| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонга қандай партия керак?

Ўзбекистонга қандай партия керак?

By htadmin
12.08.2023
976
0
Share:

Ўзбекистонга қандай партия керак?

بسم الله الرحمن الرحيم

Етти йил ичида учинчи марта президентлик курсисига қайта сайланган Шавкат Мирзиёев қасамёд маросимидаги тантанали нутқида “биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз” деди. Шундан сўнг конструктив мухолифат атамаси сиёсий таҳлилчилар, жамоатчилик фаоллари ва турли мухолиф қарашдаги кишиларнинг баҳс мавзусига айланди. Гарчи Мирзиёев аввал ҳам мухолифат ҳақида гапирган бўлса-да, ҳозиргача ўзига жиддий рақиб бўла оладиган бирорта демократик партиянинг фаолият юритишига йўл қўймай келяпти. Албатта, бунинг сабаби бор. Бундай партия Мирзиёевнинг авторитар ҳокимиятини заифлаштиради ва унинг суперпрезидентлик мавқеини хавф остида қолдиради. Одатда мухолиф, деб аталадиган партияларни Ғарб мустамлакачи давлатлари, айниқса Америка ўзига тобе давлатларда ўз нуфузини ёйиш учун ташкил қилади ва қўллаб-қувватлайди. Қайси бир давлатда Америкага тобе партиялар қанча кўп бўлса, унинг ўша ердаги нуфузи ва манфаатлари шунчалик барқарор таъминланади. Чунки ҳокимият тепасидаги малай раҳбарда қандайдир итоатсизлик, қайсарлик ёки бошқа томонга бироз бўлса-да оғиш ҳолатлари кузатилса, уни ўз вақтида тахтдан ағдариб, ўрнига янада мутероғини олиб келиб қўйишга ўтади. Шунингдек, у ўзига тобе партиялардан мавжуд ҳукуматни назорат қилишда ҳам фойдаланади.

Бунга мисол тариқасида яқинда Покистонда юз берган ҳукумат алмашиш ҳодисаларини келтиришимиз мумкин. Унинг қисқача тафсилоти шуки, Бош вазир Имрон Хон юқори ҳарбий лавозимлардан бирига Америкага содиқ бир шахсни тайинлашга қарши чиқади. Бундан ташқари, унинг бошқа “айб”лари ҳам бор эди. Шундан сўнг, Америка Имрон Хонга қарши тўплаб қўйган компроматларини ишга солиб, уни ҳокимиятдан четлатади ва ҳатто ишини маҳкамага ошириб, унга ҳукм ҳам ўқийди. Унинг ўрнига Америкага буткул садоқати билан танилган ва сидқидилдан хизмат қилишга қасам ичган бошқа бир малайни – мухолифатдаги партия етакчиси Шаҳбоз Шарифни олиб келади. Америкага бир неча йил давомида содиқ хизмат қилган Имрон Хон бундан аламланиб, ўзининг ағдарилишида Американи очиқчасига айблаб чиқади. Бу ишларнинг тўлиқ тафсилоти билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳақиқатан, Америка сингари мустамлакачи давлатлар заиф юртлар, хусусан Ислом оламидаги ўзига тобе мамлакатларни ҳар жиҳатдан мустамлакага айлантириш ва назорат остида ушлаб туришда сиёсий партиялардан фойдаланиши мустамлакачиликни мустаҳкамлаш услубларидан бири ҳисобланади. Албатта Мирзиёев ҳам, уни ҳокимият тепасига олиб келган Россия ҳам буни яхши тушунади. Шунинг учун улар мавжуд авторитар ҳукумат якка ҳокимлигига таҳдид туғдирадиган ҳамда кўпроқ Американинг таъсир доираси кенгайиши ва мустаҳкамланишига хизмат қиладиган ҳар қандай партия фаолиятига йўл қўймаслиги табиийдир. Бугунги кунда сиёсий майдонга мухолиф партия сифатида чиқишга интилаётган профессор Хидирназар Аллақуловнинг ХТБД партиясига расмий рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берилмаётгани ва охирги пайтда партиянинг айрим фаолларига турли тазйиқларнинг кучайгани сўзимизнинг ёрқин исботидир.

Қолаверса, бундай демократик партияларни – Мирзиёев айтганидек – конструктив бўладими ё деструктивми, қандай аташнинг аслида ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки бундай атамалар ноаниқ, нисбий тушунча ва сўз ўйинлари бўлиб, ҳар қандай партияни хоҳлаган пайтда конструктив ёки деструктив, деб талқин қилиш мумкин. Бундай атамаларнинг қаерда ва қандай қўлланиши манфаат тақозосига кўра бўлади. Буни демократларнинг ўзлари ҳам инкор қилмайдилар. Биз учун энг аҳамиятлиси бундай партияларнинг барчаси бузуқ асосга – Ислом идеологиясига мутлақо зид бўлган демократияга асосланганидир. Бундан ташқари, улар ўзлари даъво қилаётганидек халқнинг хоҳиш-истакларини ифода қилмайди, балки ўша партияни тузган ва уни дастаклаётган томонлар манфаатини биринчи ўринга қўяди. Бунга Америкадаги икки йирик партия – демократлар ва республикачилар ҳамда улар ўртасидаги ҳокимият учун курашни мисол қилиб келтириш мумкин. Иккала тараф ҳам Сенатда кўпроқ ўрин олиш ва ҳокимиятни эгаллаш учун ҳар қандай сиёсий ўйинлардан тап тортмайди ва бир-бирининг устидан мазғава ағдариб, обрўсизлантиришга уриниб келишади. Булар аслида бундай ишлари билан Америка халқини манипуляция қилади ва давлатга катта зарарлар келтиришади. Улар асосан ҳокимиятга келишларида уларни қўллаб-қувватлаётган йирик капиталист бойлар манфаатини ҳимоя қилади. Бундай ҳолат 2020 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларида яққол кўзга ташланди. Президентликка икки асосий номзодлар – Байден ва Трамп ўртасида ҳокимият учун кураш мисли кўрилмаган даражага етди. Бу курашда демократлар номзоди Байден ортида йирик технология компаниялари турган бўлса, республикачилар вакили Трамп ортида йирик энергетика ва нефт компаниялари турди. Ким ҳокимият тепасига келса, албатта ўзининг ортида турган компанияларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўйиши шарт бўлади. Масалан, Трамп ўз президентлиги даврида иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувидан чиқди. Чунки бу келишувдан чиқиш йирик нефт компаниялари харажатларини қисқартирарди. Шунингдек у – янги иш ўринларини яратиш баҳонасида – мазкур компаниялар солиғини кескин камайтириш… каби ишларни амалга оширди.

Бундан ташқари, капитализмнинг бошқарув қисмини ифода этувчи демократияга келсак, у ўз асосидан бошлаб ботил мафкурадир. Бу мафкурага кўра, ҳаёт қонунларини инсоннинг ўзи ўйлаб топади, дин ҳаётдан, бошқарувдан буткул ажратилади. Бошқача айтганда, демократик тузумда дин шахсий масалага айлантирилади… Охир оқибат – гувоҳи бўлиб турганимиздек – демократия Ғарб халқларининг нотўғри уйғонишига олиб келди, жамиятда маънавий қашшоқлик, аҳлоқий бузуқлик ва руҳий зўриқиш каби инқироз омиллари чуқур илдиз отди… Булар – капиталистик идеология ва қонунларининг ҳаётдаги татбиғи ҳақида қисқача умумий назарлар эди, холос. Унинг ҳалокатли оқибатлари эса, ниҳоятда улкан бўлиб, уни қисқа сатрларда баён қилишнинг иложи йўқ, албатта. Лекин биз ушбу мақолада қисқача бўлса-да, демократия ва демократик партияларнинг яроқсиз эканига бежизга тўхталмадик. Бунинг сабаби шуки, биз мусулмонлар ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олиб, қонимизни зулукдек сўраётган, бойликларимизни мустамлакачиларга сув текинга топшираётган, динимизни ўрганиш ва унга амал қилишдан тўсаётган мавжуд ҳукуматдан қутулиш, ўз эътиқодимиз асосида яшаб, бойликларимизга ўзимиз эга чиқишимиз, юксак ҳаётий даражага эришишимиз учун бизга ҳеч шубҳасиз, кучли, холис сиёсий партия фаолияти сув ва ҳаводек зарур. Негаки, ҳозирда ҳам, тарихда ҳам жаҳон майдонида ўзининг буюк давлатига эга бўлган қайси бир етакчи, уйғоқ халқ борки, албатта уларнинг ғолиблиги, куч-қудрати ортида муайян мафкура ва унинг асосида уйғонишга чорлаган кучли сиёсий партия мавжуд бўлган. Бу – инкор этиб бўлмас даражадаги ҳақиқатдир!

Энди табиий бир савол туғилади: у ҳолда биз бугун тўғри уйғонишимиз ва юксалишимиз учун қандай мафкура ва қандай партияга муҳтож бўлмоқдамиз? Албатта биз бунга демократик мафкура ва демократик партиялар орқали эриша олмаймиз. Бунинг сабабини юқорида ёритиб ўтдик. Яна таъкидлаб айтамизки, демократия ҳокимиятдаги бир ҳовуч кимсаларга қонунларни ўзлари истаган шаклда ишлаб чиқиш ҳуқуқини ва уларни хоҳлаган пайтда четлаб ўтиш имкониятини беради. Шунингдек, капиталистик идеологияни қабул қилиш ва демократик партия чақириқларига эргашиш – мустамлакачи очкўз Ғарб давлатлари хўжайинчилигини ва  уларга мудом тобе-қул бўлиб қолишни танлашни англатади. Энг асосийси – демократия биз мусулмонларнинг لا اله الا الله ақидасига буткул тескари бўлиб, очиқдан-очиқ куфр низоми ҳисобланади. Бундай ўйин қоидалари асосида мусулмонлар Аллоҳ билан ҳақ талашаётган бу зўравон ҳокимлар ва уларнинг хўжайинлари зулмидан ҳеч қачон озод бўлмасликлари ва ҳеч қандай рўшнолик кўрмасликлари муқаррардир. Аллоҳ таолонинг мана бу оятларини тадаббур қилинг-а, У Зот дейди:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир”.                                                                 (Моида:45)

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир”.                                                                 (Моида:47)

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир”.                                                                 (Моида:44)

Юқоридаги саволнинг жавобига келсак, биз учун тўғри уйғонишга элтадиган ягона йўл – Аллоҳ таоло нозил қилган Ислом мафкураси ва қонунлари ҳамда ўша илоҳий кўрсатмалар асосида ҳаёт кечиришдир. Ислом тузуми ўзининг мукаммал қонунлари билан барча конституцияларни ожиз қолдиришда давом этар экан, бу илоҳий тузумни ҳокимиятга олиб келишни мақсад қилган Исломий сиёсий партиягина нажотга етакловчи сиёсий уюшма бўлиб қолади. Ҳеч шубҳасиз, мана шундай партиягина мусулмонларнинг асл оғриқларини англаб етадиган ва уларнинг қаноатини устувор вазифа сифатида кўтарадиган партия бўлади ва Ислом Уммати ичида айни шу сифатга эга сиёсий партиянинг мавжуд бўлиши вожиб  ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло дейди:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

– “Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”.                                            (Оли Имрон:104)

Демак, бутун Ислом диёри мусулмонлари, жумладан Ўзбекистон аҳолиси ҳам муҳтож бўлган партия мана шудир. Ҳизб ут-Таҳрир Исломий жамоаси Аллоҳ таолонинг ана шу буйруғи асосида ва шу улуғ мақсад йўлида, Расулуллоҳ ﷺнинг муборак сийратига қадамма-қадам эргашилган ҳолда таъсис этилган сиёсий жамоадир. Бу жамоа Исломий ҳукмларнинг ижро тимсоли бўлган Рошид Халифалик давлатидаги бошқарув низоми ва уни тиклаш йўлини тўғри истинбот орқали ишлаб чиққандир. Бу жамоа мустамлакачи давлатлар ва уларнинг мусулмонлардан бўлган малайлари қўллаётган босим ва ҳийлаларига мағлуб бўлмай, Ислом мафкурасини баланд кўтариб, бутун дунёда ва шу жумладан ўзбек жамиятида ҳам ёйиб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва Исломий онгдан маҳрум айрим кимсалар ботил демократик мафкура, ЛГБТ ташвиқоти, гендер тенглиги, феминизм каби бузуқ Ғарб тушунчалари асосида халқимизнинг соф фитрати, покиза ҳаёти ва охиратини барбод қилиш пайида бўлаётган экан, сиз азиз мусулмонлар бундан хушёр бўлишигиз ва Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини кучингиз етканича дастаклаб, қўллаб-қувватлашингиз лозим бўлади! Чунки Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партияси олиб бораётган фикрий ва сиёсий кураш ёрдамида демократиянинг ботил эканлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ва унинг мустамлакачи хўжайинларининг сиёсий ўйинлари, хабис режаларидан иборат турли жиноятлари ўз вақтида фош қилинмас экан, юртимизда куфр мафкураси, шафқатсиз режим қонунлари ва душман давлатларнинг мустамлакачилиги янада чуқур ўрнашишда давом этаверади. Аллоҳ субҳанаҳудан юртларимиз, халқларимиз бошидан бу оғир, аламли кунларни Ислом аҳкомларини татбиқ қилиб, мусулмонларни душманлардан, золимлардан қалқон ўлароқ ҳимоя қиладиган шонли Рошид Халифалик давлати орқали Ўзининг буюк нусратини тезроқ ато этишини илтижо қилиб сўраймиз! Албатта У дуоларни эшитиб ижобат этгувчи, ҳар нарсага қодир зотдир!

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

12.08.2023й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsмухолифатЎзбекистонга қандай партия керак?Хидирназар Аллақулов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазиантеп портлашлари қурбонлари 50 нафарга етди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Россия федерал хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳибсга олгани ҳақида хабар берди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/