Таъзия
Таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У Зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.
Кеча 02.10.23_йил душанба куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Ҳамд масжидида пешин намозидан кейин ҳозирда ҳам Ўзбекистон қамоқларида ўтирган биродаримиз Тошпўлатов Ҳайруллоҳнинг содиқа жуфти ҳалолалари Мағфират опанинг жанозалари ўқилди. Шу муносабат билан азиз биродаримиз Ҳайруллоҳга ва барча яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Онаҳоннинг ҳаёти узоқ йиллардан бери _ Аллоҳ ва Росулига, Динига садоқати туфайли Ўзбекистон қамоқларида сақланаётган биродаримиз Ҳайруллоҳнинг орқасидан зонама- зона қатнаб, ўтди. Бу оғир йиллар ичида икки ўғлини ҳам оғир касаллик кетидан бирин-кетин тупроққа қўйган эдилар.
Сабрда олам аҳлига буюк ибрат қолдириб Аллоҳнинг ҳузурига дарду аламлари ила қайтган Мағфират опанинг жойларини Жаннат Фирдавсда Сумайя онамиз ила бирга қилишини тилаб қоламиз! Бу оғир жудолик ҳабарини ҳозирда Қашқадарёнинг 64/61 зонасида ўтирган вақтида эшитган азиз биродаримиз Хайруллоҳга Аллоҳ Таоло сабру жамил беришини сўраб қоламиз ва Аллоҳ Таоло рози бўладиган сўзларни айтамиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси — Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми