Таъзия

Бойназаров Муҳаммадрасулнинг вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
Биз юртимиз мусулмонларига умрини эл-юрт ғамида ўтказган яна бир ўғлонидан айрилганини чуқур қайғу ила маълум қиламиз. Кеча, 12 сентябр пайшанба куни Бойназаров Муҳаммадрасул биродаримиз Аллоҳга омонатини топширди. Унинг жанозаси бугун Булоқбоши масжидида ўқилади.
Муҳаммадрасул ака 1965 йилда туғилган. Биродаримиз 1999 йилдаги золим Каримов режимининг оммавий қамашлари вақтида “Роббим Аллоҳ” дегани учунгина минглаган мусулмонлар қатори сохта айбловлар билан қамоққа ташланган эди. Орадан 20 йил ўтиб, 2019 йилда Ўзбекистондаги энг оғир шароитли қамоқларда сақланганидан сўнг озодликка чиққан эди. Бироқ қамоқдаги руҳий ва жисмоний босимлар ортидан соғлиги яхши эмасди. Охир-оқибат ана шу асоратлар ўзини кўрсатди. Шунинг учун биз биродаримиз Муҳаммадрасул акани Аллоҳ шаҳидлар қаторида қилади, деган умиддамиз. Бироқ ҳеч кимни гуноҳдан пок дея даъво қилмаймиз.
Биз Аллоҳдан биродаримизни Ўз раҳмати билан буркашини, Фирдавс жаннати аҳлидан қилишини сўраб дуо қиламиз. Акамизнинг яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қилган ҳолда Аллоҳдан сабру жамил ва офият сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда энг яхши сўз шудир:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгувчимиз
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
13.09.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ