораланишини ҳис қила бошлайди.

Шуларга кўра айтамизки, Исломда, оят ва ҳадисларда қаттиқ қораланган бўлинишдан мурод – мусулмонларнинг Халифа бошқарувидаги давлатдан ажраб чиқиб кетишидир. Демак, мусулмонлар учун бугунгидек бир-биридан айро, ўрталарига сохта чегаралар тортилган ҳолда яшашлари асло ҳалол бўлмайди.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ   

31.08.2023й    

TagsМустақиллик – мустамлакачилик қуроли
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон қуроллари яҳуд вужудига эмас, мусулмонлар кўксига қаратилган!

  • МАҚОЛАЛАР

    “Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик ким учун хавфли?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • 04.06.2026

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/