Рўзани бошлаш ва якунлашда шаръий ҳукмга қатъий амал қилиш вожибдир
Рўзани бошлаш ва якунлашда шаръий ҳукмга қатъий амал қилиш вожибдир
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 5 март куни ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келишини эълон қилди. Идоранинг матбуот хизмати эълонида, жумладан, шундай дейилади:
“Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар”.
Ислом фиқҳида “Амаллардаги асллик шаръий ҳукмга боғланишдир” деган куллий қоида бор. Шу қоидага кўра мусулмонлар ҳар қандай сўз ва амалларида шаръий ҳукмга боғланишлари вожиб бўлади. Муборак Рамазон ойи киришига саноқли кунлар қолар экан, рўзани бошлаш ва тугатиш борасидаги шаръий ҳукмни эслатишга эҳтиёж туғиляпти. Чунки Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Рамазон фалон кундан бошланади, деб эълон қилиб қўйиши бу борадаги шаръий ҳукмга мувофиқ эмас. Албатта, бу биринчи марта бўлаётгани йўқ. Ислом Уммати майда давлатчаларга бўлиниб кетганидан буён рўзани турли кунларда бошлаб, турли кунларда якунлаётганлари одатий ҳолга айланиб қолди. Бунга чек қўядиган вақт келган, албатта. Шу эътибордан Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган фиқҳий саволларига жавобларидан ўрин олган “Ойни кўриш ва астрономик ҳисоб-китоб ҳақидаги саволга жавоб”дан баъзи жойларидан иқтибос келтириб ўтамиз. Токи, мусулмонлар рўзани бошлаш ва якунлаш борасида тўғри ҳукмни билсинлар ёки эсласинлар. Ушбу савол-жавобда, жумладан, шундай дейилади:
“Ойни кўриш ва астрономик ҳисоб-китоб тўғрисидаги саволларингиз билан танишиб чиқдим. Биз бу ҳақда кўп марта жавоб берганмиз. Шундай бўлса-да, майли, мен ўша жавобларимизга қўшимча, кенгроқ шаклда яна тушунтириб ўтаман. Ушбу жавобни биродарларимиз диққат билан кўриб чиқиб, тадаббур қиладилар, деган умидда ва Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда қуйидагиларни айтаман:
1 – Қадрли биродарлар, биз астрономик ҳисоб-китобни ой мавзусига киритмаймиз. Чунки шаръий нусус фақатгина ойни кўришга таянади. Шунинг учун ойни кўриб рамазонни бошлаймиз, ойни кўриб рамазонни тугатамиз. Агар рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни кечки пайт ойни кўрмасак – ҳатто астрономик ҳисоб-китоб бўйича ой бор бўлиб, булут ёки об-ҳаво вазияти сабабли тўсилиб қолган бўлса ҳам – рамазон ойининг кунларини ўттиз кун қилиб белгилаймиз. Чунки нусусда коинот ҳодисалари эмас, балки ойни кўриш айтилгани учун бу масалада фақатгина ойни кўришга таянилади. Росулуллоҳ ﷺнинг имом Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисларига бир боқинг: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺнинг бундай деганларини эшитдим дейди:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
2 – Ойнинг қачон тўлиши, қачон туғилиши, қачон ботиши ва қуёш ботгандан сўнг қанча дақиқа туришини астрономик ҳисоб-китоб бўйича сониясигача аниқлаш мумкинлигини биз билиб турибмиз… Бироқ шаръий нусусда коинот ҳодисалари эмас, балки ойни кўриш айтилди…
7 – Мусулмонлар ойни кўришда нега ихтилоф қилишади, деган саволларга келсак, бунинг жавоби жуда ҳам осон ва оддий бўлиб, у қуйидагича:
а) Ихтилофнинг биринчи сабаби, очиқ-ойдин кўриниб турган шаръий ҳукмга амал қилинмаётганидир! Чунки Росулуллоҳ ﷺ бизга ойни кўришга амал қилиш зарурлигини баён қилиб, ҳадиснинг давомида «فَإِنْ غَبِيَ عَلَيْكُمْ فَعُدُّوا ثَلَاثِينَ «Агар ҳаво булут бўлса ўттиз кун қилинглар», дея буни таъкидлаб қўйганлар. Бундан астрономик ҳисоб-китобни эътиборга олмаслик кераклиги очиқ кўриниб турибди. Чунки нусус бизга булут тўсиб қолиши сабабли ой кўринмай қолса, ой кунларини тўла ўттиз кун қилишни вожиб қилган. Ҳатто булут ортида ой мавжуд бўлиб, астрономик ҳисоб-китоб булут ортида ойнинг борлигини исботлаётган бўлса ҳам бунга амал қилмаймиз…
б) Бу ихтилофларнинг иккинчи сабаби мусулмонларнинг Халифалик давлатида бирлашмаганликларидир. Зеро, мусулмонларни бўлиб ташламасдан, ихтилофларини бартараф этадиган уларнинг битта ҳукмдори йўқ…
Юқорида зикр қилинган икки иш, яъни очиқ-ойдин кўриниб турган шаръий ҳукмга амал қилиш ҳамда мусулмонларнинг Халифалик давлатида бирлашишлари ихтилофни бартараф этади. Шу боис, мусулмонлар бу икки ишни амалга оширишга астойдил ҳаракат қилмоқлари керак”. Иқтибос тугади.
Гарчи ушбу савол-жавоб Рамазон ойи якунланиши ва Ҳайит байрами кунларининг биринчи кунини аниқлаш ҳақида бўлса-да, у Рамазоннинг биринчи кунини аниқлашга ҳам мос келаверади.
Савол-жавобнинг тўлиқ матнини бу ерда ўқиш мумкин:
http://hizb-uzbekiston.info/ojni-kurish-va-astronomik-isob-kitob-a-idagi-savolga-zhavob/
Ушбу шаръий ҳукмга кўра Рамазон ҳилолини кузатиш натижаси қуйидаги ҳавола орқали 10 март куни кечаси эълон қилинади инша Аллоҳ:
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
09.03.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми