Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (mfa.uz 15.01.2024й): Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январ куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан баёнот берди. «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз», – дея таъкидлади ТИВ.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати Хитойга ёқадиган бу каби баёнотларни бераётгани бежизга эмас, албатта. Афтидан, ўзбек ҳукумати Хитойга, Россия каби мустамлакачи давлатларнинг қаттиқ босимига учраган ёки ҳатто ҳарбий таҳдид вужудга келган тақдирда суяниш мумкин бўлган йирик куч сифатида қараяпти. Соддароқ айтганда, ҳукумат дўппи тор келиб қолганда, ёрдам олиш мақсадида Хитой билан яқин алоқалар ўрнатяпти ва моддий ресурсларидан катта улушлар ажратяпти. Бироқ бу баъзилар кўкларга кўтариб мақтаётганидек олиб борилаётган оқилона сиёсат эмас, балки қарамлик менталитетидан келиб чиқаётган эҳтиёткорлик тадбирларидир. Қолаверса, оғир вазиятда айнан Хитойдан ёрдам кутиш жуда хатарлидир. Чунки, биринчидан, Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан ғайриинсоний сиёсатини кўриб турибмиз. Бу худосиз Хитойнинг мусулмон юрт бўлган Ўзбекистонни ҳимоя қилишига ишониш сиёсий нодонликдир. Иккинчидан, Хитойнинг ташқи сиёсати манфаатга асосланган, демак, у манфаат тақозосига кўра ўз қарорларини осонгина ўзгартириши мумкин. Шунинг учун унга суяниш ва унинг “марҳамати”дан умидвор бўлиш узоқни кўра билмасликдир. Агар Ўзбекистон ҳукумати ҳар нарсага қодир Зот – Аллоҳ таолога суяниб, Унинг йўлидан юрганида ва Ундангина қўрққанида эди, бирорта кофир қавм бизнинг устимиздан ўз ҳукмронлигини ўтказа олмасди. Уларнинг қош-қовоғига қараб, “олтин ўрталик”ни топаман деб қийналиб, сарсон бўлишдан ҳам халос бўлган бўлардик. Аллоҳ таоло дейди:
أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا
– “Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)
Хабар (president.uz 16.01.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Изоҳ: Ушбу йиғилишда бюджет харажатларининг самарадорлиги масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимига компьютер олиш учун ажратилган 20 миллиард сўм 2 йилдан бери ишлатилмасдан турибди. Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига 51 турдаги субсидиялар учун сўнгги икки йилда 5,4 триллион сўм ажратилди, лекин талаблар мураккаб бўлгани учун 15 турдаги субсидия икки йил давомида ҳеч кимга берилмаган. Шунингдек, ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган. Модомики, инсон ҳаётини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш инсон қўлида бўлар экан, бирор соҳа идеал даражада тартибга келмайди. Жумладан, бюджет соҳаси ҳам шу ноидеал тузум доирасида ҳал қилинар экан, ҳеч қачон кўнгилни хотиржам қиладиган тарзда тартибга солинмайди. Аксинча, инсон томонидан чиқарилган қўлбола тузумдаги “тартиб”лар чигалликни пайдо қилади. Мисол учун, капиталистик тузумда бюджет ўзидаги боблари, бўлимлари ва маблағлари билан муайян давр, аниқроғи бир йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилади. Демак, маблағлар шу вақт мобайнида ишлатилиши керак ва уларнинг ишлатилмай қолиши нотўғри эканлигини президент Мирзиёевнинг танқидларидан ҳам тушуниш мумкин. Бироқ маблағларни сарфлаш учун мураккаб талаблар қўйилганлигидан ҳукумат айрим маблағларнинг ишлатилмаслигидан ўзи манфаатдордек кўринмоқда. Исломда эса бюджет доимий, унинг тушум ва харажатга тегишли боблари ҳам доимийдир, яъни Шореъ томонидан белгилаб қўйилган. Кимдан солиқ олиш, қаерга сарф қилиш борасида инсон бошини қотириб ўтирмайди. Исломда инсон тузумни ишлаб чиқувчи эмас, балки татбиқ ва назорат қилувчи бўлади. Ислом тузуми идеал бўлганлигидан уни татбиқ этишда ҳам, унга амал қилишда ҳам инсон ҳозирги қонунлардагидек қийинчиликка дучор бўлмайди. Аллоҳ таоло дейди:
يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ
– “Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди”. (Бақара:185)
Хабар (qalampir.uz 16.01.2024й): Солиқ қўмитаси қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади.
Изоҳ: Ушбу видеоселекторда солиқларни ундириш бўйича қандай чоралар кўрилганига тўхталмоқчи эмасмиз. Чунки демократик тузум ҳам, ундаги одамларнинг силласини қуритаётган солиқ турлари ҳам шариатга зид нарсалардир. Аксинча, яқинда тикланажак Рошид Халифалик давлатида солиқлар қандай йўлга қўйилишини қисқача ёритиб бермоқчимиз, токи мусулмонларда бу ҳақда тасаввур пайдо бўлсин. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, Халифалик давлатида шариат белгилаб қўйган “Байтул-мол”нинг доимий киримларидан йиғиладиган моллар, одатда фуқаролар эҳтиёжини қоплаш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга етарли бўлади. Бевосита ҳам, билвосита ҳам солиқ солишга ҳеч қандай ҳожат туғилмайди… Бироқ мусулмонларнинг гарданидаги фарзни адо этиш учун давлатга пул керак бўлса, унинг мусулмонлар ичидаги бой-бадавлат шахсларга солиқ солишга ҳаққи бўлади. Демак, қуйидаги ҳолатлардагина давлат солиқ солишга ҳақли бўлади:
1. Байтулмолнинг гарданидаги фақирлар, мискинлар ва мусофирларнинг ҳаққини бериш ва жиҳод фарзини адо этиш учун;
2. Амалдорларга маош бериш, аскарларни таъминлаш каби “Байтул-мол”нинг гарданидаги вожиб харажатларни бадал тарзида қоплаш учун;
3. Сувлар чиқариш, йўллар, масжид-мадрасалар, шифохоналар қуриш каби уммат учун зарур бўлган, йўқ бўлганда, умматга зарар етадиган ишлар сингари “Байтул-мол”нинг зиммасидаги чиқимларни бадал тарзида эмас, манфаат ва мурувват тарзида қоплаш учун;
4. Мусулмонларнинг устига қўққисдан келиб қоладиган очлик, тўфон, зилзила, душман ҳужуми каби офатларни даф қилиш каби “Байтул-мол”нинг гарданига зарурат тарзида юклатилган харажатларни қоплаш учун;
5. Барча мусулмонларга вожиб бўлган вазифани адо этиш мақсадида олинган қарзларни тўлаш учун.
Хуллас, Исломда шариат фарз қилган солиқдан бошқа солиқ олинмайди. Чунки мусулмоннинг молидан шаръий ҳуқуқсиз ҳеч нарсани олиб бўлмайди. Расулуллоҳ ﷺ: لا يدخل الجنّة صاحب مكس “Макс (солиқ) эгаси жаннатга кирмайди”, — деганлар.
Хабар (president.uz 16.01.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
Изоҳ: 25 октябрь куни Брюсселда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис билан учрашув ўтказганлиги айтилган эди. Учрашувда ўзаро савдони янада ривожлантириш, Европа бозорига экспорт кўрсаткичларини ошириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш, муҳим хомашёлар бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокаманинг асосий мавзуларидан бўлганлиги хабар қилинган. Ушбу учрашувдан сўнг Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббуслар сайтида, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи хомашё соҳасида шериклик бўйича стратегик иттифоқ тузаётгани хабар қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Муҳим хомашё клуби (CRM Club)га аъзо бўлишини тасдиқлади. Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациянинг 16 январ кунги ташрифи эса юқоридаги учрашувдан сўнг амалга оширилмоқда. Бу хабарлардан ЕИ Ўзбекистонга хомашё базаси, деган нуқтаи назардан муомала қилаётгани маълум бўлади. Албатта, Ўзбекистоннинг бундан бошқа чораси ҳам йўқ, чунки табиий бойликларни давлат ўзида қайта ишлаб, товарга айлантириш ёки бошқа мақсадларда фойдаланишни йўлга қўя олмаяпти. Негаки, бунинг учун, аввало, мамлакат оғир саноатга эга бўлиши зарур. Дунёдаги йирик капиталистик давлатлар эса Ўзбекистон каби заиф мамлакатлар оғир саноатга эга бўлишига умуман йўл қўймайди. Демак, биз иқтисодда ҳам дунё етакчилик байроғини доим баланд тутадиган Ислом тузумини татбиқ қилувчи Халифалик давлатини тиклашимиз керак. Халифалик давлати, биринчи навбатда, оғир саноатни йўлга қўйиш орқали асосий истеъмолчи ва хомашё базаси бўлиб қолишдан ишлаб чиқарувчи давлат даражасига кўтарилади ва табиий бойликларни умумий мулк сифатида фақат уммат манфаати учун ишлатади. Пайғамбар ﷺ: “Одамлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар”, — деганлар.
Хабар (poytaxt_uz 17.01.2024й): Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ: 2022 йилнинг маълум даврлари ва ўтган 2023 йилнинг охирги ойларида пойтахт ҳавосининг ифлосланиш даражаси мисли кўрилмаган даражага чиқиб кетди. Тепса-тебранмас расмийлар эса ҳозирга келибгина қандайдир чоралар кўриш ҳақида гапиришни бошлади. Экология вазирлигига кўра, пойтахт ҳавоси ифлосланишига яшилликнинг камайгани, бетартиб қурилишлар, транспорт оқими юқорилиги, кўмир ва мазутдан чиқаётган заҳарли ташланмалар сабаб бўлмоқда. Бу ўринда, албатта, табиий газ етишмовчилиги ортидан кўмир ва мазут ёқишнинг ортиб кетгани ҳам асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилган. Демакки, ўзининг улкан газ конларига эга юрт аҳолиси кўмир ва мазут ёқишдан чиқаётган заҳарларни ютиб яшашга маҳкум бўляпти. Бу аслида ҳукумат учун жуда шармандали, халқимиз учун эса ўта ачинарли ҳолатдир. Чунки мамлакатнинг ёқилғи-энергия соҳасида Россияга қарам бўлиб қолаётгани ва сўнгги вақтларда бу қарамлик янада ортаётгани тўловини халқ тўлаяпти. Мана энди маддоҳларнинг сийқаси чиққан “мусаффо осмон” деган даъволари чиндан ҳам чиппакка чиқди. Ҳозир пойтахт Тошкентда мусаффо осмондан асар ҳам йўқ. Одамлар, айниқса ёш болалар заҳарли ҳаводан нафас олиш билан соғлигини йўқотяпти. Бироқ шуларга қарамай, ҳукумат ҳеч айбини тан олгиси келмаяпти. Жумладан, яна ўша экология вазирлиги энергетик ресурслар камайганлиги сабабли фақат Ўзбекистон эмас, Европа, Хитой кабилар ҳам кўмирга ўтаётганини рўкач қилди. Булар хориждан тажриба ўрнида нуқул ёмонликни кўчиришга ўрганиб бўлишди. Шунинг учун бундай ҳалокатли аҳволни ўнглаш бугунги уқувсиз ҳукумат имкониятидаги иш эмаслиги ойдинлашиб боряпти. Аниқки, бу ҳам оламларга раҳмат ўлароқ нозил қилинган Ислом тузуми татбиқ этилгандагина ҳал бўладиган масалалар жумласидандир. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّـلْعَالَمِينَ
– “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”. (Анбиё:107)
Хабар (kun.uz 17.01.2024й): 2024 йил 15 январ куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида 11 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдириб кетилишига доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.
Изоҳ: Эшитган одамнинг этини жунжуктириб юборадиган ушбу даҳшатли жиноят ҳақида президент Мирзиёев ҳам йиғилишлардан бирида тўхталиб ўтди ва бу ҳолат, вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганини айтди. Расмийлар ва матбуот мазкур жиноят вояга етмаган(!) 11-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлигини айтяпти, бироқ улар аслида балоғатга етган ҳисобланади. Одам ўлдиришни четга суриб турайлик, агар улар балоғатга етмаган бўлганларида, жинсий зўравонликни амалга оширган бўлишармиди? Албатта йўқ. Афсуски, бу бузуқ демократик қонунлар ўз негизидан ботил бўлганлиги сабабли ундан келиб чиқадиган мезонлар ҳам яроқсиз бўлиши табиий. Ахир улар фақат балоғат ёшида зуҳур қиладиган ўз жинсий эҳтиёжларини қондириш мақсадида шундай жиноятга қўл уришди-ку?! Қолаверса, улар бу ёшда ҳозирги қонунлар тақозосига кўра, ўз жинсий эҳтиёжларини ҳалол йўл билан қондира олмасликларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун бу ҳолатда, аввало жиноят сабаблари ҳақида жиддий мулоҳаза юритиш лозим. Қисқача айтганда, бундай мудҳиш жиноятларнинг асосий сабаби – ҳукумат одамларнинг барча эҳтиёжлари тўғри қондирилишини таъминлайдиган илоҳий низом – Исломдан воз кечиб, қаёқдаги сарқит демократияни қабул қилганлигидир. Чунки бугунги яроқсиз демократик қонунлар орқали никоҳ ёши кечиктирилди, кўпхотинлик ва ҳатто унга тарғиб қилиш ҳам тақиқланди… Энди шулардан сўнг, Мирзиёевнинг – худди ҳеч нарсани билмагандек – “ҳолат нақадар оғир” дея “хавотир” билдиришини қандай тушуниш мумкин? Ҳақиқатан, Исломни татбиқ қилишдан воз кечиш жамиятда зўравонлик, зино, қотиллик каби фаҳш ва жиноятлар урчишига эшигини ланг очишдан бошқа нарса эмас. Зеро, Ислом татбиқ қилинган даврларда ҳозиргидек жиноятлар тугул, зинокорлик каби фаҳш ишларга ҳам оғир гуноҳ ва манфур иллат сифатида қаралган. Шунинг учун модомики, жамиятда Исломий ҳукмлар устувор бўлмас экан, бундай кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар содир бўлишда давом этаверади.
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
22.01.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми